Иккинчи гуруҳ,Қонунчилик палатасининг қуйидаги мутлақ ваколатларини қамраб олади: 1.Қонунчилик палатасининг Спикери ва унинг ўринбосарлариниқўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш; 2.Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноанҚонунчилик палатаси депутатини даҳлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш; З.Регламентни ҳамда ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб-қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан бошқа қарорларни қабул қилиш; 4.Сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек, давлат ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан Қонунчилик палатасининг қарорларини қабул қилиш (Ўзбекистан Республикаси Конституцияси, 79-модда). Учинчи гуруҳ,Олий Мажлис Сенатининг қуйидаги мутлақ ваколатларини ўзида мужассам этган: 1.Сенат Раиси ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш; 2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судини сайлаш; 3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Олий Судини сайлаш; 4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Олий хўжалик судини сайлаш; 5.Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси ва унинг ўринбосарларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш; 6.Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш; 7.Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисини тайинлаш ва уни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш; 8.Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этиш;
9.Ўзбекистан Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раисини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш;
10.Ўзбекистан Республикаси Президентининг тақдимига биноан амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш;
11.Ўзбекистан Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Сенат аъзосини даҳлсизлик ҳуқуқидан мазфум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;
12.Ўзбекистан Республикаси Бош прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботларини эшитиш;
13. Регламентни ҳамда ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг тартиб-қоидалари билан боғлик масалалар юзасидан бошқа қарорларни қабул қилиш;
14.сиёсий, ижтимоий-иктисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек, давлат ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан Сенат қарорларини қабул қилиш (Ўзбекистон Республикасининг Қонституцияси, 80-модда).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан мансабдор шахсларни Сенат томонидан сайлаш, тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тартиби Сенат Регламентида белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг умумий ва ҳар икки палатанинг алоҳида иш тартиблари мамлакатимизнинг Асосий қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Регламенти, Ўзбекистан Республикасининг қонун ҳужжатларини тайёрлаш тўғрисидаги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қўмиталари ва комиссиялари тўғрисидаги низоми билан белгиланади.
Қўмиталар ва комиссияларнинг ҳал қилиши лозим бўлган масалаларининг кўлами жуда кенг бўлиб, Олий Мажлис мамлакатимиз ҳаётига доир бўлган, халқимизни ташвишлантирадиган барча масалалар билан шуғулланади.