Боҳодир эшов


-§. Александр Македонский, Салавкийлар, Юнон-Бақтрия даврида



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

5-§. Александр Македонский, Салавкийлар, Юнон-Бақтрия даврида 
давлат бошқаруви. 
1. Александар Македонскийнинг ҳарбий юришлари ва унга қарши 
кураш. Давлат бошқаруви. 
Улкан Аҳамонийлар салтанати ўзининг ғарбга қилган экспансияси 
натижасида юнон давлатлари билан тўқнашади ва бунинг натижасида 
мил.авв. V асрнинг биринчи чорагида юнон-форс урушлари бошланади. 
Мил.авв. V аср давомида бетиним урушлар, саройдаги фитналар, босиб 
олинган халқларнинг озодлик учун курашлари Аҳамонийлар давлатини анча 
заифлаштириб қўйган эди. Мил.авв. IV асрининг ўрталаридан бошлаб эса, 
Болқон ярим оролидаги шаҳар-давлатлар кучая бошлайди. Бу даврда 
Македония подшоси Филипп II Болқон ярим оролида ўз мавқеини 
мустаҳкамлаб олиб Аҳамонийларга қарши курашга тайѐргарлик кўра 
бошлайди.
Филипп II ўз даврига мос ҳарбий ислоҳотлар ўтказиб тартибли ва яхши 
қуролланган қўшин тузишга муваффақ бўлди. Мил.авв. 336 йилда 
Аҳамонийлар давлатига қарши кураш бошланди. Аммо, Филипп II нинг 
ўлдирилиши туфайли бу кураш тўхтаб қолди. Ўша йили тахтга Филипп II 
нинг ўғли 20 ѐшли Александр ўтирди. У Аҳамонийларга қарши урушга 
жиддий киришиб Кичик Осиѐдан Парменион бошлиқ қўшинларни 
чақиртирди. Ҳарбий кенгаш тўзиб қуруқликда ва сувда ҳаракат қилаѐтган 
қўшинлар олдига аниқ вазифалар қўйди.
Мил.авв. 334 йил майида (Граниқ дарѐси ѐнида), 333 йил октябрида 
(Гавгамела, Шимоли-шарқий Месопотамияда) бўлган жангларда форс 
қўшинлари тўла мағлубиятга учради. Шундан сўнг Александр учун 
Аҳамонийлар давлатининг марказларига йўл очилган эди. Александр 
даставвал Бобилни, сўнгра Сўза, Персепол, Пасаргада шаҳарларини эгаллаб 
форс подшоларининг хазиналарини қўлга киритди. Сўнгги Аҳамоний 
ҳукмдори Доро III аввал Мидияга, кейин эса Бақтрияда қочиб кетди. Курций 
Руфнинг маълумотларига кўра Бақтрияга Доро III га қарши фитна 
уюштирилиб у ўлдирилади ва фитнага бошчилик қилган Бесс ўзини 
Аҳамонийлар подшоси деб эълон қилади. Аммо, Бесс Александрга ҳарбий 
қўшинларни қарши қўя олмади.
Мил.авв. 329 йилнинг баҳорига қадар Александр Ария, Дранғиѐна, 
Арахосия каби вилоятларни эгаллаб Окс-Амударѐ бўйларига чиқиб келади. 
Арриан ва Курций маълумотларига кўра бу пайтда дарѐ жуда серсув бўлиб, 
тўлиб оқарди. Амударѐдан кечув жойини тадқиқотчилар Келиф атрофлари, 


79 
Чушқагўзар, Термез атрофлари ва Шўроб деб ҳисоблайдилар. Нима бўлганда 
ҳам, Александр қўшинлари қопларга сомон-хашак тўлдириб, улар орқали беш 
кун давомида Амударѐдан кечиб ўтганлиги ҳақида ѐзма манбаларда 
маълумотлар сақланган.
Александр қўшинлари дарѐдан ўтгач Бессни таъқиб этиб «Суғд вилояти 
Навтакага» йўл оладилар (Аввал Птоломей Лаг бошчилигидаги илғор қисм, 
кейин асосий кучлар). Суғд ерларида Спитаман бошлиқ маҳаллий саркардалар 
Александрни тўхтатиб қолиш мақсадида Бессни асир олиб унга 
топширадилар. Аммо, Александрда ҳарбий юришларни тўхтатиш нияти йўқ 
эди. Навтакадан сўнг юнон-македон қўшинлари Суғдиѐнанинг пойтахти 
Смаракандага юриш қилиб уни эгаллайдилар. Курций Руф маълумотларига 
кўра юнон-македонлар «шаҳарда ўзларининг кичик горнизонларини 
қолдириб, яқин атрофдаги қишлоқларни ѐндириб ва вайрон этиб», шимоли-
шарққа томон ҳаракат қила бошлайдилар. Жиззах ва Ўратепа оралиғидаги 
тоғли ҳудудларда юнон-македон қўшинлари қаттиқ талофат кўрадилар. 
Александрнинг ўзи ҳам оғир ярадор бўлади. Шунга қарамасдан тоғли ҳудуд 
аҳолисини қийинчилик билан мағлуб этган юнон-македонлар дашт 
кўчманчилари саклар ва Суғдийлар ўртасида чегара бўлган Яксарт-Сирдарѐга 
томон ҳаракат қиладилар.
Юнон-македонлар Яксарт бўйида тўхтаб бу ердаги шаҳарларга ўз 
ҳарбий қисмларини жойлаштира бошладилар. Кўп ўтмай бу шаҳарлар 
аҳолиси Александрга қарши қўзғалон кўтарадилар. Дарѐнинг ўнг қирғоғидаги 
саклар ҳам ўз қўшинларини бир ерга тўплай бошлайдилар. Худди шу пайтда 
Бақтрия ва Суғдиѐна ҳудудларида ҳам Александрга қарши қўзғолонлар 
бошланиб кетади.
Александр дастлаб Яксарт бўйида ўз мавқеини мустаҳкамлашга қарор 
қилиб, бу ердаги қўзғолонларни бостирди. Суғдиѐнада мил.авв. 329 йил 
кўзида Спитаман бошчилигидаги қўзғолонни (Мароқандда) бостириш учун 
саркарда Фарнух бошчилигидаги қўшинларни жўнатди. Ўзи асосий кучлар 
билан саклар устига юриш қилди. Аммо, бу юриш мувафақиятсиз тугади.
Фарнух бошчилигидаги Мароқандага жўнатилган қўшинлар Спитаман 
томонидан мағлубиятга учради. Александрнинг ўзи асосий кучлари билан 
Суғдиѐнага қайтишга мажбур бўлди. Ўрта Осиѐ ҳудудларида кўтарилган 
қўзғолонлар юнон-македон зулмидан озод бўлишга қаратилган бўлиб, 
Александрнинг «варвар» ларни осонликча босиб олмоқчи бўлган режаларини 
пучга чиқарди.
Суғдиѐнанинг тоғли ҳудудларидаги босқинчилар қадами етмаган 
жойларда қўзғолончилар яшириниб олган эдилар. Суғдиѐнанинг деярли барча 
аҳолиси Спитаман томонида бўлиб, унинг ғалабаларига катта умид боғлаган 
эдилар. Александр эса, мил.авв. 329-28 йиллар қишловини Бақтрияда (баъзи 
манбаларда Навтакада дейилади) ўтказар экан вақтни беҳуда кетказмади. У бу 
ерда Хоразм ҳукмдори Фарасман билан мўзокаралар олиб борди. Натижада 
Александрнинг Хоразмга юриш режаси тўхтатилди.


80 
Мил.авв. 328 йилнинг баҳоридан юнон-македонларга қарши кураш яна 
авж олди. Маҳаллий аҳоли йирик шаҳарлар, қалъалар, тоғли ҳудудларда 
курашни давом эттирдилар. Аҳвол жиддийлашганидан хавотирга тушган 
Александр 30 минг қўшинини 5 гуруҳга бўлиб, бу гуруҳларга ишончли 
саркардалар – Гефестион, Птолемей Лаг, Пердикка, Кен ва Артабозларни 
бошлиқ этиб тайинлади.
Юнон-македонларнинг шафқатсиз урушлари натижасида кўпгина 
маҳаллий аҳоли қирилиб кетди. Қолганлари ҳам тоғли ҳудудларда курашни 
давом эттирдилар. Бу ўринда Спитаманнинг жасорати ҳақида тўхталиш 
жоиздир. У доимо рақибларининг заиф жойларини излар ва уларга айнан ўша 
жойлардан зарбалар берар эди. Спитаман Суғдий ва бақтриялик зодагонлар, 
ҳамда саклар билан иттифоқликда душманга қарши курашишга ҳаракат 
қилди. Манбаларнинг маълумот беришича мил.авв. 328 йилнинг охирида 
Спитаман ўз ватандошлари хиѐнатининг қурбони бўлади. Спитаман 
тажрибали давлат арбоби ва саркарда бўлиб, у босқинчиларни Она – юртидан 
ҳайдаб чиқариши учун имконияти бўлган барча тадбирни кўрди, чоралардан 
унумли фойдаланишга ҳаракат қилди. У моҳир саркарда бўлиб душманнинг 
кичик ҳатосидан ҳам унумли фойдаланар ва унинг заиф томонларини топишга 
ҳаракат қиларди. Аммо, Александр ҳарбий куч-қудрати жиҳатдан 
Спитамандан устун эди.
Спитаман ҳалок бўлганидан сўнг асосан тоғ қалъалари қўзғолон 
ўчоқларига айланади. Ёзма манбаларда эслатилган «Суғд қояси» (ѐки «Аримаз 
қояси»), «Хориен қояси» шулар жумласидандир.
Александр Македонский маҳаллий аҳолини куч билан енгиш ниҳоятда 
оғир эканлигини англаб етганидан сўнг турли йўллар билан уларга 
яқинлашишга қарор қилди. Маҳаллий халқ вакилларига нисбатан сиѐсатини 
тубдан ўзгартирди. Хусусан, зардуштий қоҳинларига бирмунча эркинликлар 
бериб ўзи ҳам бу динни қабул қилди. Қўзғолон бошлиқлари Оксиарт, 
Сисимитр, Хориен кабиларни авф этиб, мол-мулкларини қайтариб берди. 
Ҳатто, қўзғолонга қатнашганларга мукофотлар тарқата бошлади. Маҳаллий 
аҳоли билан қариндошлик муносабатларини ўрнатиб Оксиартнинг қизи гўзал 
Роксанага (Роҳшанак) уйланди. Натижада маҳаллий зодагонларнинг деярли 
барчаси Александр ҳокимиятини тан олиб унинг хизматига ўтиб кетдилар. 
Мил.авв. 327 йилнинг охирида Суғдиѐнадаги қўзғолоннинг сўнгги ўчоқлари 
ҳам бостирилди.
Юнон-македон босқинчиларига қарши уч йил давомида кураш олиб 
борар экан, Ўрта Осиѐ халқлари мислсиз жасорат намуналарини кўрсатдилар. 
Улар юнонлар ўйлаганидек, «варварлар» ва маданиятдан орқага қолган эмас, 
балки ўз даврининг юксак ҳарбий санъати ва маданиятига эга эканликларини 
намойиш этдилар. Александр қўшинлари бутун Шарқ давлатларини ўзларига 
бўйсундирганларида Суғдиѐна ва Бақтриядаги каби қаттиқ қаршиликка 
учрамаган эдилар. Бу ҳолни Александр тарихини ѐзган кўпгина қадимги давр 
тарихчилари ҳам эътироф этадилар.


81 
Ўзбекистон ҳудудларида яшаган маҳаллий аҳоли ўз озодлиги ва 
мустақиллиги йўлида бир тан-бир жон бўлиб ҳаракат қилганлар. Аммо, 
кучлар нисбати ва ҳарбий техниканинг тенг эмаслиги кўп ҳолларда 
босқинчилар устунлигини таъминлаган. Шунга қарамасдан бундай ҳолатлар 
давлатчилик тарихида муҳим из қолдирган.
Шундай қилиб Хоразм, Чоч (Тошкент воҳаси), Фарғона ва саклар юрти 
Александрдан мустақил бўлиб қолади. Суғдиѐна, Бақтрия, Марғиѐна ва 
Парфия Александрнинг давлатига қўшилиб, кейинчалик уларнинг ҳудудида 
айрим юнон-македон давлатлари вужудга келади.
Александр босиб олган ҳудудларда унинг 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish