Боҳодир эшов


даллоли , бошқа вилоятлар ва давлатлардан олиб ўтилаѐтган  маҳсулотлар учун бож



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

даллоли
, бошқа вилоятлар ва давлатлардан олиб ўтилаѐтган 
маҳсулотлар учун
бож
, дарѐдан маҳсулотни қайиқда олиб ўтгани учун 
сув 
пули, 
бозордаги савдо жойи учун пули тахтажой, бир жуфт омоч тортадиган 
от ѐки ҳўкиз учун 
яксара
(бир ботмон ғалла), омоч тортадиган битта от ѐки 
ҳўкиз учун 
нимсара 
(ярим ботмон ғалла) каби солиқлар олинган. Янги 
ариқлар ва каналлар қазиш эскиларини тозалаш учун маҳаллий аҳоли 
ҳашарларга жалб этилган. Оммавий жамоат ишларига иштирок этмаганлардан 
шариатга кўра, 
боқипули
деб аталаувчи жарима олинган. Солиқлар, тўловлар 
ва жарималар пул ва маҳсулот кўринишида , маҳаллий солиқ йиғувчилар 
ҳамда амир тайинлаган кишилар томонидан йиғиб олинган. 
Амирликдаги маданий ҳаѐт. 
XVIII асрнинг охирларига келиб 
амирликда иқтисодий ҳаѐтнинг бирмунча юксалиши маданий ҳаѐтга ҳам 
таъсир этмасдан қолмади. Айниқса,илгариги даврларда шаклланган мактаб ва 
олий таълим берувчи мадрасалар фаолияти бу даврда анча юксалади. 
Бошланғич таълим берувчи мактаблар амирликнинг барча йирик 
қишлоқларида, шаҳарларининг барча маҳаллаларида иавжуд бўлиб, бу 
мактабларда болаларнинг дастлабки саводи чиқарилган. Мактабларда араб 
алифбосида савод чиқарилиб, қуръоннинг дастлабки оятлари ѐдлатилган. 
Шариатга оид дастлабки сабоқлар берилган. 
Мадрасалар 
амирликнинг 
барча 
шаҳарларида 
мавжуд 
эди. 
Мадрасаларда ўқитиш игариги даврларда бўлганидек уч боқичда, 1) паст 
қадам, 2) миѐна (ўрта) қадам ва 3) пешқадамда амалга оширилиб, етти йил 
давом этган. Мадраса ўқитувчилари-мударрислар ва бошқа хизматчилар 
маошлари, талабалар нафақалари, кутубхона харажатлари, таъмирлаш ишлари 
ва бошқаларга кетадиган маблағлар вақф ерларидан келадиган фойда 
ҳисобидан қопланган. Мадрасалар одатда ҳукмдорлар, амалдорлар, нуфузли 
шахслар, йирик дин пешволари ва савдогарлар томонидан кўп ҳолларда 
пишиқ ғиштдан икки қаватли қилиб қурилган. Уларнинг биринчи қаватида 
мачит,қироатхона ва кутубоналар, иккинчи қаватида эса талабалар яшайдиган 
ҳужралар жойлаган. 
Мадраса талабалари диний билим бўлган Қуръони Карим, фиқҳ, шариат 
асослари, диний-ахлоқий адабиѐтлар билан бирга тил, адабиѐт тарих, 
фалакиѐт, мантиқ, фалсафа, хандаса(математика) каби дунѐвий ва аниқ 
фанлардан ҳам таълим олганлар. Шунга қарамасдан, бу даврда мадрасаларда 
диний-ахлоқий таълимга асосий эътибор қаратилиб, дунѐвий таълим бериш 
нисбатан орқада қолган эди. 
Бизнинг кунларимизгача сақланиб қолган меъморчилик ѐдгорликлари 
ҳамда ѐзма манбалар амирликда адабиѐт, тарих, хаттотлик ва мусиқа санъати, 
меъморчилик ривожланганлигидан далолат беради.Демак, Амир Ҳайдар 
саройида мунши (амир котиби) лавозимида хизмат қилган Мирзо Содиқ 
Мунший XIX аср бошларидаги адабий муҳитнинг кўзга кўриган 


306 
намоѐндаларидан бири эди. Ундан мерос қолган шеърий Девон - ―Девони
Содиқ Мунший‖ ҳамда шеърий усулда битилган тарихий асари унинг адабиѐт 
ривожига қўшган ҳиссасини кўрсатади.Бу даврда амирликнинг турли 
шаҳарларида яшаб ижод илган кўплаб шоирлар (шоир Ҳозиқ, шоир Мужрим 
ва бош.) ижодида халқпарварлик, жабр-зулмга қарши исѐнкорлик кайфияти 
кучли бўлиб, улар кўп ҳолларда ҳукмдорлар ва амалдорлар томонидан 
қувғинга олинган. XIX аср адабаиѐтида Шавқий тахаллуси билан шеърлар 
ѐзган каттақўрғонлик Муҳаммад Шариф, ―Чор дарвиш‖, ―Мафилоро‖, 
―Тўтинома‖ каби асарлар муаллифи Мулла Қурбон Хиромий ва бошқалар 
катта роль ўйнаганлар. Шунингдек, бу даврда Аҳмад Дониш, Очили Мурод 
Мирий Катта Қўрғонийлар ҳам адабиѐтга хос бўлган асарлар яратганлар. 
Бу даврда яратилган тарихий асарларнинг кўпчилиги ҳукмрон 
манғитлар сулоласи тарихига бағишланган бўлиб, уларда ўрта асрлар 
тарихнавислигидаги анъаналар давом эттирилгани кузатилади. Амирликда 
яшаб ўтган илм-фан намоѐндаларининг фаолияти кўп қиррали бўлиб, 
уларнинг аксарияти тарихий асарлар ҳам яратганлар. Хусусан, Мулло 
Ибодулланинг ―Тарихи амир Ҳайдар‖, Муҳаммад Шарифнинг ―Достони 
амирони манғит‖, Мир Олим Бухорийнинг ―Фатҳномаи султоний‖, Мирзо 
Абдулазим Сомийнинг ―Тарихи салотини манғития‖, ―Даҳмаи шоҳон‖, 
Муҳаммад Шариф ибн Муҳаммад Нақининг ―Тожу тавориҳ‖, Аҳмад 
Донишнинг ―Манғитлар хонадони ҳукумдорлари тарихидан қисқача рисола‖, 
Мирзо Содиқ Муншийнинг ―Манғит ҳукмдорлари тарихи‖ кабилар шулар 
жумласидандир. 
Амирликнинг маданий ҳаѐтида ҳаттотлик ҳам муҳим ўрин эгаллаган 
эди. Бу даврда Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз каби шаҳарларда ҳаттотлик 
матаблари мавжуд эди. Ўз касбининг устаси бўлган моҳир ҳаттотлар давлат ва 
хўжалик ҳужжатлари тайѐрлашда, илмий-бадиий асарлар ѐзиш ва кўчиришда 
меъморий иншоотларга турли ѐзувлар (Қуръони карим оятлари, ҳадислар, 
ҳикматлар)ни чиройли нақшлар тарзида битишда машҳур бўлганлар. 
Бу даврда амирликнинг Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Қарши, Ғузор, 
Катта қўрғон, Деҳнов каби кўплаб шаҳарларида масжид ва мадрасалар бунѐд 
этилган. 
Бухородаги 
Домулло 
Турсунжон 
мадрасаси, 
Худойдод 
меъморий(масжид,мадраса ва сардоба) мажмуаси,Эрназар элчи мадрасаси, 
Қаршидаги Али ва Мир Муҳаммад мадрасалари шулар жумласидандир. 
Ундан ташқари бу даврда шаҳарларда кўплаб ихтисослашган ѐпиқ бозорлар, 
карвонсаройлар, ҳаммомлар, йўллар бўйларида сардобалар бунѐд этилган. 
Хуллас, Ўзбекситон давлатчилиги тарихида Бухоро амирлиги 
давлатининг ҳам ўз ўрни ва мавқеи бўлиб, манғитлар ҳукмронлиги даврида 
ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаѐтда қатор юксалишлар бўлиб ўтди. 
Аммо, мамлакат иқтисодий жиҳатдан қудратли ва сиѐсий жиҳатдан мустаҳкам 
эмас эди. Кўп ҳоллардаги иқтисодий танглик, сиѐсий беқарорлик, ўзаро 
низолар XIХ асрнинг иккинчи ярмида давлатнинг катта ҳудудларини Россия 
томонидан босиб олинишига сабаб бўлди. Бухоро амирлари 1920 йилга қадар 
Россияга вассал ҳолатда тахтни эгаллаб турдилар. 


307 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish