8.5. Дори воситаларини имтиёзли ажратиш тартиби
Дорихоналардан дори воситаларини имтиёзли ажратиш Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл
317
бўйича бланкаларда даволовчи шифокорлар томонидан ёзилган рецептлар
бўйича амалга оширилади.
Рецептни олиш учун беморлар (ота-оналар ёки уларнинг ўрнини
босувчи шахслар, қариндошлар) амбулаторияда даволанишда дори
воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган
ҳужжатни кўрсатган ҳолда беморлар рўйхатда турадиган жойдаги ёки тиббий
хизмат кўрсатиш учун бириктирилган жойдаги амбулатория-поликлиника
муассасасига мурожаат қиладилар.
Рецептда дори воситалари даволашнинг бир курсдан ортиқ бўлмаган
миқдорда тиббий кўрсаткичлар бўйича ёзилади. Рецепт берилган кундан
бошлаб бир ой мобайнида ҳақиқийдир.
Қуйидаги дори воситаларига рецептлар ёзиш ушбу муассасанинг
мутахассис шифокори ёки тегишли ихтисослаштирилган даволаш-
профилактика муассасалари шифокорларининг тавсиялари асосида яшаш
жойидаги амбулатория-поликлиника муассасасининг даволовчи шифокори
(умумий амалиёт шифокори) томонидан амалга оширилади:
ўсмага қарши ва гиёҳвандлик воситалари (онкологик, гематологик
беморларга) — онколог ва (ёки) гематологнинг тавсияси асосида;
қандли диабет ва қандсиз диабетга учраган беморларни даволаш
воситалари — эндокринологнинг тавсияси асосида;
психотроп воситалар (руҳий касалликларга чалинган беморларга) —
психиатрнинг тавсияси асосида;
инфекцияга қарши препаратлар (ОИВни юқтирган беморларга) —
амбулатория-поликлиника муассасаси ҳузуридаги юқумли касалликлар
хонасининг инфекционист шифокорининг тавсияси асосида;
силга қарши воситалар (силга чалинган беморларга) — фтизиатрнинг
тавсияси асосида.
Рецептура
бланкаларини
тўлдириш,
дорихоналар
томонидан
рецептларни
расмийлаштириш,
рецептура
бланкаларини
ва
дори
воситаларини бепул бериш учун ёзилган рецептларни ҳисобга олиш, сақлаш
318
ва йўқ қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Дорихоналардан бериладиган дори воситаларининг миқдори ва дозаси
рецептда кўрсатилган миқдор ва дозага мувофиқ бўлиши керак.
Дори
воситасини
беришда
рецептнинг
йиртиб
олинадиган
корешокларига берилган дори воситасининг номи, миқдори, серияли рақами,
фармацевтнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёзилади, унинг имзоси
қўйилади. Дорихонанинг штампи босилади. Бемор рецептини орқа
томонидаги биринчи йиртиб олинадиган корешокка имзо чекади, у
кейинчалик уни ҳақ тўлаш учун амбулатория-поликлиника муассасасига
тақдим этиш учун дорихонада сақланади. Иккинчи корешок беморга (ота-
оналарга ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга, қариндошларга) берилади.
Дорихоналарда умумий қабул қилинган халқаро-патентланмаган ном
ҳисобга олинган ҳолда савдо номи бўйича тайинланган дори воситаси
мавжуд бўлмаган тақдирда, янгидан ёзилган рецепт асосида фақат
амбулатория-поликлиника муассасасининг раҳбари (унинг ўринбосари)
билан келишган ҳолда бошқа савдо номи билан дори воситасига синонимик
алмаштирилиши мумкин.
Бунда рецептнинг орқа томонига ушбу дори воситасининг мавжуд
эмаслиги тўғрисида белги (фармацевт ходимнинг фамилияси, исми,
отасининг исми ва имзоси, сана, дорихонанинг номи ва штамп) қўйилган
ҳолда кейинчалик уни амбулатория-поликлиника муассасасига тақдим этиш
учун беморга берилади.
Дори воситасининг зарур миқдори мавжуд бўлмаган ҳолларда беморга
рецептларнинг йиртиб олинадиган корешокларининг тегишли устунларида
кўрсатилган ҳолда мавжуд дори воситаси миқдори берилади.
Рецепт нотўғри расмийлаштирилган тақдирда унга дорихонанинг
фармацевт ходимлари томонидан «Рецепт ҳақиқий эмас» деган штамп
босилади, кейинчалик у амбулатория-поликлиника муассасасига тақдим
319
этиш учун беморга (ота-оналарга ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга,
қариндошларга) қайтарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |