Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet201/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

қазув, қочув 
ва 
бегор 
бўлиб, бу давлат 
қурилиши, ариқларни ва дарѐдаги дамбаларни таъмирлаш, қалъа, сарой, 
шаҳар деворлари, йўл ва кўприклар қурилиши ҳамда таъмирланиши учун ҳар 
йили 12 кун бепул ишлаб бериш мажбурияти бўлган. 
Ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ. Шаҳарлар. 
Хоразм ҳунармандчилиги 
ихтисослашган бўлишига қарамай, ярим кўчманчи хўжаликларда уй 
ҳунармандчилиги устунлик қилган. Ҳунармандчиликнинг асосий соҳаларидан 
бири тўқимачилик эди. Кўчманчи аҳолининг турли матоларга бўлган талаби 
ва қисман ташқи бозор учун маҳсулот етказиб берувчи тўқимачилик саноати 
ривожини тақозо этган. Хонликда ипак, ярим ипак ва пахта матолар ишлаб 
чиқарилган. Матолар асосан қўлда тайѐрланган.
Ундан ташқари хонликда кулолчилик, мисгарлик, дегрезлик, темирчилик 
дурадгорлик каби анъанавий ҳунармандчилик турлари ҳам ривожланган. 
Манбалар шаҳар ва қишлоқларда ер ҳайдайдиган мослама тайѐрловчилар 
(пазачи), от абзали тайѐрловчилар (кучанчи), мисгарлар, заргарлар, 
пичоқчилар, қинчилар, бўѐқчилар, телпакдўзлар, қулфгарлар, жувозчилар, 
шамчилар, совунчилар, новвойлар, ошпазлар кабилар махсус касб-ҳунарга 
ихтисослашганликлари ҳақида маълумотлар беради. 
Хивада гилам тўқиш ўзининг қадимий аҳамиятини хонлик даврида ҳам 
сақлаб қолди. Илгаригидек, гилам тўқиш билан туркманлар ҳам 
шуғулланганлар. Хива гиламлари ички ва ташқи бозорда машҳур бўлган. 
Умуман олганда, маҳаллий ҳунармандларнинг маҳсулотлари ички ва ташқи 
бозор учун ишлаб чиқарилган. 
XVI асрнинг охирига келиб Амударѐ асосий ўзанинг ўзгариши 
Хоразмнинг ташқи савдо алоқаларига ҳам таъсир этди. Хоразмнинг илгариги 
савдо марказлари ўз аҳамиятини йўқота бориб, Россия билан савдо 
алоқаларида Волганинг қўйи оқимлари орқали йўллар катта аҳамият касб эта 
бошлади. Астраханда хивалик савдогарларга имтиѐзлар берилган бўлиб, улар 
рус садо ярмаркаларида иштирок этиб турганлар. XVIII асрнинг ўрталаридан 
бошлаб, Оренбург шаҳрига асос солингач Хива савдогарлари Уралбўйи 
орқали савдо-сотиқни янада жонлантирдилар. Хивадан Россияга пахта 
матолар, мевалар, қимматбаҳо тошлар, қоғоз маҳсулотлари, парча ва буюм 
шаклидаги ипак ва ярим ипак матолар, гиламлар, туя жунидан матолар
қисман қоракўл, гуруч, сайғоқ (кийик) шоҳи, кашмир матоси каби 
маҳсулотлар олиб борилган. Россиядан эса Хивага олтин ва кумуш тангалар, 


353 
мис, чўян, темир ва бошқа металлар, пахта, ипак ва юнг матолар, бўѐқлар, 
шакар, чой, биллур идишлар, ошланган тери каби маҳсулотлар келтирилган. 
Хива хонлиги савдогарлари қўшни Бухоро ва Қўқон хонликлари билан, 
шунингдек, Хитой, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон билан ҳам савдо алоқалари 
олиб борганлар. Бу давлатларга Россиядан келтирилган маҳсулотлар билан 
бирга маҳаллий маҳсулотлар (заргарлик буюмлари, гиламлар, отлар) ҳам 
олиб борилган. Чет давлатлардан асосан турли матолар, металл, зираворлар, 
бўѐқлар, фил суяги, шакар (қанд) каби маҳсулотлар келтирилган.
Хива хонлигининг Янги Урганч, Кичик Вазир, Қиѐт, Хонқа, Тирсак, 
Гурлан, Хазорасп, Қўнғирот, Шоҳаббоз каби шаҳарлари ҳунармандчилик ва 
савдо-сотиқ марказлари эди. Манбаларнинг маълумотларига кўра, XIX 
асрнинг биринчи ярмида Янги Урганч ҳимоя деворлари билан ўраб олинган 
савдо маркази бўлиб, унда бир ярим мингта хонадон бўлган. Урганчилик 
савдогарларни нафақат Бухоро, Қўқон ва Туркистон бозорларида, балки 
Астрахан, Оренбург, Нижний Новгород, Москва, Қашғар, Машҳад, Қобул 
бозорларида ҳам кўплаб учратиш мумкин бўлган. Урганч бозорлари асосан 
ички савдо маҳсулотларига мўлжалланган бўлса-да, ташқи савдо учун 
маҳсулотлар йирик савдогарларнинг уйларидаги устахоналарда тайѐрланган. 
Шаҳарда 300 га яқин савдо дўконлари бўлган. 
XVII- XVIII асрларда Қиѐт шаҳри саройлари, мачит ва мадрасалари 
билан шуҳрат қозонган бўлиб, XIХ асрнинг биринчи ярмидан ўз аҳамиятини 
йўқота бошлайди ва 50-60 хонадондан иборат қалъага айланади. Бу ерда 30 га 
яқин дўконлар бўлиб, сешанба ва шанба кунлари бозор бўлган. 
Жувархас каналининг Амударѐдан сув оладиган жойида жойлашган 
Хазорасп шаҳри барча қўлайликларга эга эди. Шаҳарда саккизта мачит ва 
шунча мадраса бўлиб, 450-500 та хонадон истиқомат қилган ҳамда 400 га яқин 
савдо дўконлари мавжуд бўлган. Ҳунармандчилик маҳсулотлари асосан 
дўконларда ва қисман уйларда тайѐрланган. Ҳазораспда катта бозор душанба 
ва жума кунлари бўлган. 
Хонликдаги йирик савдо-ҳунармандчилик марказларидан бири Гурлан 
эди. Манбаларга кўра, XIХ асрнинг ўрталарида шаҳарда, атроф ҳудудлар 
билан қўшиб ҳисоблаганда уч мингтагача хонадон истиқомат қилган. 
Шаҳарда кўплаб мачит ва мадрасалар, боғлар тутзорлар бўлиб, далалардаги 
шоли, пахта ва буғдойдан яхши ҳосил олинган. 
Маълмуки, XVII асрнинг бошларига келиб Хива бутун хонликнинг 
пойтахтига айланган эди. Арабмуҳаммадхон даврида Хивада йирик мадраса 
бунѐд этилган бўлса, Абулғозихон давридан бошлаб шаҳарнинг сиѐсий – 
маъмурий ва иқтисодий мавқеи янада кўтарилди. Пойтахт шаҳар сифатида 
шаҳарнинг мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида XIХ асрнинг охирларига 
қадар Хивада кўплаб мачит ва мадрасалар, бозорлар ва карвонсаройлар, сарой 
ва миноралар, ҳаммомлар бунѐд этилди. Манбаларга кўра, Хива бозорлари 
ҳафтанинг деярли барча кунлари ишлаб, раислар томонидан бошқарилган. Рус 
сайѐҳлари Хива бозорларини гавжумлиги ва маҳсулотларга бойлиги, ажнабий 


354 
савдогарларнинг кўплиги билан Бухоро ва Қўқон бозорларидан 
қолишмаслиги ҳақида маълумотлар қолдирганлар.

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish