Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

 
3. Қадимги Суғдиѐна
Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, Ўрта Осиѐда энг 
қадимги давлатнинг шаклланиш жараѐни деҳқон-чорвачилик иқтисодиѐти, 
ихтисослашган хунармандчилик ва шаҳар марказларининг пайдо бўлиши
билан ўзвий боғлиқдир. Ҳозирги кунга қадар олиб борилган археологик 
тадқиқотлар натижалари бу ҳудудларда илк темир давридаги ижтимоий-
сиѐсий ривожланишнинг айрим муҳим масалаларини янгича ѐндашув асосида 
изоҳлашга имконият яратади. Аммо, шунга қарамасдан бу масала тўлиқ 
ечимини топмаган бўлиб, хусусан, Ўрта Осиѐдаги энг қадимги давлатлар 
шакллари ва санаси билан боғлиқ бўлган мавзулар шулар жумласидандир. 
Илк темир даври Ўрта Осиѐ ижтимоий-иқтисодий ва сиѐсий ҳаѐтида 
муҳим ўрин эгаллаган Суғдиѐна ўлкаси турли қадимги манбаларда Суғда, 
Суғуда, Суғдиѐна номлари остида эслатиб ўтилади. Бу номларнинг келиб 
чиқиши ва уларнинг маъноси ҳақида ҳозирчи аниқ фикр йўқ. Айрим 
тадқиқотчилар (В.Томашек) бу номни эронча ―SUS‖ – ―ѐнмоқ, ялтирамоқ, нур 
таратмоқ‖ сўзидан олинган деса, айримлари (О.Смирнова) бу ―Гава суғуда‖ 
атамаси ―ҳосилдор воҳалар ўлкаси‖ деган маънони беради деб 
ҳисоблайдилар. Авестонинг Яшт китобида тилга олинган ―Суғд макони Гава‖ 


59 
– Суғдиѐнанинг энг қадимги вилояти бўлган бўлиши мумкин. Баъзи 
маълумотларга кўра (А.Сагдуллаев), Гава (Гау) – ―буқа‖, ―пода‖, Қашқадарѐ 
воҳаси билан боғланади. Бу сўз вилоятнинг жуда кўп географик номларида 
такрорланиб сақланган (Гавдара, Гаухона, Гаумурда, тоғлар Гау, чўққи Гау ва 
бошқалар). 
Ҳозирги Қашқадарѐ ва Зарафшон воҳаларини (Бухоро, Навоий, 
Самарқанд, Қашқардарѐ вилоятлари, Тожикистоннинг Панжикент атрофлари) 
ўз ичига олувчи Қадимги Суғдиѐна ва Суғдийлар ҳақида илк ѐзма манбаларда 
маълумотлар деярли кам. Авестода вилоятларнинг номи икки хилда 
кўрсатилган – Гава Суғда ва алоҳида Суғда. Геродот эса Суғдийларни икки 
маротаба – Аҳамонийлар давлатининг XVI сатрап ўлкасидаги халқларни 
санаб ўтганда ва форсларнинг қўшинлари сафида жангчи – суғдийларнинг 
ўрнини кўрсатиб берганда тилган олган. Аммо тарихчи Суғд шаҳарлари, 
дарѐлари, тоғлари, ҳудудий чегаралари ҳақида бизга ҳеч қандай маълумотлар 
қолдирмаган. Аҳамонийлар миххатлари Суғдиѐна ҳақида асосан расмий 
даражада эълон қиладилар ва турли хил тарихий муаммоларни ўрганишда 
улардан фойдаланиш оғир кечади. Гекатей, Ктесий ва Ксенофонт асарларида 
Суғдийлар ҳақида маълумотлар йўқ. 
Александр Македонский даври ва сўнгги юнон-рим тарихшунослари 
асарларида 
тарихий-географик 
маълумотлар 
анча 
кенг 
берилган. 
Суғдиѐнадаги алоҳида жойларда, вилоятлар, қалъалар – Наутака, Ксениппа, 
Мароқанда, Баги, Басилейа – ―подшо шаҳри‖, Политемет-Зарафшон, 
―Оксиарт, Суғд қояси‖ ва бошқа хабарлар шулар жумласидандир. 
Бу маълумотлар асосида турли фикрларга эга бўлиш мумкин. Даставвал, 
милл. авв. IV асрга келиб, суғдийларнинг ҳудудий жойлашуви, уларнинг 
яшаш учун фойдаланган асосий ерларининг чегаралари, дарѐ воҳалари ва 
вилоятлари аниқроқ кўринади. Аммо, бу жараѐннинг тарихий анъаналари – 
суғдийларнинг ѐйилиши, ўтроқ воҳаларининг пайдо бўлиши ва шу жойларда 
йирик шаҳар марказларига асос солиниши янада қадимги даврларга бориб 
тақалади. 
Қадимги вилоятларнинг жойлашув ҳудудлари анчагина муаммоли 
масала бўлиб, тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, Ўрта Осиѐнинг 
жанубий вилоятларига (жумладан, Суғдиѐнага ҳам) кўчманчиларнинг 
ҳужуми-бу ҳудудларда давлат уюшмалари пайдо бўлишига сабаб бўлган 
бўлиши мумкин эди. 
Археологик топилмаларнинг маълумот беришича, Қашқадарѐ ҳавзаси, 
Сурхон воҳаси ва Шимолий Афғонистон ҳудудларида мил. авв. Х-VIII 
асрларга оид унча катта бўлмаган ва мустаҳкамланган ўтроқ деҳқончилик 
манзилгоҳлари ҳақиқатдан ҳам кўчманчиларнинг отлиқ камончилари 
ҳужумларига дош беролмас эдилар. Аммо, бундай манзилгоҳлардан кучли 
ҳарбий тўқнашувлар ва сиѐсий қарама-қаршиликлардан далолат берувчи 
ѐнғин ҳамда вайронгарчилик излари аниқланмаган. Ундан ташқари, бу 
ҳудудларда янги ерлар жадаллик билан ўзлаштирилган ва ўтроқ аҳоли билан 


60 
чорвадор кўчманчи аҳоли қўшничиликда яшашган (Зарафшон ва Қашқадарѐ 
қуйи оқимлари). 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, аҳоли сони ва зичлигининг ўсиб 
бориши, ҳосилдор ер майдонларининг ўзлаштирилиши ва ўтроқ манзилгоҳлар 
сонининг ошиб бориши натижасида яйловлар қисқариб, чорва емишига талаб 
ортиб боради. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг жадаллик билан ривожланиши 
аҳоли жойлашувининг ҳаѐтий зарур ҳудудларга бўлиниб кетишига олиб 
келади. Бундай шароитда чорвадор аҳолининг маълум қисми хўжаликнинг 
ярим ўтроқ ва ҳайдама чорвачилик шаклига ўтишга мажбур бўладилар. 
Шунинг учун ҳам Ўрта Осиѐдаги милл. авв. VI-IV асрларга оид кўчманчилар 
ѐдгорликлари ўтроқ аҳоли ҳудудлари чегараларида (Оролбўйи, шимолий 
Туркманистон, Зарфшоннинг қуйи оқими, Помир ва бошқа) жойлашганлиги 
тасодифий ҳол эмас. А.Сагдуллаевнинг фикрича, нисбатан йирик сиѐсий 
уюшмаларнинг пайдо бўлишига Ўрта Осиѐ ўтроқ ва кўчманчи аҳолиси 
ўртасидаги доимий сиѐсий қарама-қаршиликлар сабаб бўлади. 
Аҳоли аралаш жойлашуви ҳудудларида ўтроқ вилоятлар сиѐсий 
уюшмаларининг шаклланишига туртки бўлган омиллардан бири, Ўзбекистон 
жанубидаги дашт ҳудудларда жойлашган кўчманчи қабилалар ҳужуми хавфи 
эди. Мил. авв. VII-VI асрларга келиб бундай ҳужумлар тез-тез бўлиши 
муқаррар эди. Чунки, Ўрта Осиѐнинг кўпгина тоғ ва дашт ҳудудларида 
йилқичилик ва чорвачилик кенг тарқалиб, кўчманчиларнинг ўзлари эса 
жанговар қуролланишда катта муваффақиятларга эришиб, жиддий ҳарбий 
хавф туғдира бошлайдилар. 
Ўрта Осиѐдаги энг қадимги давлат уюшмалари ҳақида сўз борар экан, 
энг қадимги шаҳарларни ифодаловчи мустаҳкамланган марказларга алоҳида 
эътибор қаратиш лозим бўлади. Чунки, энг қадимги шаҳарлар дастлабки 
давлатларнинг марказлари сифатида шаклланади ва бу масала кўпгина 
тадқиқотчилар томонидан махсус кўриб чиқилган, ҳамда ривожланиш 
тараққиѐтининг турли даврлари билан белгиланган. 
Ҳозирги кунга келиб олинган янги маълумотлар асосида бу масалага 
бирмунча аниқликлар киритилди. Ҳусусан, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 
Қадимги Бақтирия ва Суғдиѐна ҳудудларида I минг йилликнинг бошларига 
оид энг қадимги ривожланган шаҳар ҳаробалари учрамайди, илк темир даври 
шаҳарларининг ривожланиши эса мил. авв. VII-II асрларга оиддир. 
Мил. авв. VIII асрнинг охири – VII асрга келиб қадимги Ўзбекистон 
ҳудудидаги манзилгоҳлар ривожланишида жадаллик билан ўзгаришлар 
бошланиб, Бақтрия, Марғиѐна ва Суғдиѐна ҳудудларида ўзида шаҳарсозлик 
белгиларини (мустаҳкам деворлар, саройлар, буржлар, хандақлар, 
деворлардаги ўқ отиш йўлаклари ва бошқа) акс эттирувчи манзилгоҳларнинг 
сони 20 тадан зиѐдроқ. Асосий манзилгоҳлар эса (майдони 5 гектардан кам) 
қишлоқ қўрғонлари, унча катта бўлмаган алоҳида қалъалар ва деҳқончилик 
қишлоқларидан иборат. Шаҳарлар турига киритиш мумкин бўлган, каттагина 
қўрғонли мустаҳкамланган манзилгоҳлар айрим қадимги деҳқончилик 


61 
воҳаларида (Сурҳон, Қашқадарѐ, Зарафшон ҳавзалари ва бошқа) битта ѐки 
икктадан кўп бўлмаган. 
Илк темир даври Суғдиѐнада, алоҳида ҳудудий тартиб гуруҳида бўлиб 
марказ вазифасини бажарган бир неча манзилгоҳлар турлари мавжуд эди. 
Булар майдони 5 гектардан 15 гектаргача бўлиб, туман – воҳа маркази 
вазифасини бажарувчи марказлар – Даратепа, Конимех, Чордара; майдони 20 
гектардан 80 гектаргача бўлган вилоят марказлари вазифасини бажариши 
мумкин бўлган шаҳарлар – Ўзунқир, Ерқурғон, Хўжа Бўстон; бир неча 
вилоятлар маркази вазифасини бажарувчи шаҳарлар – Афросиѐб (Мароқанда) 
ва Бухоро кабилардир. 
Археологик маълумотларга қараганда, ҳунармандчилик муассасалари 
йирик манзилгоҳлар ичида марказлашиб боради. Бу манзарани Афросиѐб 
топилмалари тасдиқлайди. Бундай манзилгоҳлар аста – секинлик билан 
ҳунармандчилик, савдо ва маданий марказларга айланиб боради. Бу жараѐнда 
қадимги йўллар ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлганлигини таъкидлаб 
ўтишимиз жоиздир. Афросиѐб, Ўзунқир, Ерқурғон каби кўҳна шаҳарлар Ўрта 
Осиѐ шимолий дашт ҳудудлардан келувчи йўллар устида жойлашган. 
Тадқиқотчи Ш.Одилов Суғдиѐнада, хусусан Бухоро ва Зарафшон 
воҳаларида топиб текширилган илк темир даврига оид археологик 
маълумотларни бошқа ҳудудлар билан солиштириб чуқур таҳлили этади. 
Бухоро ҳудудларидан топилган ―аҳамонийлар даври‖ ѐдгорликлари унча катта 
бўлмаган ҳудудларда жойлашган бўлиб, бу ерларнинг кенг ҳудудларга 
ѐйилган этно-маданий вилоят таркибига киритиш лозимки, илк темир даврида 
бу ҳудудларда ташқи кўриниши бир хил бўлган деҳқончилик маданияти 
шаклланади. Бу этно-маданий вилоят даставвал Амударѐ воҳаси (Хоразм, 
Марғиѐна, Бақтрия), Жанубий Суғд, марказий Суғднинг бир қисми, Бухоро 
Суғдининг шимоли – ғарбий ва шимолий – шарқий ҳудудлари, шунингдек
Уструшона каби тарихий вилоятларини ўз ичига олган. 
Қадимги Бақтрия ҳудудларидан кўчиб бориш бевосита Амударѐ, 
Сурхон, Қашқадарѐ сув ҳавзалари ва уларнинг ирмоқлари орқали бўлиб ўтган. 
Сўнгги бронза давридаѐқ Қашқадарѐ юқори оқимларида мавжуд бўлган 
маданият соҳиблари тоғлар орқали Марказий Суғд (Самарқанд) ҳудудларига 
етиб келадилар. Зарафшон воҳасига келсак, Ш.Одиловнинг фикрича, 
Марказий Суғднинг каттагина, қисми (бир томондан Афросиѐб қўҳна шаҳри 
атрофлари ва Кўктепа, иккинчи томондан, Сармишсой ва Конимех 
ѐдгорликларигача) сўнгги бронза ва ―аҳамонийлар даври‖да (мил. авв. IV 
асрнинг бошларигача) умуман ўзлаштирилмаган эди. Аммо, бизнинг 
фикримизча, айнан мана шу даврда Жанубий Суғднинг каттагина қисми ўтроқ 
деҳқончилик аҳолиси томонидан эгалланиб, дарѐ воҳалари ва текисликлар 
хайдама деҳқончилик аҳолиси томонидан ўзлаштирилиб, бу ҳудудлар 
ҳайдама деҳқончиликка ихтисослашган эди. Қўшни Қадимги Бақтриянинг 
каттагина ҳудудларида ҳам айнан мана шу жараѐнни кўзатишимиз мумкин. 
Ш.Одилов, Ғарбий Суғдда мил. авв. VI-V асрлардаги қишлоқлар пайдо 
бўлишини Ўрта Амударѐ томонидан аҳолининг кириб келиши билан 


62 
боғлайди. Кўпчилик тадқиқотчилар Ўрта Осиѐда давлатчилик тарихининг 
бошланиши жанубий ҳудудларда бошланиб марказий ва шимолий ҳудудларга 
ѐйилган деб ҳисобланади. 
Археологик манбаларнинг маълумот беришича, мил. авв. VII-VI 
асрларга келиб Ўрта Осиѐнинг жанубида ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-
сиѐсий муносабатлар анчагина мураккаблашади. Бу ўринда Қадимги Бақтрия 
маълумотларини келтириб ўтиш жоиздир. 
Агар Мидия салтанатининг шарқий чегаралари Шимолий Парфия ва 
Арияни ўз ичига олганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, мидияликларнинг 
Бақтрияга ҳарбий хавф туғдириши аниқ эди ва яна бир ҳарбий ҳужум ҳавфи 
шимолдаги кўчманчи қабилалар бўлиб, бу ҳолат Бақтрия давлат уюшмаси 
пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин эди. Кир II нинг Ўрта Осиѐга юриши-
Аҳамонийларнинг Бақтрия ва сак-массагет уюшмаси каби жиддий рақиблари
мавжуд бўлганлигининг далилидир. Форслар Ўрта Осиѐ жанубий влоятларини 
босиб олганларидан кейингина, яъни, мил.авв. 530 йилда сак – масагетлар 
устига юриш бошлайдилар. Демак, бу пайтга келиб Бақтрия ҳарбий – сиѐсий 
уюшмаси таркибига Бақтриядан ташқари Марғиѐна ва Суғдиѐна ҳам кирган 
эди. 
Бизнинг 
фикримизча, 
Ўрта 
Осиѐ 
ҳудудларида 
илк 
давлат 
уюшмаларининг пайдо бўлишида ҳарбий-сиѐсий омиллардан ташқари 
ижтимоий-иқтисодий жараѐнлар ҳам катта аҳамиятга эга эди. Чунки, сиѐсий 
жиҳатдан шаклланган давлат ѐки уюшма иқтисодиѐтсиз тараққиѐт босқичига 
кўтарила олмайди. 
Энг сўнгги археологик тадқиқотлар натижаларини таҳлил этар эканмиз, 
Қизилтепа (Сурхондарѐ), Ёзтепа (Туркманистон), Ўзунқир, Ерқўрғон 
(Қашқадарѐ), Афросиѐб, Кўктепа (Самарқанд) каби кўҳна шаҳар ва 
манзилгоҳлар сопол буюмлари ва қурилиш усуллари бир-бирига ниҳоятда 
ўҳшаш эканлигининг гувоҳи бўламиз. Аммо, Ерқўрғон, Кучуктепа, 
Қизилтепа, Ёзтепадан топилган мил. авв. IX-VII асрларга оид буюмларга 
ўхшаш буюмлар Хоразм ҳудудларидан шу пайтга қадар топилмаган. 
Демак, қурилиш усуллари ва моддий маданиятдаги ўзаро ўхшашлик, 
мил. авв. I минг йилликнинг бошлари Бақтрия, Марғиѐна ва Суғдиѐна 
ҳудудлари ўртасида ҳеч бўлмаганда этник тарихий – маданий бирлик мавжуд 
бўлганлигидан далолат бериб, бу ўхшашлик савдо-сотиқ муносабатлари
ўзаро алмашинув ва қадимги савдо-транзит йўлларига ҳам боғлиқ эди. Мил. 
авв. VI асрга келиб эса, Хоразм мустақил давлат сифатида ташкил топади. Бу 
ўринда шуни таъкидлаш жоизки, ўзаро алмашинувда муҳим аҳамиятга эга 
бўлган Хоразмдаги илк темир даври савдо-транзит йўллари воҳа ичидаги ички 
ѐки иккинчи даражадаги йўллар вазифасини ўтар эди. Асосий савдо йўллари 
эса Бақтриядан Жанубий Суғд (Қашқадарѐ), Марказий Суғд (Самарқанд) 
орқали Тошкент воҳаси ва Фарғона водийсига ўтиб кетарди. 
Археологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, суғорма деҳқончиликнинг 
ривожланиши ва ихтисослашган ҳунармандчилик натижасида бронза 
давридаѐқ Ўрта Осиѐ ҳудудларида ижтимоий табақаланиш ва мулкий 


63 
тенгсизлик пайдо бўлади. Бу жараѐн фақат ички сабабларга боғлиқ бўлмай, 
Яқин Шарқдаги юқори даражада ривожланган анъанавий тарихий-маданий
алоқаларга ҳам боғлиқ эди. Ҳар бир жамоанинг ривожланиши унинг ички 
қонуниятларидан келиб чиқса ҳам, дастлабки марказлардан бўладиган ташқи 
таъсир четдаги вилоятларнинг тақдирида катта аҳамиятга эга бўлиши мумкин 
эди. 
Ўзбекистон ҳудудларидан янги археологик маълумотлар илк давлат 
уюшмалари пайдо бўлишини янади кенгроқ изоҳлаш имконини яратади. Бу 
маълумотларга қараганда, илк темир даври умумий жамоалардаги асосий 
ишлаб чиқарувчи кучларни бир неча кичик оиладан иборат уй жамоалари 
ташкил этган. Манзилгоҳлар жойлашувининг ташқи белгилариѐқ катта оилали 
уй жамоалари анча йирик уюшмаларга кирганлигидан далолат беради. 
Бошқарув тартибида катта оилалар жамоаси бошлиқлари ѐки уй ҳужайинлари, 
шунингдек, алоҳида қишлоқ қўрғонларини бошқарувчи эски жамоалар катта 
ўрин тутган. Ҳар бир катта оила мумкин бўлган қариндошлик алоқаларига 
қарамасдан алоҳида уйга, ишлаб чиқариш буюмларига эга бўлишган, ўзининг 
қишлоқ ҳужалик маҳсулотлари заҳиралари ва чорвалари бўлган ѐки ўзининг 
иқтисодий жиҳатдан таъминлай оладиган хўжаликни акс эттирган. 
Олиб 
борилган 
тадқиқотлар 
натижаларини 
солиштириб 
ва 
умумлаштириб шундай хулосага келиш мумкинки, Суғдиѐна ҳудудларига 
одамлар энг қадимги даврлардаѐқ кириб келиб, тоғолди ҳудудлари, дарѐ 
воҳалари, кейинчалик эса, дашт ҳудудларига тарқаладилар. Бу ҳудудларда 
мавжуд бўлган қўлай табиий шароит – ижтимоий-иқтисодий ва маданий 
ҳаѐтнинг ривожланиши учун кенг имкониятлар яратган.
Турли қадимги манбаларда Суғдиѐна номи тилга олинса ҳам, алоҳида 
давлат сифатида эслатилмайди. Бу ҳол тадқиқотчиларнинг турли баҳсларига 
сабаб бўлишига қарамасдан, археологик тадқиқотлар бу масалага кўпгина 
аниқликлар киритади. Дарслик муаллифи бу тадқиқотларни таҳлил қилиб ва 
бошқа маълумотларни умумлаштириб шундай ҳулоса чиқаради.: 
-
Мил. авв. I минг йилликнинг бошларига оид тарихий – маданий 
ѐдгорликлар Суғдиѐна ҳудудларида давлатчилик тарихи айнан мана 
шу даврдан бошланганлигидан далолат беради; 
-
Суғдиѐна давлатчилиги тарихида нафақат четдан бўлган ташқи таъсир, 
балки, ички омиллар имкониятларининг ҳам аҳамияти катта бўлди; 
-
Мил. авв. I минг йилликнинг биринчи ярмида Суғдиѐна Бақтрия 
давлати доирасида нафақат сиѐсий, балки этник-маданий бирликни 
ташкил этарди. Қурилиш усуллари , меъморчилик санъати ва моддий 
маданиятдаги ўхшашлик фикримиз далилидир. Зеро, бундай 
ўхшашлик иқтисодий, маданий муносабатлар ҳамда сиѐсий бирлик 
асосида пайдо бўлиши мумкин эди; 
-
Македониялик Александр юришларидан кейинги даврларда Суғдиѐна 
мустақил давлат сифатида мавжуд бўлиб, қўшни давлатлар билан 
ўзаро алоқаларни янади ривожлантиради. 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish