Боҳодир эшов


-§ Ғазнавийлар ва Салжуқийлар



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

 
4-§ Ғазнавийлар ва Салжуқийлар. 
Ғазнавийлар давлати. 
Ғазнавийлар давлати Мовароуннаҳрдаги босиб олинган ҳудудларнинг 
чекланганлиги ва нисбатан тарихан қисқа давр – Мовароуннаҳрда бор-йўғи 40 
йилга яқин ҳукмронлик қилган бўлса-да, Ўзбекистон давлатчилиги 
тарихидаги муҳим босқичлардан бири ҳисобланади. Чунки, Ғазнавийлар 
пайдо бўлиши даври – X аср охири – XI аср бошларида пайдо бўлган бошқа 
давлатлар - Салжуқийлар ва Қорахонийлар каби ўта муҳим тарихий аҳамият 
касб этган воқеа – нафақат Мовароуннаҳр, балки бутун Ўрта Осиѐда туркий 
давлатчиликнинг ўзил-кесил қарор топганлигини кўрсатади. Шу боис, ушбу 
параграфда Ғазнавийлар давлатчилиги тарихи ҳақида қичқача маълумот бериб 
ўтишни лозим топдик. 
Демак, Ғазнанинг сиѐсий марказ сифатида юксалиши X асрнинг 
иккинчи ярмидан бошланади. Ғазнавийлар сулоласининг асосчиси Амир 
Насириддин уд-давла Сабуқтегин Ғозий келиб чиқишига кўра туркий қавмга 
мансуб эди. Айрим ўрта асрлар манбаларида, хусусан, XIV асрда яшаб ўтган 
Муҳаммад Шабангаройнинг «Мажма ал-ансаб» номли асарида берилишича, 
Сабуқтегин Иссиқкўл бўйидаги ҳукмдори 
қарлуқ
бўлган Барсхон деган 
жойда туғилган. Ёшлигида Сабуқтегин асир олинади ва тўрт йил 
тухси
қабиласида тутқунда бўлгач, уни Мовароуннаҳрлик савдогарларга сотиб 
юборадилар. В.В. Бартольднинг фикрига кўра, Сабуқтегинни Сомонийлар 
давлатининг мансаблар поғонасида кўзга кўринган вакилларидан бири 
Алптегин сотиб олади. Алптегин 963 йилда вафот этган пайтда у сотиб олган 
қўл Сабуқтегин катта нуфузга эга эди. Унинг вафотидан сўнг Ғазнада навбати 
билан Амир Исҳоқ ибн Алптегин, Амир Билгатегин, Амир Пирий, Амир 
Сабуқтегинлар ҳукмронлик қиладилар. 997 йилнинг бошида Сабуқтегин 
Сомонийлар томонидан Ғазна ва унинг атрофларига ҳоким этиб тайинланади. 
Тарихий манбалар Сабуқтегинни Ғазнавийлар давлатининг асосчиси сифатида 
таърифлайдилар. 997 йилнинг охирида Амир Сабуқтегин вафот этади ва унинг 
кичик ўғли Исмол тахтга ўтириб бор йўғи 7 ой ҳукмронлик қилади. 998 йилда 
ўзининг ҳарбий жасоратлари учун 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish