Book · May 020 citations reads 4,215 13 authors



Download 6,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/283
Sana18.01.2023
Hajmi6,78 Mb.
#900289
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   283
Bog'liq
(2)

2.4-жадвал
Дунёда сотув ҳажми бўйича етакчи фармакотерапевтик гуруҳлар 
2013 
йилда 
Рейтинг 
Фармакотерапевтик 
гуруҳ 
2013 й. 
сотув, 
млрд 
долл.* 
2013 й. 
2012 й. 
нисб 
ўсиш*

Умумий 
савдодаг
и улуши, 
2013 й., 

2012й. 
сотув, 
млрд 
долл.* 

Онкологик 
касалликларни 
даволашда 
қўлланиладиган 
препаратлар 
67,13 
8,8 
7,7 
63,08 

Оғриқ қолдирувчи воситалар 
57,29 
4,7 
6,6 
56,23 

Диабетга қарши воситалар 
54,37 
10,2 
6,2 
50,35 

Антигипертензив препаратлар 
(жумладан, комбинация ҳолида) 
49,61 
-1,7 
5,7 
52,66 

Антибактериал воситалар 
40,25 
2,6 
4,6 
40,24 

Антипсихотик препаратлар 
39,50 
-2,6 
4,5 
41,21 

Нафас йўллари (респиратор) 
касалликларни 
даволашда 
қўлланиладиган препаратлар 
38,12 
-1,8 
4,4 
39,36 

Аутоиммун 
касалликларни 
даволашда 
қўлланиладиган 
воситалар 
31,08 
14,4 
3,6 
27,47 

Ёғ 
(липид) 
алмашинуви 
тартибга 
солувчилари 
(регуляторлари) 
28,94 
-10,8 
3,3 
33,30 
10 
Дерматологик воситалар 
26,78 
11,3 
3,1 
24,82 
11 
Ошқозон 
ярасига 
қарши 
воситалар 
25,58 
1,7 
2,9 
26,02 
12 
Антикоагулянтлар 
24,08 
-2,5 
2,8 
25,42 
13 
Гастроэнтерологик препаратлар 
(ошқозон 
ярасига 
қарши 
воситалардан ташқари) 
23,53 
7,4 
2,7 
22,65 
14 
Юрак-қон томир препаратлари 
(антигипертензив 
препаратлардан ташқари) 
21,94 
6,2 
2,5 
21,28 


98 
15 
ОИВни 
даволашда 
қўлланиладиган препаратлар 
20,61 
8,7 
2,4 
18,94 
16 
Эпилепсия 
ва 
паркинсонга 
қарши воситалар 
20,17 
9,7 
2,3 
18,76 
17 
Марказий асаб тизимига таъсир 
кўрсатувчи бошқа воситалар 
18,58 
6,4 
2,1 
17,95 
18 
Йўтал ва тумовни, жумладан 
вирусли, 
даволашда 
қўлланиладиган воситалар 
14,50 
10,1 
1,7 
13,70 
19 
Вакциналар 
14,08 
4,5 
1,6 
13,85 
20 
Иммунотроп воситалар 
13,48 
5,0 
1,5 
12,83 
Изоҳ:
* Жорий валюта курси бўйича ишлаб чиқарувчилар нархларида. 
** Валюталар курси флуктуациясини ҳисобга олмаганда. 
Манба: IMS Health MIDAS, December 2013

 
2.5. Фармацевтика бозорини тартибга солишнинг қоидалари ва асосий 
йўналишлари, тартибга солувчи талабларни уйғунлаштириш 
жараёнлари 
Давлатнинг замонавий бозор иқтисодиёти иштирокчиси сифатида 
асосий вазифаси бозорни давлат томонидан тартибга солиш бўлиб, у 
қуйидагиларга таъсир қилишни ўз ичига олади: 
ресурслар ва даромадларни тақсимлаш, 
иқтисодий ривожланиш суръати ва даражаси, 
ташқи иқтисодий фаолиятни қўллаб-қувватлаш, 
экологик муаммоларни ҳал этиш, 
ижтимоий барқарорлик ва ижтимоий тараққиётни таъминлаш. 
Умумжаҳон миқёсида, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатини 
таъминлаш ва иқтисодий ривожланишни ижтимоий йўналтиришдан иборат 
бўлган давлат тартибга солишнинг ижтимоий вазифаси тобора муҳим 
аҳамият касб этмоқда. 
Давлат иқтисодиётга қонунчилик чекловлари, солиқ ва йиғимлар 
тизими, давлат инвестициялари, субсидиялари, имтиёзлари, кредитлар 


99 
бериш, давлат ижтимоий-иқтисодий дастурларини амалга ошириш ва 
бошқалар орқали таъсир қилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида давлатга тартибга солиш вазифасини 
юклатилишининг дастлабки зарурати - бозор механизмларининг номукаммал 
фаолият юритишидир. Хусусан, бозор механизмлари фақат жисмоний 
шахслар томонидан истеъмол қилинадиган хусусий товарларга бўлган 
талабни аниқлаб, қондира олади. Жамиятнинг барча аъзолари томонидан 
эркин истеъмол қилинадиган жамоат бойликлари билан боғлиқ ҳолда 
талабни аниқлашга қодир эмас. Мана шу омил бозор иқтисодиётидадавлат 
аралашувига бўлган эҳтиёжни белгилайди. Жамоат бойлик (хизмат)ларига: 
бепул соғлиқни сақлаш ва таълим, ижтимоий таъминот ва суғурта, йўл 
инфратузилмаси, давлат ва маҳаллий ҳокимиятлар хизматлари, яъни давлат 
молиявий ресурслари ҳисобидан бепул асосда аҳолига тақдим этиладиган 
товарлар ва хизматлар умумий мажмуаси киради. 
Фармацевтика бозорини давлат томонидан тартибга солиш биринчи 
навбатда фуқароларнинг самарали ва хавфсиз дори воситалари билан 
даволанишга бўлган ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган. Ушбу мақсад 
икки асосий йўналиш бўйича амалга оширилади: 
- бозорда самарали, ҳавфсиз ва сифатли дори воситалари муомаласини 
таъминлаш ва хавфли ва сифатсиз дори воситалари тарқатилиши учун 
тўсиқлар яратиш; 
- ҳаражатларни қоплаш соҳасини тартибга солиш, жумладан 1.3-
бўлимда муҳокама қилинган дори воситалари ҳаражатларини тиббий ёрдам 
кўрсатиш бўйича давлат (суғурта) кафолатлари пакетига киритиш. 
Фармацевтика бозорини тартибга солиш тушунчасиюқоридаги икки 
соҳани қамраб олади, лекин улар билан чегараланмайди, жумладан, 
фармацевтика маҳсулотларига нисбатан божхона ва солиқларни тартибга 
солиш (хусусан, имтиёзли ставкалар ёки ҚҚСдан озод қилиш), интеллектуал 
мулкни ҳимоя қилиш бўйича комплекс тадбирлар (патентлар, товар 
белгилари, рўйхатга олиш досьеси маълумотлари эксклюзивлиги), улар 


100 
нафақат ҳаражатларни қоплаш соҳасига, балки шахсий манбалардан 
тўланадиган дори воситалари соҳасига ҳам татбиқ этилади.
Фармацевтика 
бозорини 
тартибга 
солишнинг 
стратегик 
йўналишларидан бири фармацевтика ишлаб чиқаришни ривожлантиришга 
қаратилган комплекс тадбирлар бўлиб, улар жумласига солиқ имтиёзлари, 
давлат субсидиялари, имтиёзли кредитлар, ривожланиш институтлари 
фаолияти ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш бўйича махсус дастурлар ва 
бошқалар киради. 
Баъзи ҳолларда фармацевтика бозорининг субъектлари қонун билан 
ўрнатилган ваколатлар доирасида ўз-ўзини назорат қилиш билан боғлиқ 
баъзи функцияларни ўз-ўзини бошқариш органларига юклатиши мумкин. Бу, 
масалан, маркетинг амалиётлари, фаолиятнинг ахлоқий (этика) стандартлари 
ва бошқалар. Фармацевтика соҳасида ўз-ўзини бошқариш элементлари 
фармацевтика ходимларини аттестациялаш ва сертификатлаш соҳасида 
(профессионал фармацевтика ассоциациялари орқали) амалиётда татбиқ 
этилганлигини кўришимиз мумкин. 
Давлат томонидан фармацевтика бозорига таъсир этишда қўлланадиган 
чораларнинг турли туманлигига қарамай, бундай таъсирнинг асосий 
вазифаси бозорда самарали, хавфсиз ва сифатли дори воситалари 
муомаласини таъминлашдан иборат. Давлат томонидан тартибга солиш, дори 
воситалари муомаласи соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларни белгиловчи қонун 
ва қонуности ҳужжатлар қабул қилиш, шунингдек устидан давлат назоратини 
ўрнатиш ва уларни амалга оширишни назорат қилиш орқали амалга 
оширилади (1.10-расм). Тартибга солиш миллий даражада, яъни алоҳида 
мамлакатлар ҳудудида амалга оширилади, чунки дори воситалари билан 
таъминлаш соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ўша давлат 
зиммасидаги масъулиятдир. Ҳозирги шароитда, суверенитетни қисман 
чеклаш орқали мамлакатлар иқтисодий ва сиёсий ассоциацияларини 
яратишда, масалан Европа Иттифоқи, баъзи тартибга солиш функциялари 
мазкур ассоциациялар даражасига ўтказилиши мумкин. 


101 

Download 6,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish