Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

Маданий ҳаѐт.
Илк ўрта асрлардаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар 
Ўрта Осиѐ маданиятига ҳам таьсир этмасдан қолмади. Бу даврдаги маданий 
ҳаѐт даставвал антик давр маданий аньаналари асосида ривожланган бўлсада, 
Кушон давлати харобаларида бир нечта мустақил давлатлар ва мулкларнинг 
пайдо бўлиши ўзига хос маҳаллий маданиятларнинг пайдо бўлишига имкон 
яратган эди. Илк ўрта асрларда маданиятининг шаклланишига шунингдек, 
қўшни давлатлар аввало, Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон, Хитой билан ҳамда 
кўчманчи чорвадорлар билан бўлган алоқалар ҳам муҳим аҳамиятга эга 
бўлган эди. 
Бу давр меьморчилиги Ўрта Осиѐ халқлари ижтимоий ҳаѐтидаги 
ўзгаришларни ўзида акс эттиради. Шаклланаѐтган мулкдорлар тоифаси Ўрта 
Осиѐнинг турли ҳудудларида йирик қальалар қуриб, улар атрофини химоя 
иншоотлари билан ўраб оладилар. Бундай қальалар воҳаларда кўпинча табиий 
тепаликлар устига бунѐд этилган. Бундай қальалар Хоразм, Тохаристон, Суғд, 
Уструшона, Марв ҳудудларидан топиб ўрганилган. Меьморчиликда асосан 
тош, пахса, хом ғишт ва ѐғоч қурилиш материали сифатида ишлатилади. 
Мил.IV-VI асрлар Ўрта Осиѐ халқларининг диний қарашлари 
зардўштийлик, буддавийлик, христианлик ва монийлик диний эьтиқодлари 
билан боғлиқ эди.IV-V асрларга оид зардўштийлик аньаналари билан боғлиқ 
бўлган оташкадалар Қашқадарѐдаги Ерқўрғондан, Панжикент атрофларидан, 
Бухоро воҳасидан топиб ўрганилган. Уларнинг барчасида зардўштийлик 
билан боғлиқ бўлган оссуарий (астадон) лар учрайди. Тадқиқотчиларнинг 
фикрича,бу даврда зардўштийлик динига Ўрта Осиѐнинг марказий ва 
шимолий ҳудудларида сиғинишган бўлса,минтақанинг жанубий ҳудудларида 
буддавийлик дини тарқалган эди. Буддавийлик динининг ибодатхоналари 
Қоратепа, Фаѐзтепа (Термиз), Уштурмулло (Кобадиѐн), Ажинатепа, 


140 
Ғишттепа, Қалаикофирниҳон (Тохаристон), Марв кабилардан топиб тадқиқ 
этилган. 
Ўрта Осиѐдаги христианликнинг маркази Марв шаҳри эди. Беруний 
маьлумотларига кўра, Исо пайғамбар туғилганидан 200 йил ўтгач христианлар 
Марвда пайдо бўлган эдилар. ―Тожик халқи тарихи‖ китобида берилишича, 
334 йилдаѐқ Марвда епископлик, кейинроқ эса Митрополия мавжуд эди. 
Говурқальадан христианлик ибодатхонаси қолдиқлари ва христианлар дафн 
этилган қабристон очиб ўрганилган. Суғднинг айрим ҳудудларида (Самарқанд 
ва Панжикент) ҳам христианлик тарқалганлиги ҳақида маьлумотлар бор. 
III асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ўрта Осиѐда монийлик дини 
тарқала бошлайди. Айрим тадқиқотчиларнинг фикрича,Монийлик динига 
асосан Шарқий Туркистон ва қисман Чағаниѐн ҳамда Суғд аҳолиси эьтиқод 
қилган. 
Илк 
ўрта асрларда Ўрта Осиѐ халқлари саньати деворий 
суратлар,ҳайкалтарошлик,турли тақинчоқ буюмлари орқали изоҳланади. 
Деворий 
суратлар 
Дилбаржин 
(Авғонистон), 
Варахша, 
Афросиѐб, 
Панжикентдан топиб ўрганилган бўлса, Қуѐвқўрғон, Вахши воҳаси, 
Афғонистондаги 
Чақалоқтепа, 
Ерқўрғондан 
турли 
ҳажмдаги 
ҳайкаллар,заргарлик буюмлари топиб ўрганилган. Умуман олганда, бой 
безаклар, сопол, металл идишлар, деворий суратлар, ҳатто кийимлардаги 
тасвирлар бу даврда Ўрта Осиѐдаги тасвирий саньатнинг ривожидан далолат 
беради. 
Эфталитлар даврида чорвадор аҳоли туркийча сўзлашганлиги 
сабабли,туркий тил тобора кўпроқ ѐйила бошлайди. Бу даврда ўтроқ 
аҳолининг катта қисми суғдий тилда сўзлашар эдилар. Суғд тили ва ѐзуви 
Еттисув,Фарғонадан ўтиб Шарқий Туркистонга қадар етиб боради. Унинг 
―Самарқанд усули‖кенг ѐйилган эди. Бундан ташқари Хоразм, Кхароштий, 
Бухоро ѐзувлари ҳам мавжуд бўлган. Бундай ѐзув ѐдгорликлари 
Зангтепа,Қоратепа, 
Афросиѐб 
харобаларидан, Кофирқальадан 
топиб 
ўрганилган.

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish