Book · May 020 citations reads 4,215 13 authors


Дори воситаларини имтиёзли бериш тартиби



Download 6,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/283
Sana18.01.2023
Hajmi6,78 Mb.
#900289
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   283
Bog'liq
(2)

8.4. Дори воситаларини имтиёзли бериш тартиби 
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш 
тўғрисида» ҳамда «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги 
қонунларига мувофиқ, шунингдек айрим тоифадаги шахсларни имтиёзли 
асосда 
дори 
воситалари 
билан 
таъминлаш 
тартибини 
янада 
такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг шахсларнинг айрим 
тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини 
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори билан 
“Амбулаторияда 
даволанишда 
дори 
воситалари 
билан 
имтиёзли 
таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари рўйхати”, 
“Амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифаларини дори 
воситалари билан имтиёзли таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом” 
тасдиқланган. 
Шунга кўра амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан 
имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга шахслар тоифалари киритилган: 
1. Онкологик касалликларга чалинганлар. 
2. Сил касаллигига чалинганлар. 
3. Мохов касаллигига чалинганлар. 
4. Эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) 
чалинганлар. 
5. Руҳий касалликларга чалинганлар. 
6. ОИВ касаллигини юқтирганлар. 
7. Юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан 
операция қилинган шахслар. 
8. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар. 
9. 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, 
шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар. 
10. 1941—1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари. 
11. Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган 
— ногирон шахслар. 


315 
12. Байналмилалчи жангчилар. 
13. Ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро 
объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар. 
Амбулатория 
шароитида 
даволанишда 
шахсларнинг 
айрим 
тоифаларини дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш тартиби тўғрисида 
низом 
«Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида» ҳамда «Дори 
воситалари 
ва 
фармацевтика 
фаолияти 
тўғрисида»ги 
Ўзбекистон 
Республикаси қонунларига мувофиқ соғлиқни сақлаш давлат тизимининг 
амбулатория-поликлиника муассасаларида амбулаторияда даволанишда 
шахсларнинг айрим тоифаларини дори воситалари билан имтиёзли 
таъминлаш тартибини белгилайди. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси 
томонидан 
тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ шахслар амбулаторияда даволанишда 
дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўладилар. 
Амбулатория 
шароитида 
даволанишда 
шахсларнинг 
айрим 
тоифаларини дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш дори 
воситаларини 
амбулатория-поликлиника 
муассасалари 
орқали 
ёхуд 
дорихоналар орқали бериш йўли билан амалга оширилади. 
Беморларга дори воситаларини имтиёзли бериш беморлар амбулатория 
тартибида даволанадиган амбулатория-поликлиника муассасасида даволовчи 
шифокорларнинг тайинлаши бўйича бепул берилади. 
Беморларга дори воситаларини имтиёзли бериш дорихоналар 
томонидан бемор амбулатория тартибида даволанадиган амбулатория-
поликлиника муассасасида даволовчи шифокор томонидан ёзилган имтиёзли 
рецепт асосида бепул берилади. 
Амбулатория шароитида даволанишда имтиёзли таъминлаш учун 
мўлжалланган дори воситалари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни 
сақлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда 
белгиланади. 


316 
Тиббий 
хизмат 
кўрсатиш 
учун 
амбулатория-поликлиника 
муассасаларига бириктирилган беморларга имтиёзли бериш учун 
мўлжалланган дори воситалари ушбу муассаса раҳбарининг буйруғи билан 
белгиланган масъул шахс томонидан берилади. 
Дори воситаларини имтиёзли бериш даволовчи шифокорларнинг 
тайинлашига мувофиқ дори воситаларини ҳисобга олиш учун белгиланган 
шакл бўйича талаблар асосида амалга оширилади. 
Талабнома амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан 
имтиёзли таъминланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат асосида ёзилади. 
Талабнома дори воситасининг савдо номи, ўрам тури, қадоқлаш ва шу 
кабилар кўрсатилган ҳолда икки нусхада ёзилади. Талабнома амбулатория-
поликлиника муассасасининг раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан 
имзоланиши ва юмалоқ муҳр билан тасдиқланиши керак. Талабноманинг 
биринчи нусхаси (дори воситалари олинганлиги тўғрисида масъул шахснинг 
тилхати 
билан 
биргаликда) 
амбулатория-поликлиника 
муассасаси 
дорихонасида қолади, иккинчи нусхаси эса – масъул шахс дори воситаларини 
олганидан кейин унга қайтарилади. 
Масъул шахс дори воситалари олинганидан кейин уларни махсус 
журналда тилхат асосида беморга беради. Вояга етмаган беморларга 
мўлжалланган дори воситалари уларнинг ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини 
босувчи шахсларга берилади. Айрим ҳолларда вояга етган беморнинг 
ҳолатига қараб дори воситалари унинг қариндошларига берилиши мумкин. 
Талаб этиладиган дори воситаси амбулатория поликлиника-
муассасасида мавжуд бўлмаган тақдирда даволовчи шифокорлар уларни 
дорихоналардан имтиёзли бериш учун рецептлар ёзадилар. 

Download 6,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish