Боҳодир эшов


-§. Хива хонлигининг ағдарилиши



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet231/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

4-§. Хива хонлигининг ағдарилиши.
Хоразм Халқ Совет Республикаси. 
1914 йил август ойида Хоразм жадидлари Полвонниѐз Ҳожи Юсупов 
бошчилигида ―
Ёш хиваликлар
‖ партиясини туздилар. Бу ташкилот 
дастурининг асосини мавжуд тузум доирасида ислоҳотлар ўтказиш, мактаб-
маориф ишини яхшилаш, хон ҳокимиятини чеклаш каби масалалар ташкил 
этар эди. 1915-1916 йилларда Хива хонлигининг истибдодига қарши 
Жунаидхон бошчилигидаги туркманларнинг қўзғолонлари бўлиб ўтди. 
Туркман, ўзбек, қозоқ аҳолисининг мавжуд тузумга қарши курашини 
―Ёш хиваликлар‖ партияси раҳбарлари фаол қўллаб-қувватладилар. 
1917 йил феврал инқилобидан сўнг Хива гарнизонидаги солдатлар ҳам 
худди Россиядаги каби ўз советларини ташкил этдилар. Бу ҳукуматга қасамѐд 
қилиш учун Хива шаҳрида рус аскарлари тўпландилар. Бу вазиятдан 
фойдаланган ―Ёш хиваликлар‖ ҳарбий отряд бошлиғи полковник 
Мерзляковдан ѐрдам сўрадилар. Мерзляковнинг қўллаб-қувватлаши билан 
―Ёш хиваликлар‖нинг катта гуруҳи Хива хони саройи олдида тўпландилар. 
Улар номидан Полвонниѐз Ҳожи Юсупов ва Назир Шоликоровлар 
Асфандиѐрхон ҳузурига кириб хондан давлатни конституция асосида 
бошқариш, хоннинг айрим мулозимларини улар қўлига топширилишини 
талаб қилдилар. 
Россиядаги сиѐсий воқеалар, чор ҳукуматининг ағдарилиши ва Хивада 
рўй бераѐтган воқеалардан хавфсираган хон Ёш хиваликлар талабларини 
қабул қилишга мажбур бўлди ҳамда улар томонидан тайѐрланган манифестга 
имзо чекди. Етти пунктдан иборат манифестнинг биринчи пунктида шундай 
сўзлар бор эди: ―... мен Хива хони Саид Асфандиѐр Баҳодирхон... менинг 
содиқ фуқароларимга ―
Идораи машрутия
‖ бердим, токи улар ўзлари 


416 
хохлаганча мамлакатни шариатга мувофиқ ҳам замон тақозосига мувофиқ 
идора қилсинлар. Чунончи, ўзлари хохлаганча фуқароларнинг маслаҳати 
билан сайлов қилиб, ҳукумат ишларига ўзлари хохлаган одил одамларни 
тайин қилсинлар‖. 
1917 йил 6 апрел куни бу манифест Хивадаги арк майдонида кўп минг 
кишилик халққа ўқиб эшиттирилди. Мамлакатни бошқаришда янги тузилган 
идораси ―Идораи машрутия‖га Ёш хиваликлардан Полвонниѐз Ҳожи Юсупов 
ва Ҳусаинбек Муҳаммадмуродовлар сайландилар. 
―Идораи машрутия‖ ни ташкил этишга эришган Ёш хиваликларнинг ўз 
дастури бўлиб, ўз даври талабларига жавоб берувчи бу дастур хон истибдод 
тузумини тугатиш, Хива вилоятини Туркистон билан бирлаштириш, хонлар, 
беклар, қозилар, шаҳзодалар қўлидаги ортиқча бойликни халқ мулкига 
айлантириш, йирик заминдорлар қўлидаги ортиқча мулкларни камбағалларга 
бўлиб бериш, вақф ерларидан тушадиган маблағлар ҳисобидан халқ 
маорифини ривожлантириш, болаларни бепул ўқитадиган мактаблар очиш, 
касалхоналар қуриш, аҳолининг камбағал қисмига хон томонидан тортиб 
олинган ерларни қайтариб бериш, йўллар ва кўприклар қуриш, мажбурий 
ишларни бекор қилиш каби талабларни илгари сурган. 
Аммо, Ёш хиваликлар ҳукумати узоқ мавжуд бўлмади. Асфандаѐрхон 
Хива гарнизони бошлиғи генерал Мирабдалов, нуфузли руҳонийлар ва 
Жунаидхон ѐрдамига таяниб 1917 йил 23 майда ―Идораи машрутия‖ ни 
тарқатиб юборди. Ташкилотнинг Ҳусайбек Матмуродов ва бир қанча 
аъзолари зиндонга ташланди. Полвонниѐз Ҳожи Юсупов, Назир Шоликоров, 
Бобо Охун Салимов, Жуманиѐз Султонмуродов, Бобожон Якубов ва бошқалар 
Тўрткўл, Чоржўй, Тошкент каби шаҳарларга қочиб кетдилар. 
1918 йилнинг январда полковник М.Зайцев бошчилигидаги рус 
қўшинлари Хивадан жўнаб кетдилар. Бу вазиятдан унумли фойдаланган 
Жунаидхон дарҳол ўз қуролли кучлари билан Хивани эгаллади. Амалдор-
ларнинг норозилигидан чўчиган Жунаидхон Асфандиѐрхонни тахтда 
қолдирди. Аммо, ҳокимият бутунлай Жунаидхон қўлига ўтди. 1918 йил 30 
сентябрда Жунаидхон хон саройида давлат тўнтариши уюштирди ва 
Асфандиѐрхон тахтдан ағдарилиб, 1 октябр куни қатл эттирилди. 3 октябр 
куни Асфандиѐрхоннинг акаси Саид Абдуллахон хонлик тахтига ўтирган 
бўлсада, амалдаги бошқарув Жунаидхон қўлида қолди. 
Жунаидхон Хива хонлиги ҳудудида большевиклардан мустақил бўлган 
давлатни сақлаб қолишга ҳаракат қилди. 1918 йил ноябр ойида Амударѐнинг 
ўнг қирғоғидаги ерларда ташкил этилган совет ҳукуматига қарши Жунаидхон 
бир неча марта муваффақиятсиз урушлар олиб борди. 1919 йил апрел ойида 
совет ҳукумати билан Жунаидхон ўртасида Тахта шартномаси тузилди. Аммо, 
бу вақтинчалик келишув бўлиб, унга ҳар иккала томон ҳам амал қилмадилар. 
Бу пайтда Тўрткўлда Жуманиѐз Султонмуродов раҳбарлигида Ёш хиваликлар 
партиясининг қўмитаси тузилган бўлиб, уларнинг сони Хива хонлиги 
ҳудудидан қочиб ўтганлар ҳисобига кундан кун кўпаяѐтган эди. 


417 
1919 йилнинг ѐзига келиб, Амударѐ бўлимида сиѐсий аҳвол анча 
кескинлашди. Амударѐ бўлимининг шимолий қисмида, Заир деган аҳоли 
яшайдиган пунктда қозоқ атамани Фильчев ҳамда йирик қорақалпоқ феодали 
Хон Махсим бошчилигида Совет ҳукуматига қарши чиқишлар бўлиб ўтди. 
Атаман Фильчев отрядини қуролсизлантириш ҳамда Чимбой советини 
мустаҳкамлаш учун юборилган А.Христофоров бошчилигидаги 17 та 
фавқулодда комиссия ва 80 кишилик қуролли аскарлар 1919 йил 14 августда 
қириб ташланди. Нукус, Заир, Мўйноқ орасидаги ерлар эгалланиб, бу 
ҳудудларда атаман Фильчев бошлиқ ҳукумат тузилди. Жунаидхон бу 
ҳукуматни дарҳол тан олди. 
Бу даврга келиб Ёш хиваликлар, туркман уруғлари орасида 
Қўшмамедхон, Ғуломалихон каби уруғ сардорларининг Жунаидхон билан 
зиддиятлари кескинлашиб кетган эди. Совет ҳукумати бу ҳолатдан унумли 
фойдаланди. 1919 йил 25 декабр куни Амударѐ бўлими қўшинларининг 
большевиклар бошчилигидаги жанубий отряди Амударѐнинг чап қирғоғига 
ўтиб, Н.Шейдаков бошчилигида Тўрткўлдан Нукус йўналиши томон ҳужум 
бошлаб 29 декабрда Хўжайлини эгалладилар. 1920 йил 7 январ куни Кўҳна 
Урганч большевиклар томонидан эгалланди. Шунингдек, қизил аскар 
қўшинлари 14 январда Пурси, 16 январда Илонли, 18 январда Тошҳовуз 
шаҳарларида совет ҳокимиятини ўрнатиб, 1 феврал куни Хива шаҳрига кириб 
келдилар. Жунаидхон қўшинлари ҳам тор-мор қилинди. Жунаидхон қолган-
қутган йигитлари билан чўлга чекинди. 2 феврал куни сўнгги Хива хони Саид 
Абдулхон тахтдан воз кечди. 
Хива хони тахтдан туширилгач, хонликда бутун ҳокимият беш кишидан 
иборат муваққат инқилобий ҳукумат (ревком) қўлига ўтди. Ҳукумат раиси – 
Жуманиѐз Султонмуродов, Бобо Охун ва Жалол Охун Салимовлар – олий 
руҳонийлар 
вакиллари, 
Қўшмамадхон 
Сапаев 
ва 
Муллаўроз 
Ҳожимуҳамедовлар – ҳукумат аъзоси қилиб тайинландилар. 1920 йил 9 
апрелда муваққат инқилобий ҳукумат таркибига тармоқлар билан 
шуғулланувчи нозирликлар ташкил этилди. Шайхутдин Ҳасанов – 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish