Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

Халқ Нозирлари кенгаши
зиммасига юкланди.
Шунингдек, биринчи Конституцияда ХХСР нинг мудофаасини ташкил 
этиш, вақф ишлари, хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати, актив ва пассив 
сайлов ҳуқуқлари, сайлов ҳуқуқидан маҳрум қиладиган шахслар, сайлов 
тартиби, иқтисодий сиѐсат тўғрисида, хон ва хон авлодларининг мулки 
тўғрисида, республиканинг байроғи ва герби масалалари мустаҳкамланди. 
Конституция ХХСР нинг барча фуқароларига жинси, касби ва 
миллатидан қатъий назар сўз, матбуот, мажлис ўтказиш, ташкилотлар тузиш 
ҳуқуқлари берилганлигини эълон қилди. 
Қурултойда янги ҳукумат таркиби қуйидагича сайланди: 
1.
Полвонниѐз Ҳожи Юсупов – ХХСР ХНКнинг раиси; 
2.
Жуманиѐз Султонмуродов – ХНК раисининг биринчи муовини; 
3.
Қўшмамадхон Сапаев – ХНК раисининг иккинчи муовини; 
4.
Бобо Охун Салимов – адлия нозири; 
5.
Бекчон Раҳмонов – маориф нозири; 
6.
Эшчон (қори) Жабборқулов – халқ хўжалиги нозири; 
7.
Матпанбой Мадраҳимов – молия нозири; 
8.
Худойберган Девонов – давлат назорати нозири; 
9.
Ризо Шокиров – ҳарбий нозир; 
10.
Назир Шоликоров – ички ишлар нозири; 
11.
Шомурод Бахши – соғлиқни сақлаш нозири; 
12.
Ғуломалихон Баҳодир – ижтимоий таъминот нозири; 
13.
Ҳаким Бобожонов – зироат (қишлоқ хўжалиги) нозири; 
14.
Абдулвоҳид Қориев – адлия нозири муовини; 
15.
Ўроз Хўжамуҳаммадов – ташқи ишлар нозири. 
ХХСР раҳбарияти ўз конституциясига биноан мустақил давлат сифатида 
иш олиб боришга ҳаракат қилди. Конституцияга биноан янги давлат қуйидаги 
22 та туманга бўлинган эди: Дарғонота, Питнак, Ҳазорасп, Бешариқ, Хонқа, 
Янги Урганч, Гурлан, Қипчоқ, Манғит, Қиличбой, Моноқ, Тошҳовуз, Пўрси, 
Хўжайли, Кўҳна Урганч, Қўнғирот, Хива, Илонли, Ғазовот, Шовот, Хитой, 
Қўшкўпир. 


419 
1920 йилнинг апрели охири ва май ойининг бошларида ушбу 
туманларнинг туман советлари тузилиб, уларнинг ҳар бирида 5-7 кишидан 
иборат кенгаш аъзолари сайланди. 14 та ўзбеклар яшайдиган, 5та туркманлар 
яшайдиган ва учта қозоқлар ҳамда қорақалпоқлар яшайдиган туманларда 
советлар сайланиб, ҳар бир туман маҳаллаларида оқсоқоллар сайланди. 
1920 йил 28 майда Хоразм коммунистик партиясининг биринчи 
Бутунхоразм конференцияси бўлиб, унда янги партия ташкил этилганлиги 
эълон қилинди. Унинг раиси қилиб А.Акчурин сайланди. Бироқ, кўп ўтмай у 
бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ХКП МК раиси қилиб 
Ж.Султонмуродов сайланди. Шунингдек, айнан шу пайтдан бошлаб 
марказдан келган вакилларнинг кўрсатмаси билан Хоразмда кўппартиявийлик 
таъқиқланди. 
ХХСР ХНКга Полвонниѐз Ҳожи Юсупов бошлиқ ҳукумат таркибига 
асосан, ―Ёш хиваликлар‖ партиясининг аъзолари кирган бўлиб, улар 
мамлакатда 
демократик 
тузумни 
ўрнатиш, 
мустақил 
давлатни 
барқарорлаштириш борасида катта ишларни амалга ошира бошладилар. 
Мисол учун, Бобо Охун Салимов раислигидаги ХХСР делегациясининг уч ой 
давомида Москва ва Петроград шаҳарларида бўлиб, 1920 йил 13 сентябрда 
РСФСР билан ХХСР ўртасидаги иқтисодий-сиѐсий шартноманинг 
имзоланиши ана шундай ишлардан бўлди. 24 моддадан иборат иттифоқ 
шартномаси ва 15 моддадан иборат иқтисодий битимда РСФСР ҳукумати 
ХХСР мустақиллиги ва дахлсизлигини тан олди. Россия империяси даврида 
рус капиталистлари томонидан Хива хонлиги ҳудудида қурилган барча 
банклар, заводлар, фабрикалар, савдо корхоналари ва бошқалар ХХСР нинг 
мулки деб белгиланди. Бу ҳужжатга асосан ХХСР мустақил давлат 
ҳисобланиб, совет Россияси билан ўзаро тенг ва бир-бирларининг ички 
ишларига аралашмасликка келишиб олинди. 
Амалда эса, ХХСР ҳукумати раҳбарлари олиб борган мустақил сиѐсат 
марказдаги большевик раҳбарлар ва ХХСР ҳудудидаги совет раҳбарияти 
вакилларига ѐқмади. Чунки, Полвонниѐз Ҳожи Юсупов бошлиқ ҳукумат 
хусусий мулк, вақф ерлари, диний муассасаларни тарқатиб юбориш ўрнига 
уларни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилган эдилар. ХХСР нинг 
Конституциясида ҳам хусусий мулк эътироф этилган эди. Совет 
ҳукуматининг Хоразмдаги вакиллари ХНК ҳукуматига қарши ҳатти-
ҳаракатларни авж олдирдилар. Бунинг натижаси ўлароқ, ХХСР да 
коммунистлар олиб борган сиѐсат маҳаллий кадрлар, зиѐлилар ҳамда 
мустақил фикрга эга бўлган шахсларни йўқотишга қаратилди. ХХСР мавжуд 
бўлган атиги 5 йилга яқин муддат ичида республика ҳукумати – ХНК ва 
Хоразм МИК раислари ўн марта алмаштирилгани ҳам юқоридаги фикрни 
исботлайди. 
1921 йил 15-23 май кунлари II Бутунхоразм советлари вакилларининг 
қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда ХХСР МИК қошида етти кишидан иборат 
махсус туркман бўлими ташкил этилди. Унга Мулла Ўроз Хўжамуҳаммедов 
раҳбар бўлди. Ушбу бўлимнинг асосий вазифаси туркманлар яшайдиган 


420 
ерлардаги иқтисодий, сиѐсий, ҳуқуқий, миллий, маданий масалаларни, 
уруғлар ўртасидаги муносабатларни ўрганиш ва уни яхшилаш, меҳнаткаш 
халқ фаоллигини ошириш, улар яшайдиган ҳудудларда деҳқончилик ва 
чорвачиликни ривожлантириш, ҳунармандчиликни тараққий эттириш ҳамда 
улар маданиятини оширишдан иборат эди. 
Шунингдек, қурултойда ХХСР Конституциясига қўшимчалар ва 
ўзгартиришлар киритилди. Олдинги Конституциядан фарқ қилган ҳолда ушбу 
Конституцияда Қурултой ва Хоразм МИКнинг ваколатлари мустаҳкамланди. 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish