Вазирлар Маҳкамаси ва унинг фаолияти.Ўзбекистон Республикасида ҳукумат “Вазирлар Маҳкамаси” деб номланган бўлиб, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги” Қонунга биноан, у Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига рахбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлиснинг қорорлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминловчи ижро этувчи ҳокимиятдир.
Ҳукумат – давлат бошқарувининг олий органи бўлиб, давлат бошқарув шаклининг қандай бўлишидан қатъий назар ҳар қандай давлатнинг олий ижроя органи ҳисобланади. Ҳукумат Конституция ва қонунлар асосида мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади, жамоат тартиби ва миллий хавфсизликни таъминлайди, давлат бошқарувининг бошқа органлари ҳамда Қуролли кучларга умумий рахбарлик қилади. Ҳукуматнинг шаклланиш тартиби, мазкур давлатда мавжуд бўлган бошқарув шаклига боғлиқ ҳолда ўрнатилади ҳамда турли давлатларда турлича номланади. Мисол учун, АҚШда – Маъмурият Англияда ва Туркманистонда – Министрлар Кабинети, Франция ва Италияда – Министрлар Кенгаши, Хитойда - Давлат Кенгаши, Россия ва Тожикистонда – Ҳукумат, Японияда – Кабинет ва ҳок.
Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамаси Президент, Олий мажлис ва судлар билан бир қаторда ҳокимиятни қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиш асосида амалга оширади. Вазирлар Маҳкамаси давлат бошқаруви органлари тизимига ва ўзи ташкил этадиган хўжалик бошқаруви тузилмаларига бошчилик қилади, уларнинг ҳамжиҳатлик билан ишлашини таъминлайди. Вазирлар маҳкамаси қонун билан белгилаб қўйилган ўз таркибига эга. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамаси таркибига Бош вазир, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлари, давлат қўмиталарининг раислари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг рахбарлари киради.
Конституцияга биноан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Вазирлар маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унги раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади, Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларига раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди.
Вазирлар Маҳкамасининг таркиби Президент томонидан шакиллантирилади. Президент Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Олий мажлис палаталарига тақдим этади.Ушбу масала аввал Қонунчилик палатасида, сўнгра Сенатда кўриб чиқилади. Бош вазирни лавозимидан озод қилиш Президент ваколатига киради. Вазирлар маҳкамасининг аъзолари Бош вазир тақдимига кўра, Президент томонидан тасдиқланади. Вазирлар Маҳкамасининг доимий органи сифатида Бош вазир ва унинг ўринбосарларидан иборат таркибдаги Вазирлар Маҳкамасининг раёсати фаолият кўрсатади.
Вазирлар Маҳкамасининг ижро ҳокимиятини шакллантиришда иштирок этишига доир ваколатларига қуйидагилар киради:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Вазирлар Маҳкамасининг аъзолигига номзодларни тасдиқлаш учун Президентга тақдим этади.
Вазирлар Маҳкамаси Республика қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Ўзбекистоннинг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидаги фаолият соҳаларини келтириш мумкин:
маъмурий-сиёсий соҳасидаги фаолият;
иқтисодиёт соҳасидаги фаолият;
маъмурий-сиёсий соҳасидаги фаолият;
ижтимоий-маданий соҳасидаги фаолият;
Do'stlaringiz bilan baham: |