Book · May 020 citations reads 4,215 13 authors


 йилдаги психотроп моддалар тўғрисидаги Конвенция



Download 6,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/283
Sana18.01.2023
Hajmi6,78 Mb.
#900289
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   283
Bog'liq
(2)

1971 йилдаги психотроп моддалар тўғрисидаги Конвенция 
1961 йилдаги Конвенцияга мувофиқ фақат опиум, каннабис ва кокаин 
билан боғлиқ гиёҳвандлик воситалари халқаро назорат остига олинар эди. 
Амфетамин қатор стимуляторлар, тинчлантирувчи ва ухлатувчи таъсирга эга 
воситалар, транквилизаторлар ва галлюциногенлар каби рухий фаол 
(психоактив) таъсирга эга турли бошқа моддалар халқаро назорат остига 
олинмас эди. Улар асосан, хулқ-атвор ва кайфиятни ўзгартириб юборадиган 
синтетик моддалар бўлиб, одатда, қарамликни келтириб чикарувчи салбий 
таъсирга эга. Халқаро хамжамиятнинг мазкур моддаларнинг зарарли 
таъсиридан ташвишланиши оқибатида 1971 йилдаги Психотроп моддалар 
тўғрисидаги Конвенция қабул қилинди. 1976 йил 16 августда кучга кирган 
1971 йилдаги Конвенцияга мувофиқ ушбу моддалар халқаро хуқуқий назорат 
остига олинди. 
Амфетаминлар, барбитуратлар ва транквилизаторлар каби психотроп 
моддалар Ягона Конвенцияга киритилиши ва уларга нисбатан мазкур 
конвенциянинг назорат тартиби қўлланилиши мумкин эди. Бироқ халқаро 
назорат остида бўлган психотроп моддаларга нисбатан алоҳида эътибор 
қаратиш, шунингдек, тиббиётда кенг қўлланиладиган моддаларга нисбатан 
мосланувчан назорат механизмларини назарда тутиш мумкин бўлиши учун 
эса алоҳида конвенция ишлаб чиқилди. 
1971 йилдаги Конвенцияда назарда тутилган назорат тизими, асосан, 
1961 йилдаги Конвенция, у кучга кирган 1964 йилдан эътиборан 
фойдаланилаётган тизимга таянади. Ҳар бир модда тўртта Рўйхатдан бирига 
киритилган. 1971 йилдаги Конвенцияга мувофиқ назорат амалга 
ошириладиган моддаларнинг кун сонлилиги ҳамда мазкур моддаларни 
суиистеъмол қилиш, уларнинг қарамликни келтириб чиқара олиш хавфи 
турли даражада эканлиги, шунингдек, турли терапевтик хусусиятларга 


329 
эгалиги сабабли қўлланиладиган назорат чоралари сезиларли даражада 
фарқланади. 
1971 йилдаги Конвенциянинг I Рўйхатида бевосита хукуматлар 
назоратида бўлган тиббий ва илмий-текшириш муассасаларидаги ваколатли 
шахслар ёки улар томонидан махсус бериладиган рухсатномалар бўйича 
керакли тарзда илмий ва жуда хам чекланган тиббий мақсадларда 
фойдаланишдан ташқари, қўлланилиши тақиқланган моддалар санаб 
ўтилади. I Рўйхатга киритилган моддаларга қўлланиладиган ўта катъий 
қоидаларга мувофиқ ушбу моддаларни тайёрлаш, тақсимлаш, уларнинг 
савдоси билан шуғулланиш ёки уларга эгалик қилиш каби ҳар кандай 
фаолият махсус лицензиялар ёки аввалдан олинган рухсатномалар бўйича ва 
ҳар доим хукуматнинг пухта назорати остида амалга оширилиши талаб 
этилади. Ушбу моддаларнинг экспорти ва импорти тақиқланган бўлиб, ўз 
мамлакатида экспорт ва импорт қилувчи ваколатли орган деб ҳисобланган 
ёки ваколатли органлар томонидан берилган махсус рухсатномаларга эга 
бўлган холатлар бундан мустасно. 
II Руйхатдан бошлаб 1971 йилдаги Конвенциянинг II, III ва IV 
Руйхатларига киритилган моддаларга қўлланиладиган назорат чораларининг 
қатъийлиги камайиб боради. 


Download 6,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish