Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

мулк(хусусий)
ерлар бўлиб,бу ер эгалиги шакли қўзғалмас мулк ҳисобланган ҳамда ҳеч 
қандай чекланишларсиз мерос қилиб қолдириш мумкин бўлган. Мулк 
ерларидан олинадиган солиқлар ҳақида тадқиқотчиларнинг турли фикрлари 
мавжуд. Янги тадқиқотлар (Р.Холиқова) таҳлили шуни кўрсатадики, мулки 
хурр ѐки мулки холис айрим йирик ер эгаларига тегишли бўлган ер эгалиги 
шакли ҳисобланган. Мулки хурр эгаси доимо амалдаги ҳукмдор томонидан 
берилган ѐрлиққа эга бўлиши шарт бўлган ва айнан шу ѐрлиқ туфайли у ер 
солиғидан озод қилинган. 
Амирликда деҳқон аҳли фойдаланаѐтган ерларга нисбатан 
мулки
хирож
атамаси ишлатилган. Бундай ерларга эга бўлган ер эгалари ўз 
ерларини эркин сотиш, мерос қолдириш ва ҳадя қилиш ҳуқуқига эга 
бўлганлар. Бундай ерлардан расман ҳосилнинг учдан бири миқдорида солиқ 
белгиланган бўлсада, амирликнинг ҳар бири ҳудудида ўрнатилган ва 
белгиланган тартиб ҳамда урф-одатларга кўра, солиқ миқдори ҳосилнинг 
учдан биридан то бешдан биригача бўлган. 
Аъанага кўра, 
вақф ерлари
асосан диний муассасалар – мачитлар,
мозорлар,хонақо, мадрасаларга ер майдонларини мерос қолдириш ҳамда хайр-
эҳсон қилиш натижасида вужудга келган бўлиб, у ер эгалигининг алоҳида 
шаклини ташкил этган. Ушбу ерлардан тушган фойда 
мутавалли
ихтиѐрига 
келиб тушган. Мутавалли асосан вақф эгалари авлодларидан тайинланган 
бўлиб, у вақф ҳужжатларига асосланиб фойдани тақсимлаб чиққан. 
Амирликда вақф ерларини сотиш, бундай ерлардан солиқ олиш тақиқланган 
бўлсада, манбалар ва ҳужжатлар бунга амал қилинмаганлигини кўрсатади. 
Амир Насрулло давридан бошлаб ер эгалигининг 
танҳо
шакли 
тарқалади. Насрулло ўзига бўйсунмаган амалдорлар ва уруғ оқсоқолларининг 
ерларини мусодара қилиб, бундай ерларни вақтинча эгалик қилиш ҳуқуқи 
билан ўз тарафдорларига ҳадя(танҳо) қилган. Амир Музаффар давридан 
бошлаб танҳо тоғли ҳудудларга ҳам ѐйилади. Танҳо турли ҳажмда(бир неча 
танобдан бир неча юз танбогача) берилган бўлиб, танҳонинг берилиш 
миқдори энг аввало, ернинг суғорилиши, ернинг унумдорлиги, қолаверса, 
амалдорнинг эгаллаган мавқеи ва таъсирига ҳам боғлиқ бўлган. 


300 
Деҳқончилик ва чорвачилик Бухоро амирлиги иқтисодининг асосий 
тармоқлари ҳисобланган. Аҳолининг саксон беш фоизи деҳқончилик ва 
чорвачилик билан шуғулланганлиги ҳам фикримиз далилидир. Амирликда 
XVIII асрнинг охирларидан бошланган иқтисодий юксалиш,аввало 
деҳқончиликнинг 
тикланиши 
билан 
изоҳланади. 
Анъанага 
кўра, 
суғориладиган ҳамда лалмикор ерларда деҳқончилик соҳасида буғдой, арпа, 
жўхори, полиз ва сабзавот экинлари етиштиришга катта эътибор қаратилган. 
узумчилик ва боғдорчилик ҳам яхши ривожланган. Манбаларга кўра, 
амирликда узумнинг 10 дан ортиқ навлари етиштирилган. 
Амирликда шоликорлик ҳам яхши тараққий этган. Нисбатан сифатли 
шоли Шаҳрисабз, Каттақўрғон ва Ҳисор воҳаларида етиштирилган. 
Шаҳрисабз ва Ҳисор шоликорлари амирликнинг пойтахти Бухорони доимий 
равишда сифатли гуруч билан таъминлаб турганлар. 
Амирликда XIX асрнинг бошидан бошлаб Россияга кўп миқдорда пахта 
сотилиши натижасида пахтачиликка эътибор кучайтирилган. Рус манбаларига 
кўра, Бухоро амирлигининг ―Қашқадарѐ воҳаси, Сурхондарѐ воҳасида, 
Яккабоғ, Китоб, Чироқчи, Қарши, Шаҳрисабз, Ғузор, Термиз, Шеробод, 
Ҳисор туманларида пахта катта миқдорда етиштирилади. Ўрта Осиѐ 
хонликлари ичида Бухоро пахтаси алоҳида диққатга сазовор бўлиб, у анча 
қиммат туради‖. 
Шариатда чекиш таъқиқланганлигига қарамасдан, Қарши ва Миѐнқол 
воҳаларида тамаки етиштириш ривожланган. Қарши тамакиси энг сифатли 
тамаки 
ҳисобланган. 
Ундан 
ташқари 
амирликда 
ипакчиликнинг 
ривожланишига ҳам катта эътибор қаратилган. Бухоро воҳаси, Зарафшон 
водийси, Карамана, Шаҳрисабз, Китоб, Миѐнқол, умуман, сув кўп бўлган 
барча ҳудудларда тут дарахтлари ниҳоятда кўп ўстирилган. Бухорода ва 
бошқа йирик шаҳарларда тоза ипак ва ярим ипакдан турли хил матолар 
тайѐрланган. 
Амирликдаги деҳқончилик ва боғдорчилик оддий ва анъанавий ҳолатда 
бўлган. Ерлар от, ҳўкиз кам ҳолларда туяларга омоч қўшилиб ҳайдалган ҳамда 
мола, кетмон ва бел орқали ишлов берилган. 
Амирликда мавжуд бўлган чўл ва дашт ҳудудлари,тоғ ва тоғ олди 
адирлари маҳсулдор чорвачилик учун қулай имкониятлар яратган. 
Амирликнинг чўл ҳудудларида, жумладан Бухоро ва Қарши ҳудудларида 
қоракўл тери етиштиришга ихтисослашган қўйчилик тараққий этган. Бунга 
асосий сабаб, ташқи бозорда (айниқса Россия бозорида) қоракўл терисига, 
ундан ишланган маҳсулотларга талаб ниҳоятда катта эди. Чорвачиликнинг 
етакчи тармоғи сифатида йилқичилик нафақт дашт ҳудудларда,балки 
воҳаларда ҳам ривожланган. Шаҳрисабзнинг қорабайир ва Қаршининг араби 
отлари ўз чидамлилиги, тезлиги ва кучи билан бутун амирлик ва ундан 
ташқарида ҳам машҳур бўлган. 
Чорвачиликда туячиликка ҳам алоҳида эътибор берилган. Оғир ва олис 
йўллар ҳамда сувсизликка чидамли бўлган оғир юк кўтарувчи туялардан 
карвон савдосида,тегирмонларда, ѐғ чиқаришда кам ҳолларда ер ҳайдашда 


301 
фойдаланилган. Шунингдек туянинг сути ва жуни қадрланган. Амирликда 
чорвачиликка ихтисослашган хўжаликларнинг ички ва ташқи бозорга туѐқли 
моллар, сифатли тери, жун ва бошқа турли маҳсулотлар(шол,намат,арқон ва 
бошқ) ҳамда озиқ-овқат (гўшт ва сут маҳсулотлари) етказиб беришдаги 
аҳамияти ниҳоятда катта эди. 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish