Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

Сулолавий девонлар
олий ҳукмдор хонадони фаолияти 
билан боғлиқ бўлиб, бу хонадонга тегишли бўлган мол-мулк, ер-сув, хазина 
кабиларнинг бошқаруви ва ҳисоб-китоби билан шуғулланган. 
Расмий 
девонлар
қўйидагилар бўлган: 
Девони туғро
– бу девон олий ҳукмдорнинг фармонлари, қарорлари, 
расмий ѐзишмалари ва ҳужжатларини тайѐрлаб, уларни муҳр бостиришга 
тақдим этган. Жойларга расмий ҳужжатлар юбориш, улардан ҳужжатлар 
қабул қилиш, чет элларга мактублар юбориш, давлат ҳужжатларида 
махфийликни таъминлаш ҳам шу девоннинг вазифаси эди; 
Девони истифо (молия девони) 
– давлат кирим-чиқимларини, 
солиқлар, бож ва бошқа молиявий даромадлар, уларни алоҳида рўйхатга олиш 
билан шуғулланган. Бу девоннинг хизматчилари даргоҳ кирим-чиқимлари, 
хазинадаги аҳвол, мавжуд нақд пулнинг ҳисоби, давлат қарамоғида 
бўлганларга кетадиган харажат, маош, нафақа миқдори кабиларни ҳам назорат 
қилганлар; 
Девони ишроф (давлат назорати)
– молия-солиқ ишларини назорат 
қилиш ва текшириш, вақфга тегишли мулклар устидан умумий назорат олиб 
бориш, сулолага тегишли ер-сувлар, қимматбаҳо молия қоғозлари, 
зарбхоналар, амалдаги муҳрлар, бозор мутасаддилари, солиқчилар, қишлоқ 
оқсоқоллари ва бошқа амалдорлар устидан назорат олиб борган; 
Девони арз (ҳарбий вазирлик)
– лашкарга мўлжалланган маош ва 
таъминот, ҳарбийларнинг рўйхати, янгиланиб туриши, ҳарбий қисмларнинг 
таркибий сони, уларга кетадиган харажатларнинг тури ва ҳажми, от-улов, 
ҳарбий юришлар пайтидаги таъминот, ҳарбийлар кўригини ташкил этиш каби 
вазифаларини бажарган
1
.
1
Азамат Зиѐ. Ўзбек давлатчилиги тарихи. – Тщшкент, 2001. 128-130 бб 


188 
Салжуқийлар ҳокимиятида, айниқса Султон Санжар ҳукмронлиги 
даврида ҳокимиятда ҳарбий саркардалар катта ўрин эгаллаганлар. Ҳарбий 
бошлиқлар ва саркардаларнинг кўпчилиги турли уруғ ва қабилалардан (ўғўз, 
туркман, халаж, чиғил ва бошқ.) чиққан кишилардан бўлган. Ҳарбий 
саркардалар табақаси ўз таъсирини Султон Санжар бошқараѐтган ҳокимиятга 
ўтқазиб, уларнинг ихтиѐри билан иш тутишни талаб қилганлар. Ҳарбий 
саркардаларнинг мавқеи Султон Санжарнинг Қатван чўлидаги мағлубиятидан 
сўнг янада кучайиб кетган эди.
Салжуқийлар даври маҳаллий бошқарув тизимида вилоят бошлиқлари 
(волийлар) ҳам ўз девонларига эга бўлганлар. Волийларни олий ҳукмдор 
тайинлаган ва мансабидан олган. Волийлар бутун вилоят ҳаѐти билан боғлиқ 
барча соҳаларга бошчилик қилганлар. Молия, солиқ, суд, ҳарбий ишлар, жазо 
идоралари волийлар назорати остида фаолият кўрсатган. Туманлар ва 
шаҳарлар миқѐсидаги бошқарув тизими ҳам вилоятларники сингари бўлган. 
Қўйида А.Зиѐ тадқиқотларига асосланиб Ғазнавийлар ва Салжуқийлар 
ҳукмдорлари рўйхатини беришни лозим топдик. 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish