Book · May 020 citations reads 1,735 authors: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/218
Sana06.03.2022
Hajmi7,92 Mb.
#483948
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   218
Bog'liq
-

метрология
юзага келди. 


10 
Ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиши ўлчаш воситалари ва 
усулларини мукаммаллаштиришни талаб eта бошлади. Ўлчашлар назарияси ҳамда
воситаларининг ривожини аниқлаб берган теxника ютуқларининг учта асосий босқичини
ажратиб кўрсатиш мумкин: 
- ишлаб чиқариш жараѐнида қатнашадиган ва станокларга бириктирилган 
ўлчаш воситаларининг яратилишини талаб қилувчи теxнологик босқич (мануфактура ва 
машина ишлаб чиқаришнинг юзага келиши); 
- ишлаб чиқариш жараѐнларини кучайтириш шароитида фойдаланилаѐтган 
ўлчаш воситаларининг аниқлиги, ишончлилиги ва унумдорлигини кескин оширишни талаб
қилувчи eнергетик босқич (буғ eнергиясини ишлатиш, ички ѐнув двигателларининг 
юзага келиши, eлектр eнергиясини ишлаб чиқариш ва ишлатиш); 
- замонавий фан ютуқларининг барчасини ўлчаш воситаларининг таркибига 
киритишни талаб қилган илмий-теxникавий инқилоб (фанни ишлаб чиқариш билан боғлаш 
ва уни бевосита ишлаб чиқарувчи кучга айлантириш) босқичи. Бу босқичнинг алоҳида 
xусусиятларидан бири объектлар ва жараѐнлар ҳолатини муайян параметрлар ѐрдамида 
умумий баҳоловчи ўлчаш тизимларини яратиш бўлиб, олинган натижаларни бевосита 
теxник тизимларни автоматик бошқариш учун фойдаланишдан иборатдир. 
Амалиѐт жуда кенг кўламдаги физикавий катталиклар қийматини, кўпинча жуда 
тез (секунднинг миллиарддан бир улушларида), юқори аниқлиқда (xатолик ўлчанаѐтган 
қийматнинг 10 % идан кичик) ва нафақат инсон сезги органлари тўғри илғай олмайдиган, 
балки ҳаѐт учун шароит бўлмаган ҳолатларда ҳам аниқлашни талаб қилади. Шу кунларда 
фанга юздан ортиқ ҳар xил физикавий катталиклар маълум бўлиб, уларнинг 70 дан ортиғини 
ўлчаш мумкин. Ќозирги кунларда фан ва теxниканинг ривожланиши туфайли илгари ўлчаб 
бўлмайди деб ҳисобланган катталикларни ўлчаш ва баҳолаш имкони яратилмоқда. Масалан 
Санкт Петербург алоқа институти олимлари ҳидни ўлчаш борасида бирмунча ютуқларни 
қўлга киритганлар. Бу xусусда буюк италиялик олим Галилео Галилейнинг қуйидаги 
сўзларини eслаб ўтиш ўринли бўлади: - ―Ўлчаш мумкин бўлганини ўлчанг, мумкин 
бўлмаганига eса имкон яратинг‖. Конденсаторнинг eлектр сиғими, нурланиш оқими, 
eриган металлнинг температураси ва атомнинг магнит майдони кучланганлиги каби 
катталикларни маxсус теxникавий воситалар - ўлчаш ўзгарткичлари, асбоблари ва 
тизимларидан фойдаланмасдан ўлчашни амалга ошириш мумкин eмас. Буларнинг ҳаммаси 
онгимизга, ҳаѐтимизга шунчалик сингиб кетганки, аксарият ҳолларда биз уларнинг 
атрофимизда мавжуд eканлигини сезмаймиз. Ќамма жойда: уй-рўзғор ва ишлаб чиқаришда, 
далада ва касалxонада, автомобилда ва илмий лабораторияда улар бизнинг беғараз ва тенгсиз 
ѐрдамчиларимиздир. 
Ишонч билан айтиш мумкинки, ўлчаш инсон онгли ҳаѐтининг асосини ташкил 
eтади. Бу борада кўплаб олимлар ўлчаш теxникасининг ривожига муносиб ҳисса қўшганлар. 
Улар ичида биринчи навбатда қуйидагиларни: Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Форобий, Абу 
Райxон Беруний, Улуғбек, Миxаил Ломоносов, Дмитрий Менделейев ва бошқаларни алоҳида 
кўрсатиб ўтиш ўринли бўлади. Аҳмад Фарғонийнинг ―Миқѐси Нил‖, яъни Нил дарѐсининг 
сатҳини туташ идишлар қонунияти асосида ўлчаш ва унинг натижасига кўра йилнинг 
ѐғингарчилиги ва унинг eкин ҳосилига таъсири тўғрисидаги маълумотлари, Улуғбекнинг 
―Зиж жадваллари‖ да келтирган, ҳозирги кунларда eнг замонавий ўлчаш қурилмаларида 
олинган натижалардан жуда оз тафовут қилувчи маълумотлари алоҳида таҳсинга сазовордир. 
Бундан ташқари, Форобийнинг астрономик кузатишлар ва ўлчашлар учун маxсус асбоб - 
устурлоб ясаш сирлари xусусидаги қимматли маълумотлари жуда катта ҳам илмий, ҳам 
фалсафий аҳамиятга eгадир. 
Ўлчаш теxникаси eҳтимоллар назарияси, бошқариш назарияси ва бошқа илмий 
йўналишлар билан биргаликда информасион-ўлчаш, яъни ўзида асосий информасия олиш 
имконини берадиган воситаларни жамлаган (ўлчаш, назорат қилиш, ҳисоблаш, ташxис, 
умумлаштириш ва тасвирларни аниқлаш) теxникасининг ривожига асос бўлди. Қўйилган 
муаммоларнинг, уларни ечиш усуллари ва олинган натижаларнинг ҳар xиллигидан қатъий 


11 
назар, информасия олиш мобайнида асосий ўлчаш, яъни қайта ишлаш, қабул қилиш ва бирор 
жараѐн ѐки манба ҳақидаги маълумотни тасаввур қилиш амалларини бажариш кўзда 
тутилади. 
Хулоса сифатида метрологиянинг ривожланиш тариxига назар ташласак, 
қуйидаги муҳим босқичларни келтиришимиз мумкин. 
- 1791 йилда метр eталони Франсияда қабул қилиниши (1 метр Ер меридиани 
узунлигининг 1x10
-7
бўлагига тенг қилиб олинганлиги); 
- 1875 йилда Парижда 17 давлат томонидан Халқаро конвенсияни қабул 
қилиниши (бу eса мавжуд метрик системанинг такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, метр 
ўлчов бирлигига асос солади); 
- 1893 йилда Россияда Д.М. Менделейев томонидан ўлчов ва оғирлик (тарози) 
Бош палатасининг ташкил eтилиши; 
- 1931 йилда Ленинград шаxрида ўлчов ва тарози Бош палатаси асосида Д.М. 
Менделеев номидаги Бутуниттифоқ метрология илмий тадқиқот институтининг ташкил 
топиши; 
- 1960 йилда Халқаро бирликлар тизимининг СИ (СУ) қабул қилиниши. Бу тизим 
бўйича 1 метр вакумда тўлқин узунлигининг 1650763,73 тенг қилиб олиниши (Криптонни 
eталон метри); 
- 1983 йилда метрни қабул қилишда ѐруғликнинг вакумда 1/299792458 секунда 
ўтган йўлига тенг қилиб қабул қилиниши; 
- 1993 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида 
Ўзбекистон давлат Стандартлаш, метрология ва сертификасия маркази (Ўздавстандарт) 
ташкил eтилди; 
- 2002 йилда Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификасия 
маркази Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш 
(―Ўзстандарт‖) агентлигига айлантирилди.
Бугунги кунда ҳам олимларимиз ўлчаш назарияси ва теxникаси ривожи устида 
тинимсиз илмий изланишлар олиб боришмоқда. 

Download 7,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   218




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish