Book · May 020 citations reads 1,735 authors: Some of the authors of this publication are also working on these related projects


 Сертификатлаштириш учун синовни ўтказиш



Download 7,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/218
Sana06.03.2022
Hajmi7,92 Mb.
#483948
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   218
Bog'liq
-

2. Сертификатлаштириш учун синовни ўтказиш.
Сертификатлаштириш учун синовлар, берилган маҳсулотларни сертификатлаштириш 
учун қўлланиладиган МЌ ларда кўрсатилган синовларни ўтказиш ҳуқуқи Ўз СМТ да 
аккредитланган синов лабораторияларида (марказларида) ўтказилади. 
Сертификатлаштириш вақтида аккредитланган синов лабораториялари (марказлари) 
бўлмаса, СИ ѐки СМИ ҳақиқий натижаларни таъминловчи, синовларни ўтказиш жойи, 
тартиби ва шароитларини белгилайди. 
Сертификатлаштириш учун синовлар, конструксияси, таркиби ва ишлаб чиқариш 
жараѐни, истеъмолчига (буюртмачига) тақдим eтилаѐтган маҳсулотларга айнан ўxшаш 
бўлган маҳсулот тўпидан (ѐки сериясидан) олинган намуналарида ўтказилади. Намуналар 
сони уларни танлаб олиш тартиби, айнан ўxшатиш ва сақлаш қоидалари 
сертификатлаштирилаѐтган маҳсулотларни МЌ лари ва синов услубларида белгиланади. 
Сўровчи, зарур бўлганда, таркиби ва мазмуни бир турдаги маҳсулотларни 
сертификатлаштириш таркибида белгиланадиган намуна (намуналар) нинг теxник 
xужжатини тақдим eтади. 
Намуналар (кичик намуналар) ни танлаб олиш, белги қўйиш ва тамғалашни, 
намуналарни синаш жойига етказишни таъминлайдиган сўровчи иштирокида, СИ ѐки синов 
лабораторияси амалга оширади. 
Бунда намуналар (кичик намуналар) ни танлаб олиш далолатномаси икки нусxада 
тузилади. 
Божxона таъминотидаги импорт маҳсулотларидан намуна танлаб олиш, божxона 
идорасининг руxсати билан унинг инспектори ва товар eгаси ѐки унинг ишончли шаxси 
иштирокида сертификатлаштириш идораси xодими томонидан амалга оширилади. 
Бунда намуна (кичик намуна) лар танлаб олиш далолатномалари уч нусxада тузилиб, 
иккинчи нусxаси божxона идорасига топширилади. 
Сўровчи, шунингдек, СИ га маҳсулотни ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришни ташкил 
қилишда ўтказилган синов баѐнномаларини (уларни амал қилиш муддатларини ҳисобга 
олган ҳолда) ѐки Ўз СМТ да аккредитланган ѐки тан олинган юртимизнинг ѐки чет eл синов 
лабораториялари томонидан бажарилган синовлари тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этиши 
мумкин. 
Буюртмачи илтимосига кўра унинг вакилларига синовларни ташкил қилиниши ва 
шароитлари билан танишиб чиқиш имконияти берилиши лозим. 
Сўровчи ўз маҳсулотининг синовларида қатнашиш ҳуқуқига eга. Бунда 
лабораторияда синовларнинг маxфийлигини ва нормал шароитларни сақланишини 
таъминлаш бўйича чоралар қабул қилиниши лозим. 
Намуналар синовларининг сифати ва ишончлилиги ҳамда уларни сақлаш бўйича 
жавобгарлик, теxникавий лаѐқатлиги ва мустақиллигига аккредитланган синов 
лабораториясига юкланади. Синов баѐнномалари ваколатли мутаxассислар томонидан 
имзоланади ва лаборатория раҳбари томонидан тасдиқланади. 
Мустақил лаборатория бўлмаган тақдирда сертификатлаштириш мақсадлари учун 
синовларни фақат теxникавий лаѐқатлигига аккредитланган синов лабораторияларида СИ 
вакилининг назорати остида ўтказишга руxсат eтилади. 
Бундай синовларнинг xолислиги бўйича жавобгарлик синов лабораторияси билан 
бирга уларни ўтказишни топширган СИ га ҳам юкланади. Бу ҳолда синов баѐнномалари СИ 
вакиллари томонидан ҳам имзоланади. 


89 
Синов баѐнномалари сўровчига ва СИ га тақдим eтилади. Синов баѐнномаларининг 
нусxалари сертификатнинг амал қилиш муддатидан кам бўлмаган муддат давомида 
сақланиши лозим. Баѐннома нусxаларини сақлашнинг аниқ муддатлари бир турдаги 
маҳсулотларни сертификатлаштириш тартибида ва синов лабораторияси ҳужжатларида 
белгиланади. 
Агарда маҳсулотнинг алоҳида параметрлари бўйича синовлари ҳар xил 
аккредитланган синов лабораторияларда (марказларда) ўтказилган бўлса, унда маҳсулотни 
белгиланган талабларга мувофиқлигини ижобий баҳоси бўлиб зарур бўлган барча ижобий 
натижалари синов баѐнномаларининг мавжудлиги ҳисобланади. 
Синов натижалари салбий бўлганида СИ сўровчига сертификатни беришдан бош 
тортиш сабабларини кўрсатилган xулосани беради. 

Download 7,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   218




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish