Book · May 020 citations reads 4,215 13 authors


йилдаги Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги Ягона Конвенция



Download 6,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/283
Sana18.01.2023
Hajmi6,78 Mb.
#900289
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   283
Bog'liq
(2)

1961 йилдаги Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги Ягона Конвенция: 
ягона шартнома, ягона назорат қилиш механизми 
1964 йилнинг 13 декабрида кучга кирган 1961 йилдаги Конвенция ва 
кейинчалик унинг матнига, 1961 йилдаги гиёҳвандлик воситалари 
тўғрисидаги Ягона Конвенцияга тузатишлар киритиш тўғрисида 1972 
йилдаги Баённомага мувофиқ киритилган тузатишлар гиёҳвандлик 
воситаларини назорат қилишга доир халқаро фаолият тарихида катта ютуқ 
бўлиб ҳисобланади. 1961 йилдаги Конвенция содда ва самарали хужжат деб 
тан олинди ва кейинчалик кенг эътирофга эга бўлди. 
1961 йилдаги Конвенцияни ишлаб чиқишда Бирлашган Миллатлар 
Ташкилоти олдида учта вазифа турар эди: 

ушбу сохада барча амал қилаётган кўптомонлама шартномаларни коди-
фикация қилишдан иборат бўлган асосий вазифа муваффақиятли ҳал 
қилинди; 

шунингдек, янги шартномада назорат қилиш механизмини соддалаштириш 
ва рационаллаштиришга эришилди, бу эса халқаро хамжамият саъй- 
ҳаракатларининг самарадорлигини ошириш йулида яна бир муҳим қадам 
бўлди. Доимий марказий қўмита ва гиёҳвандлик воситалари бўйича назорат 


325 
органи ягона унификацияланган орган Халқаро гиёҳвандлик воситаларини 
назорат қилиш Қўмитасига ўзгартирилди. 1961 йилдаги Конвенция 
қоидаларига мувофиқ бошқа маъмурий функциялар бирлаштирилди, 
соддалаштирилди ва кенгайтирилди; 

Конвенциянинг учинчи вазифаси амал қилаётган назорат тизимларини 
кенгайтириш ва уларни гиёҳвандлик воситалари учун хом ашё сифатида 
ўстирилаётган ўсимликларни етиштиришга жорий этишдан иборат эди. 1961 
йилдаги Конвенция қоидаларига мувофиқ аввалгидек опиум ишлаб 
чиқарилиши устидан қаттиқ назорат қилиш амалга оширилмокда, кокаин 
бутаси ва каннабис эса етиштирилиши халқаро назорат остида бўлган 
ўсимликлар рўйхатига киритилган. Шунингдек, 1961 йилдаги Конвенцияда 
унинг қоидаларини қўллаш мақсадида, махсус миллий бошқарувни ташкил 
этиш назарда тутилган. Конвенцияда иштирок этувчи давлатларга таркибида 
гиёҳвандлик 
воситалари бўлган ўсимликларни фақатгина тиббий ва илмий мақсадларда 
фойдаланиш учун зарур бўлган миқдорларда етиштиришга кўрсатма 
берилган. 
1961 йилдаги Конвенциянинг айрим қоидалари гиёҳвандларни даволаш 
ва реабилитация қилиш билан боғлиқ янги мажбуриятларни ўз ичига олади. 
1925 ва 1931 йиллардаги конвенцияларнинг айрим қоидалари, яъни 
ҳисоблашлар ва статистик маълумотлар тизимлари тўғрисидаги қоидалар 
самарали бўлганлиги сабабли деярли ўзгаришларсиз сақланиб қолган. Илгари 
қабул қилинган шартномаларнинг ўзгаришсиз қолган бошқа қоидаларига 
импорт ва экспорт қилувчи давлатларнинг хукумат органлари экспорт ва 
импорт қилиш учун аниқ рухсат беришлари тўғрисидаги хамда 
хукуматларнинг шартномани амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларни 
тақдим этишлари ва Бош котиб орқали шартномани амалга ошириш 
мақсадида қабул қилинган миллий қонунлар ва қоидалар билан алмашиниш 
хақидаги талаб тааллуқлидир. Шунингдек, гиёҳвандлик воситаларининг 
ишлаб чиқарилиши ҳамда уларнинг савдоси ва тарқатилиши устидан назорат 


326 
қилиш тўғрисидаги қоидалар хам сақланиб қолди. Бундан ташқари, 1961 
йилдаги Конвенция Рўйхатларига 1948 йилдаги Баённомага мувофиқ назорат 
қилиш амалга оширилган янги синтетик гиёҳвандлик воситалари киритилди. 
Турли назорат тартиботларини яратиш мақсадида 1961 йилдаги 
Конвенцияга мувофиқ гиёҳвандлик воситалари тўртта гурухлар ёки 
Рўйхатларга тақсимланган. Таърифга кўра, I ва II Руйхатларда санаб ўтилган 
воситалар гиёҳвандлик воситалари бўлиб ҳисобланади. I Руйхат гиёҳвандлик 
воситалари ашёнинг ҳар хил турларини (каннабис, каннабис смоласи 
(гашиш), опиум, кока барги), опиатларни, экгонин-кокаин гурухидаги 
гиёҳвандлик воситалари ва синтетик гиёҳвандлик воситаларининг катта 
миқдорини ўз ичига олади. II Руйхат 1931 йилдаги Конвенциянинг II 
гурухида санаб ўтилган гиёҳвандлик воситаларидан иборат бўлиб, унга 
айрим синтетик гиёҳвандлик воситалари қўшилган. I ва II Руйхатларга 
киритилган гиёҳвандлик воситаларининг тузлари ва изомерлари гиёҳвандлик 
воситалари каби назорат қилинади. Гиёҳвандлик воситалари аралашмалари 
сақлаган препаратлар ўз таркибида бўлган асосий гиёҳвандлик воситалари 
каби назорат қилинади. III Руйхатга таркибидаги ўзига хос хусусиятлар 
туфайли айрим назорат чораларининг амал қилиши доирасидан чиқарилган 
гиёҳвандлик воситаларига тааллуқли препаратлар киради. IV Руйхат I 
Руйхатда санаб ўтилган бир қатор гиёҳвандлик воситаларини ўз ичига олган 
бўлиб, улар ўта хавфли ҳисобланади ва уларга нисбатан томонлар махсус 
назорат чораларини қўллашлари эҳтимолдан ҳоли эмас. Гиёҳвандлик 
воситаларини тўртта рўйхат бўйича тақсимлаш тўғрисидаги қарор турли 
моддалар ва бирикмаларга нисбатан кўпрок ёки камроқ назоратни амалга 
ошириш заруриятидан келиб чиққан. 
1961 йилдаги Конвенцияга мувофиқ опиумни чекиш, истеъмол қилиш, 
кока баргларини чайнаш, каннабис смоласини чекиш ва каннабисдан 
нотиббиёт мақсадларида фойдаланиш тақиқланади. Тегишли давлатларга 
ушбу эски одатларни тақиқлаш натижасида юзага келиши мумкин бўлган 
маълум бир қийинчиликларни енгиб ўтишга имкон берадиган ўтиш даври 


327 
белгиланди. Мазкур йигирма беш йиллик ўтиш даври 1989 йилнинг 
декабрида тугади. 
1961 йилдаги Конвенция кейинчалик 1975 йилнинг 8 августида кучга 
кирган 1972 йилдаги Баённома асосида мустаҳкамланди. 1972 йилдаги 
Баённомада гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний ишлаб чикарилиши, 
муомаласи ва истеъмол килинишининг олдини олишга доир фаолиятни 
кучайтириш зарурияти уқтирилди. Шунингдек, унда гиёҳвандларга 
даволаниш ва реабилитация билан боғлиқ хизматларни тақдим этиш 
зарурлигига алоҳида эътибор қаратилади ҳамда даволаш, ўқитиш, кейинги 
парваришлаш, реабилитация ва ижтимоий қайта тиклашни гиёҳвандлик 
воситалари билан боғлиқ хуқуқбузарликни амалга оширган гиёхданларни 
қамоққа олишнинг ўрнини босувчи ёки тўлдирувчи чора-тадбирлар сифатида 
қўллаш лозимлиги таъкидланади. 1972 йилдаги Баённомада гиёҳвандлик 
воситаларини назорат қилиш сохасида гиёҳвандлик воситалари назорати 
бўйича Халқаро Қўмитанинг тутган ўрнига алоҳида эътибор қаратилди, 
бунда унга тиббий ва илмий мақсадларда гиёҳвандлик воситалари бўйича 
таклиф ва талаб ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш ва гиёҳвандлик 
воситаларини ноқонуний етиштириш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, унинг 
муомаласи ва истеъмол қилишнинг олдини олишга доир чора-тадбирларни 
амалга ошириш юзасидан масъулият юкланди. 
1972 йилдаги Баённома билан тузатишлар киритилган 1961 йилдаги 
Конвенцияга мувофиқ гиёҳвандлик воситалари назорати бўйича Халқаро 
Қўмита тегишли мамлакатлар хукуматларининг розилиги билан ушбу 
хукуматлар ўзларининг шартномавий мажбуриятларини бажаришлари учун 
техник 
ва 
молиявий 
ёрдам 
кўрсатишни 
Бирлашган 
Миллатлар 
Ташкилотининг тегишли органлари ва ихтисослаштирилган муассасаларига 
тавсия этиши мумкин. Шунингдек, 1972 йилдаги Баённомага асосан 
тузатишлар 
киритилган 
1961 
йилдаги 
Конвенцияда 
гиёҳвандлик 
воситаларини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга 


328 
қаратилган ҳамкорлик ва келишилган халқаро чора-тадбирлар зарурлиги хам 
таъкидлаб ўтилган. 

Download 6,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish