79
Чушқагўзар, Термез атрофлари ва Шўроб деб ҳисоблайдилар. Нима бўлганда
ҳам, Александр қўшинлари қопларга сомон-хашак тўлдириб, улар орқали беш
кун давомида Амударѐдан кечиб ўтганлиги ҳақида ѐзма манбаларда
маълумотлар сақланган.
Александр қўшинлари дарѐдан ўтгач Бессни таъқиб этиб «Суғд вилояти
Навтакага» йўл оладилар (Аввал Птоломей Лаг бошчилигидаги илғор қисм,
кейин асосий кучлар). Суғд ерларида Спитаман бошлиқ маҳаллий саркардалар
Александрни тўхтатиб қолиш мақсадида Бессни асир олиб унга
топширадилар. Аммо, Александрда ҳарбий юришларни тўхтатиш нияти йўқ
эди. Навтакадан сўнг юнон-македон қўшинлари Суғдиѐнанинг
пойтахти
Смаракандага юриш қилиб уни эгаллайдилар. Курций Руф маълумотларига
кўра юнон-македонлар «шаҳарда ўзларининг кичик горнизонларини
қолдириб, яқин атрофдаги қишлоқларни ѐндириб ва вайрон этиб», шимоли-
шарққа томон ҳаракат қила бошлайдилар. Жиззах ва Ўратепа оралиғидаги
тоғли ҳудудларда юнон-македон қўшинлари қаттиқ талофат кўрадилар.
Александрнинг ўзи ҳам оғир ярадор бўлади. Шунга қарамасдан тоғли ҳудуд
аҳолисини қийинчилик билан мағлуб этган юнон-македонлар дашт
кўчманчилари саклар ва Суғдийлар ўртасида чегара бўлган Яксарт-Сирдарѐга
томон ҳаракат қиладилар.
Юнон-македонлар Яксарт бўйида тўхтаб бу ердаги шаҳарларга ўз
ҳарбий қисмларини жойлаштира бошладилар. Кўп ўтмай бу шаҳарлар
аҳолиси Александрга қарши қўзғалон кўтарадилар. Дарѐнинг ўнг қирғоғидаги
саклар ҳам ўз қўшинларини бир ерга тўплай бошлайдилар. Худди шу пайтда
Бақтрия ва Суғдиѐна ҳудудларида ҳам Александрга қарши қўзғолонлар
бошланиб кетади.
Александр дастлаб Яксарт бўйида ўз мавқеини мустаҳкамлашга қарор
қилиб, бу ердаги қўзғолонларни бостирди. Суғдиѐнада мил.авв. 329 йил
кўзида Спитаман бошчилигидаги қўзғолонни (Мароқандда) бостириш учун
саркарда Фарнух бошчилигидаги қўшинларни жўнатди. Ўзи
асосий кучлар
билан саклар устига юриш қилди. Аммо, бу юриш мувафақиятсиз тугади.
Фарнух бошчилигидаги Мароқандага жўнатилган қўшинлар Спитаман
томонидан мағлубиятга учради. Александрнинг ўзи асосий кучлари билан
Суғдиѐнага қайтишга мажбур бўлди. Ўрта Осиѐ ҳудудларида кўтарилган
қўзғолонлар юнон-македон зулмидан озод бўлишга қаратилган бўлиб,
Александрнинг «варвар» ларни осонликча босиб олмоқчи бўлган режаларини
пучга чиқарди.
Суғдиѐнанинг тоғли ҳудудларидаги босқинчилар қадами етмаган
жойларда қўзғолончилар яшириниб олган эдилар. Суғдиѐнанинг деярли барча
аҳолиси Спитаман томонида бўлиб, унинг ғалабаларига катта умид боғлаган
эдилар. Александр эса, мил.авв. 329-28 йиллар қишловини Бақтрияда (баъзи
манбаларда Навтакада дейилади) ўтказар экан вақтни беҳуда кетказмади. У бу
ерда Хоразм ҳукмдори Фарасман билан мўзокаралар олиб борди. Натижада
Александрнинг Хоразмга юриш режаси тўхтатилди.
80
Мил.авв. 328 йилнинг баҳоридан юнон-македонларга қарши кураш яна
авж олди. Маҳаллий аҳоли йирик шаҳарлар, қалъалар, тоғли ҳудудларда
курашни давом эттирдилар. Аҳвол жиддийлашганидан
хавотирга тушган
Александр 30 минг қўшинини 5 гуруҳга бўлиб, бу гуруҳларга ишончли
саркардалар – Гефестион, Птолемей Лаг, Пердикка, Кен ва Артабозларни
бошлиқ этиб тайинлади.
Юнон-македонларнинг шафқатсиз урушлари натижасида кўпгина
маҳаллий аҳоли қирилиб кетди. Қолганлари ҳам тоғли ҳудудларда
курашни
давом эттирдилар. Бу ўринда Спитаманнинг жасорати ҳақида тўхталиш
жоиздир. У доимо рақибларининг заиф жойларини излар ва уларга айнан ўша
жойлардан зарбалар берар эди. Спитаман Суғдий ва бақтриялик зодагонлар,
ҳамда саклар билан иттифоқликда душманга қарши курашишга ҳаракат
қилди. Манбаларнинг маълумот беришича мил.авв. 328 йилнинг охирида
Спитаман ўз ватандошлари хиѐнатининг қурбони бўлади. Спитаман
тажрибали давлат арбоби ва саркарда бўлиб, у босқинчиларни Она – юртидан
ҳайдаб чиқариши учун имконияти бўлган барча тадбирни кўрди, чоралардан
унумли фойдаланишга ҳаракат қилди. У моҳир саркарда бўлиб душманнинг
кичик ҳатосидан ҳам унумли фойдаланар ва унинг заиф томонларини топишга
ҳаракат қиларди. Аммо, Александр ҳарбий куч-қудрати жиҳатдан
Спитамандан устун эди.
Спитаман ҳалок бўлганидан сўнг асосан тоғ қалъалари қўзғолон
ўчоқларига айланади. Ёзма манбаларда эслатилган «Суғд қояси» (ѐки «Аримаз
қояси»), «Хориен қояси» шулар жумласидандир.
Александр Македонский маҳаллий аҳолини куч билан енгиш ниҳоятда
оғир эканлигини англаб етганидан сўнг турли йўллар билан уларга
яқинлашишга қарор қилди. Маҳаллий халқ вакилларига нисбатан сиѐсатини
тубдан ўзгартирди. Хусусан, зардуштий қоҳинларига
бирмунча эркинликлар
бериб ўзи ҳам бу динни қабул қилди. Қўзғолон бошлиқлари Оксиарт,
Сисимитр, Хориен кабиларни авф этиб, мол-мулкларини қайтариб берди.
Ҳатто, қўзғолонга қатнашганларга мукофотлар тарқата бошлади. Маҳаллий
аҳоли билан қариндошлик муносабатларини ўрнатиб Оксиартнинг қизи гўзал
Роксанага (Роҳшанак) уйланди. Натижада маҳаллий зодагонларнинг деярли
барчаси Александр ҳокимиятини тан олиб унинг хизматига ўтиб кетдилар.
Мил.авв. 327 йилнинг охирида Суғдиѐнадаги қўзғолоннинг сўнгги ўчоқлари
ҳам бостирилди.
Юнон-македон босқинчиларига қарши уч йил давомида кураш олиб
борар экан, Ўрта Осиѐ халқлари мислсиз жасорат намуналарини кўрсатдилар.
Улар юнонлар ўйлаганидек, «варварлар» ва маданиятдан орқага қолган эмас,
балки ўз даврининг юксак ҳарбий санъати ва маданиятига эга эканликларини
намойиш этдилар. Александр қўшинлари бутун Шарқ давлатларини ўзларига
бўйсундирганларида Суғдиѐна ва Бақтриядаги каби қаттиқ қаршиликка
учрамаган эдилар. Бу ҳолни Александр тарихини ѐзган кўпгина қадимги давр
тарихчилари ҳам эътироф этадилар.
81
Ўзбекистон ҳудудларида яшаган маҳаллий аҳоли ўз озодлиги ва
мустақиллиги йўлида бир тан-бир жон бўлиб ҳаракат қилганлар. Аммо,
кучлар нисбати ва ҳарбий техниканинг тенг эмаслиги кўп ҳолларда
босқинчилар устунлигини таъминлаган. Шунга қарамасдан бундай ҳолатлар
давлатчилик тарихида муҳим из қолдирган.
Шундай қилиб Хоразм, Чоч (Тошкент воҳаси), Фарғона ва саклар юрти
Александрдан мустақил бўлиб қолади. Суғдиѐна, Бақтрия, Марғиѐна ва
Парфия Александрнинг давлатига қўшилиб, кейинчалик уларнинг ҳудудида
айрим юнон-македон давлатлари вужудга келади.
Александр босиб олган ҳудудларда унинг
Do'stlaringiz bilan baham: