Кўнчилик
ҳам яхши
ривожланган тармоқ ҳисобланган. Чармгар усталар томонидан яхши ишлов
берилган терилардан турли хил оѐқ кийимлари, бош кийимлар, пўстин ва ним
пўстин, турли хил мешлар (сут,сув, қимиз ва б. учун) тайѐрланган.
Амирликнинг деярли барча ҳудудларида ѐғоч ўймакорлиги яхши
ривожланган. Шаҳарларда моҳир дурадгорлар кўп бўлган. Амирликнинг
шаҳар ва қишлоқларида тайѐрланган ҳунармандчилик маҳсулотлари ички
бозор эхтиѐжларини таъинлабгина қолмасдан кўп ҳолларда ташқи бозорга
ҳам чиқарилган.
Бухоро амирлиги ҳукумдорлари ва аҳолиси савдо-сотиқ ишларига катта
эътибор қаратишган. Амирликда ҳунармандчилик ва ундаги ишлаб
чиқаришнинг тарққий этиши доимий савдо-сотиқ муносабатларининг янада
кенгайишига асос бўлган эди. XVIII асрнинг иккинчи ярмида Бухоро
амирлигининг кўпгина шаҳарларида карвонсаройлар қурилишига катта
эътибор қаратилиб, бу ҳолат савдо муносабатлари ривожини янада
мустаҳкамлашга хизмат қилган эди.
Амирликнинг йирик шаҳарлари – Бухоро, Самарқанд, Термиз,
Шаҳрисаб, Қарши, Каттақўрғон, Деҳнов, Нурота ва бошқалар асосий савдо
марказлари эди. Манбаларга кўра, XIX аср бошларига келиб йирик карвон
йўллари чорраҳасида жойлашган Қарши шаҳрининг аҳамияти ошиб кетади.
303
Ички бозорларда аввало кундалик эҳтиѐж моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари,
ҳунармандлар ишлаб чиқарган маҳсулотлар, пахта матолари, жун ва ипак
матоларига талаб катта бўлган. Ички савдонинг тараққиѐтида йирик
шаҳарларнинг атрофлардаги қишлоқлар билан иқтисодий муносабатлари
ҳамда шаҳарлараро савдо-сотиқ алоқаларининг ривожланганлиги муҳим ўрин
тутган. Чунончи, амирликдаги бозорлар нафақат шаҳарлар, балки уларнинг
атрофидаги қишлоқлар аҳолисининг талабларини қондиришда ҳам алоҳида
аҳамиятга эга бўлган. Амирликдаги барча шаҳарларда, йирик қишлоқларда
ихтисослашган
бозорларнинг
мавжудлиги
ички
савдонинг
давлат
иқтисодиѐтидаги муҳим аҳамиятидан далолат беради.
Ички савдонинг тараққий этишида амирликда мавжуд бўлган пул
муомаласининг ўрни катта эди. Хусусан, манғитлар ҳукмронлиги даврида бу
соҳада бирмунча барқарорлик ўрнатилган бўлиб, муомалада асосан уч
турдаги – тилло, танга (кумуш) ва пул (мис) мавжуд эди. Шаҳар ҳамда
қишлоқлардаги савдо-сотиқ ва тўловларда асосан танга ва пул ишлатилган.
Бухоро амирлигида қўшни давлатлар ва халқаро савдо алоқаларини
ривожлантиришга катта эътибор берилган. Ташқи савдо алоқаларида Хива ва
Қўқон хонлари, қозоқ ва туркман даштлари, Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон,
Қашғар ва айниқса Россия билан бўлган савдо муносабатлари айниқса муҳим
ўрин тутган эди.
Кўчманчи қозоқлар амирлик бозорларига паласлар, наматлар, жун, тери,
гўшт ва сут маҳсулотлари келтирган бўлсалар, деҳқонлар ва ҳунармандлар
қозоқ даштарини озиқ-овқат маҳсулотлари, сабзавотлар, кундалик эҳтиѐж
моллари, кийим-кечаклар, пахта матоолари билан таъминлаганлар.
Амирликда туркман гиламлари ва отларига талаб катта бўлган. Туркманлар
амирлик бозорларидан бошқа маҳсулотлар билан бирга кўпроқ ҳар хил
матолар харид қилганлар.
XVIII аср охири- XIX аср бошларидан бошлаб Бухоро амирлигининг
ташқи савдо алоқаларида Россиянинг савдо шаҳарлари (асосан Оренбург ва
Астрахон) муҳим ўрин тута бошлади. Россияга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
– тери, қоракўл тери, жун, пахта, ипак толалар, турли матолар олиб чиқилган.
Россиядан эса турли фабрика маҳсулотлари,чўян,мис, қўрғошин келтрилган.
Бухоро савдогарлари Балх ва Бадахшонга савдо карвонлари билан
қатнаб турганлар. Бу ҳудудларга амирликдан қозонлар Бухоро матолари,
Россиядан келтирилган игна, ойна, қайчи кабилар олиб келинган ҳамда
Бухорога кумуш, олтин олиб қайтилган.
Савдо карвонлари Қобул ва Ҳиндистонга ҳам бориб савдо-сотиқ
ишларини амалга оширган. Ҳиндистондан қимматбаҳо тошлар,дори-
дармонлар, хушбўй гиѐҳлар, кашмир матолари келтирилган. Ўз навбатида
ҳинд савдогарлари Бухоро бозорларидан Россиядан келтирилган маҳсулотлар,
маҳаллий матолар,зарбоф тўнлар, қорабайир отларни харид қилганлар.
Амирлик савдогарлари Хитой, Шарқий Туркистон билан ҳам савдо-сотиқ
алоқалари олиб борган. Хитой билан савдо алоқалари Қўқон хонлиги орқали
олиб борилган бўлиб, Хитойга пахта, қоракўл тери, турли хил
304
ҳунармандчилик маҳсулотлари етказиб берилган. Ўз навбатида Хитойдан
кўплаб ипак матолари ва чинни буюмлар келтирилган.
XIX аср бошларида бошланган ва унинг 40-50 йилларидан бошлаб
жиддий равишда кучайган Россия ва Англиянинг Ўрта Осиѐ, жумладан,
Бухорога нисбатан қизиқиши, амирлик иқтисодий ҳаѐтига уларнинг кириб
келиши, ўз навбатида Бухоро амирлигида ишлаб чиқариш муносабатларининг
жадал суръатлар билан ўсиши ҳамда ишлаб чиқаришнинг ривожланишига
олиб келди. Маҳаллий ҳунармандлар, савдогарлар, умуман ишлаб чиқариш
билан боғлиқ барча тармоқ эгалари ишлаб чиқаришга бўлган
муносабатларини ўзгартирдилар. Манбалар тили билан айтганда, ―Ўрта Осиѐ
хом ашѐси ва унинг баъзи бир маҳсулотларига талаб кучая бошлади. Бундан
рағбатланган маҳаллий ишлаб чиқариш тармоқлари имкониятлари борича ўз
жамоаларида ишлаб чиқариш муносабатларини қайта қуришга ҳаракат
қилдилар‖.
Бунинг натижаси ўлароқ, XIX аср ўрталарига келиб, талабдан ортиқча
маҳсулот ишлаб чиқариши туфайли бухорлик савдогарлар ташқи савдо
алоқаларини кучайтирдилар. Хусусан, бухоролик савдогарлар Россияга
кўпроқ пахта ва ипак газлама маҳсулотларини олиб бориб, Россиядан темир
ва мис келтира бошладилар. Ҳунармандчилик маҳсулотлари кўплаб
Ҳиндистон, Эрон ва Хитойга чиқарилиб, бу ҳудудлардан асосан қимматбаҳо
металлар келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |