Book · May 020 citations reads 4,215 13 authors



Download 6,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/283
Sana18.01.2023
Hajmi6,78 Mb.
#900289
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   283
Bog'liq
(2)

 
Изоҳ.
 
*
Жорий валюта курси бўйича қайта ҳисобланган ишлаб 
чиқарувчилар нархларида. ** Валюта курси флуктуациясини ҳисбга 
олмаганда. 
Источник
: IMS Health. 
Келажакдаги жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръатлари ХХI асрнинг 
иккинчи ўн йиллигининг охирига қадар инқирозгача бўлган даврга нисбатан 
анча паст даражада ўрнатилиши кутилмоқда (World Economic Outlook, 2014). 
Ижобий динамика, биринчи навбатда ривожланган давлатларнинг 
иқтисодиёти фаоллашуви билан белгиланади, чунки инқироз даврида 
ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти уларга иқтисодий жиҳатдан тобе 
эканлиги аниқ намоён бўлди. Жаҳон молиявий инқирозидан олдинги даврдан 
фарқли ўлароқ, шаклланаётган бозорлари бўлган мамлакатлар иқтисодий 
ўсиши учун шароитлар инқирозгача бўлган даврдаги каби қулай бўлмайди. 
Хусусан, бошқа ривожланаётган мамлакатларнинг ЯИМ ўсиши сезиларли 
даражада боғлиқ бўлган, Хитой иқтисодиёти, паст даражадаги ЯИМнинг 
ўсиш суръатларини (7-8 фоиз даражасида) кўрсатади. 
Инқироз ҳам ривожланган ва ҳам ривожланаётган мамлакатлар 
фармацевтика бозори динамикасига салбий таъсир кўрсатди. Бироқ, 
ривожланаётган мамлакатларда ўсиш суръатлари нисбатан юқори даражада 
сақланиб қолди. Жаҳон иқтисодиёти тиклангани сари, дори воситаларига 
(давлат, жамоат ва ҳусусий манбаларидан)сарф-харажатларни ошириш учун 
шароитлар 
яратилиши 
керак. 
Чунки, 
жаҳон 
инқирозининг 
фонида,ривожланиш даражасидан қатъий назар, барча мамлакатларда мазкур 
сарф-ҳаражатлар чекланган эди. 


94 
IMS Health (The Global Use of Medicines, 2013) прогнозларига кўра, 
2017 йилгача жаҳон фармацевтика бозорининг ўсиш суръати йилига 3-6% 
оралиғида бўлади. 2017-йилда дори воситалари ҳаражатлари ишлаб 
чиқарувчилар нархларида 1,2 трлн. АҚШ долларига етади. 
Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг ўсиш суръатларида 
аввалги йиллардаги каби сезиларли фарқлар мавжудбўлиши олдиндан айтиб 
берилмоқда. Бюджет харажатларига нисбатан чеклаш чоралари, оригинал 
дори воситаларини патент муҳофазасидан чиқиши ва генерикларнинг тобора 
фаол ишлатилиши туфайли ривожланган мамлакатлар фармацевтика 
бозорларининг ўсиш суръатлари келгуси йилларда йилига 1-3% ни ташкил 
этади. Бозор иқтисодиёти шаклланаётган мамлакатлар фармацевтика 
бозорлари динамикаси (pharmerging markets) сезиларли даражада юқори 
бўлади - йилига 10-13%, аммо инқирозгача бўлган даражага етмайди. 
Юқори ўсиш суръатларига қарамасдан, ривожланаётган бозорлар 
сўнгги пайтгача нисбатан кам ҳажми билан тавсифланар эди, чунки бу 
мамлакатларда инновацион, қимматбаҳо фармакотерапия учун аҳоли катта 
қисмининг имконияти чекланган ва патент муҳофазасига эга етакчи оригинал 
дори воситалари сотувлари, етук бозорлар ўлчамлари бўйича, жуда кичик. 
Шаклланаётган бозорлар етук бозорларга қараганда анча берқарор, чунки 
улар давлат ва жамоат манбаларидан эмас, илгаригидекасосан аҳоли 
маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Ушбу бозорларда рецептсиз 
сегментнинг ҳажми рецептур сегмент ҳажми билан мос келади, етук 
бозорларда эса уларнинг нисбати 1:10 га тенг. Ривожланаётган 
мамлакатларда рецептур дори воситаларини истеъмол қилиш асосан 
бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлиб, Ғарб давлатларининг 
фармацевтика бозорларида эса турдаги дори воситалари кўпроқ 
ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишда қўлланилишибилан 
аниқланади. 
Шаклланаётган бозорлар, у учун характерли бўлган демографик 
суръатлар (трендлар) ва эпидемиологик омиллар, шунингдек аҳоли 


95 
даромадларининг ортиши ва давлат ҳамда хусусий тиббий суғурта 
дастурларини кенгайтириш ҳисобига ўсиб боради. Ушбу бозорларнинг жаҳон 
фармацевтика компаниялари учун стратегик жозибадорлиги бозор 
динамикасинингюқори кўрсаткичлари билан бир қаторда уларда кўп сонли 
аҳоли яшаши билан ҳам белгиланади. Бозор иқтисодиёти шароитида 
ривожланаётган мамлакатларда шаклланаётган фармацевтика бозорлари 
жаҳон фармацевтика бизнесининг узоқ муддатли ривожланиш манбалари 
ҳисобланмоқда. Олдиндан башорат қилинмоқдаки, 2018 йилгача бўлган 
даврда жаҳон фармацевтика бозори ўсишига шаклланаётган фармацевтика 
бозорларининг қўшган ҳиссаси, ривожланган давлатларнинг ҳиссаларидан 
ошади. Масалан, биргина Хитой жаҳон бозорининг қарийб учдан бир қисмга 
кўпайишини таъминлайди (1.8-расм). 2013 йил сархисобига кўра, жами 
жаҳон бозори тузилмасида Хитойнинг улуши энг ривожланган бешта Европа 
Иттифоқи мамлакатлари (Германия, Буюк Британия, Франция, Италия ва 
Испания) ва Япониянинг умумий улушидан ошиб кетди ва фақат АҚШдан 
кейин иккинчи ўринда туради. 
Ривожланган 
давлатлар 
фармацевтика 
бозорларининг 
яқин 
келажакдаги нисбатан паст ўсиш суръатлари сўнгги йилларда юзага келган 
барқарор тенденциялар билан белгиланади. Бу тенденцияларга: давлат ва 
жамоатчилик манбаларидан дори воситалари ҳаражатлари учун сарфлашни 
чеклаш, нархларни тартибга солишда талабчанликни ошириш ва генерик 
дори воситаларидан фойдаланишни рағбатлантириш кабилар киради. ХХI 
асрнинг биринчи ўн йиллиги сархисоблари бўйича, генерик препаратлар 
аллақачон муҳим сурункали касалликларини даволашнинг биринчи чизиқ 
терапияси таркибида пайдо бўлиши кузатилмоқда. Ушбу мамлакатлар 
бозорларининг ўсишида муҳим омил аҳолининг қариши бўлиб, сурункали 
касалликларни даволаш учун оригинал препаратларга бўлган талабни 
оширади. Шу билан бирга, IMS Health компанияси башоратларига кўра, 
етакчи патентланган препаратларнинг патент муҳофазасидан чиқишининг 
мисли кўрилмаган юқори даражаси, келгуси йилларда оригинал дори 


96 
воситаларига сарфланадиган ҳаражатлар улушининг кўпайишига олиб 
келмайди. 
Ғарб мамлакатларининг бозорлари таркибида оригинал дори 
воситалари ҳукмронлик қилишда давом этади, аммо генерик дори 
воситаларининг улуши сезиларли даражада ошади. Ривожланаётган 
бозорларда генерикларни сотишнинг ўсиш суръатлари ҳам ўсиб боради, бу 
ерда динамика асосан анъанавий даволаш йўналишлари бўйича кузатилади. 
Натижада, 2017 йилда жаҳон бозори таркибий тузилишида оригинал дори 
воситаларининг улуши 50%дан сал ортади, бу кўрсаткич асрнинг бошларида 
тахминан 80% га тенг эди. 
Генерик 
дори 
воситаларидан 
фойдаланишни 
кенгайтириш 
тенденциясига қарама-қарши равишда, беморларҳаёт сифатини яхшилашга 
ва даволашга салмоқли ҳисса қўшадиган, янги оригинал дори воситалари 
бозорда пайдо бўлди ёки пайдо бўлиши кутилмоқда. Ҳозирги вақтда,жаҳон 
бозорларида сотувлар бўйича етакчиси - онкологик касалликларни 
даволашда қўлланиладиган дори воситалари гуруҳи бўлиб, мазкур гуруҳ 
жадал суръатда ўсиб бормоқда (1.4-жадвал). Сотиш ҳажми бўйича биринчи 
ўнталикда диабетга қарши воситалар, аутоиммун касалликларни даволашда 
қўлланиладиган воситалар ва дерматологик воситалар томонидан юқори 
динамика кўрсаткичлари намойиш этилмоқда. Шу билан бирга, яқинда 
сотувлар бўйича етакчи ўринни эгаллаганёғ (липид)лар алмашинуви тартибга 
солувчилар (регуляторлари) гуруҳи, турғун равишда ўз позициясини 
пасайтирмоқда. 
Келажакда оғир сурункали ва орфан (жуда кам учрайдиган) 
касалликларини даволашда қўлланиладиган ихтисослашган биопрепаратлар 
бозорнинг ўсишига катта ҳисса қўшади. IMS Healthмаълумотларига кўра, 
2017 йилга келиб жаҳон фармацевтика бозорида биопрепаратларнинг улуши 
19-20% гача ошади. Ривожланаётган мамлакатларнинг фармацевтика 
бозорларида яқин муддатдаги истиқболда биопрепаратлар истеъмоли 
даражаси паст бўлишига қарамасдан, ушбу мамлакатларнинг кўпчилигида 


97 
кутилаётган иқтисодий ўсиш шароитида инновацион дори воситаларини 
истеъмол қилиш ортади. Оригинал дори воситаларини патент муҳофазасидан 
чиқиши ва янги генериклар ҳамда биоаналогларни ишлаб чиқариш,ўз 
навбатида, даволанишнинг замонавий воситаларидан фойдаланишга 
имконият яратади.

Download 6,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish