578
шуғулланувчи барча даволаш-профилактика муассасалари ва бошқа
ташкилотлар учун мажбурийдир.
Йўқ қилиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
белгиланган яроқлилик муддати ўтганда;
сертификациялаш бўйича синовлар натижасида маҳсулотнинг сифат
талабига жавоб бермаслиги аниқланганда;
дори воситалари ва тиббий буюмлар Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтмаган бўлса ва
уларни
идентификациялаш имконияти йўқ бўлса;
дори воситалари ва тиббий буюмларнинг қалбакилиги аниқланганда;
бошланғич завод упаковкаси бузилган бўлиб, қайтариб юбориш
имконияти бўлмаган ҳолларда.
Эслатма: Мазкур йўриқнома ишлатишга яроқсиз гиёҳвандлик
воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш тартиблари
учун қўлланилмайди.
Йўқ қилиш тартиблари
Дори воситалари ва тиббий буюмлар партиясини йўқ қилиш бўйича
рухсат олиш учун ташкилот раҳбари 10 кунлик муддати орасида Соғлиқни
сақлаш вазирлигининг “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника
экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази” давлат унитар
корхонасига йўқ қилиш учун тайёрланган
дори воситаси ва тиббий
буюмларнинг номи, серия рақами, миқдори, ишлаб чиқарган (фирма)
ташкилот номи, давлати ва маҳсулот эгаси кўрсатилган тавсиянома
жўнатиши керак.
Юқорида кўрсатилган сабабларга кўра дори воситалари ва тиббий
буюмларнинг йўқ қилиниши бўйича рухсат, раҳбар келтирган тегишли
аккредитациядан ўтган
лабораторияларнинг маҳсулотнинг меъёрий
ҳужжатлар бўйича сифат талабларига жавоб бермаслиги тўғрисидаги
хулосалари асосида қабул қилинади.
579
Дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш бўйича беш кишидан
кам бўлмаган миқдорда, Давлат табиатни мухофаза қилиш қўмитаси ва
Санитария-эпидемеологик хизмати соҳаларидан тегишли вакиллар жалб
этилган ҳолда комиссия тузилади ва ташкилот раҳбари
томонидан
тасдиқланади. Комиссия ўз фаолиятини аъзоларнинг 80% дан кам бўлмаган
иштирокида амалга оширишга ҳақли.
“Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва
стандартизацияси давлат маркази” давлат унитар корхонаси томонидан
рухсат олингандан кейин комиссия белгиланган тартибда дори воситалари ва
тиббий буюмларни йўқ қилиш мумкин. Комиссия томонидан сана, вақт, жой
ва йўқ қилинадиган дори воситаларнинг физик-кимёвий мутаносиблигини
ҳисобга олган ҳолда йўқ қилиш усули белгиланади.
Йўқ қилишга тайёрланган дори воситалари ва тиббий буюмлар,
партиясининг йўқ қилингунга қадар сақланиши ва жавобгарлиги ички буйруқ
асосида фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган
моддий жавобгар
шахсга юклатилиб, сақлашга топширилган дори воситалари ва тиббий
буюмларнинг номи серияси ва упаковка миқдори кўрсатилади.
Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг партиясини йўқ қилиниши
маҳсулот эгаси ёки унинг вакили иштирокида амалга оширилади.
Маҳсулот партияси йўқ қилингандан кейин комиссия аъзолари дори
воситалари ва тиббий буюмларнинг йўқ қилинганлиги тўғрисида
далолатнома тузади.
Далолатномада қуйидаги маълумотлар келтирилиши керак:
дори воситалари ва тиббий буюмлар партиясининг йўқ қилинган жойи,
сана ва вақти;
далолатнома тузилган жой, сана ва вақт;
дори воситалари ва тиббий буюмлар номи (серия номери, яроқлилик
муддати ва ишлаб чиқарувчи номи);
йўқ қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлар миқдори;
580
дори воситалари ва тиббий буюмлар партия эгаси (моддий жавобгар
шахс);
йўқ қилиш учун рухсат ким томондан қабул қилинган;
йўқ қилиш усули тиббиёт мақсадларда ишлатиладиган товарларни йўқ
қилишда иштирок этган комиссия аъзолари (фамилия, исми ва отасининг
исми, лавозимлари кўрсатилган ҳолда). Далолатнома комиссия аъзолари
имзоси билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6
апрелдаги 185-сон “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана
реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги қарорнинг 3-иловасида сифатсиз,
қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган
дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан
ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний
нусхаларини, шунингдек
муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмларни уларнинг инсон
соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи далиллар аниқланган тақдирда
муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги Низомда
муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: