Боҳодир эшов ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи



Download 2,78 Mb.
bet48/162
Sana23.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#179124
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   162
Bog'liq
Б.Эшов Давлатчилик тарихи

Саффорийлар давлати. IX-X асрнинг бошларига келиб илгариги даврларда бўлгани каби, Ўрта Осиё деҳқончилик воҳоларидаги давлат ҳокимиятининг асосий вазифаларидан бири-кўчманчилар ҳужумларидан ҳимояланиш эди. Айнан мана шу мақсадларда бу даврда қуролли кўнгиллиларнинг махсус гуруҳлари, дин учун курашувчилар-ғозийлар гуруҳлари тузилади. Ғозийлар гуруҳларининг асосий қисмини касодга учраган деҳқонлар ва ҳунармандлар ташкил этар эди.
Маҳаллий ҳукмдорлар деҳқончилик воҳалари чегараларини дашт чегараларидан ҳимоя қилиш учун ғозийлар гуруҳларидан фойдалана бошлайдилар. Араб муаллифларининг маълумот беришларича, ғозийлар «маҳаллий ҳукмдорлар учун бир вақтнинг ўзида ҳам таянч, ҳан нотинчлик сабаби» га айлана бошлайдилар. Чунки бир томондан улар кўчманчиларнинг ҳужумларига қарши туриб, деҳқончилик воҳаларини уларнинг ҳужумларидан сақлаб турса, иккинчи томондан, кўп ҳолларда маҳаллий зодагонларга қарши ҳалқ ҳаракатларининг фаол иштирокчилари эдилар.
IX асрнинг 70-йилларида ғозийларнинг қуролланган гуруҳлари Ўрта Осиё ва Эрон чегараларидаги халқ ҳаракатининг асосини ташкил этарди.Бу халқ ҳаракатларидан ҳунарманд мисгар (саффор) ака-ука Ёқуб ва Амр ибн Лайслар (Саффорийлар) ўз ниятларини амалга ошириш учун фойдаландилар. Аввал бошда Саффорийлар кичик бир қароқчилар гуруҳини тузадилар ва кейинроқ, Сейистондаги ғозийлар гуруҳларига қўшиладилар. Қатъиятлик ҳамда лашкарбошилик қобилиятига эга бўлган Ёқуб ибн Лайс тез орада ғозийлар гуруҳларининг бошлиғига айланади. Ёқуб бошчилигидаги ғозийлар гуруҳи Сейистондаги сиёсий ҳаётга фаол аралаша бошлайди ва халқ ҳаракатларидан фойдаланиб 861 йилда Сейистоннинг маркази Заранж шаҳрини эгаллайди ҳамда бу ердан Тохирийлар ноибларини ҳайдаб юборади.
Шу тариқа Ёқуб Сейистоннинг ҳокими бўлиб олади ҳамда 10 йил давомида Тохирийларнинг сўнгги ҳукмдори Мухаммад ибн Тохир эгаллаб турган халифаликнинг шарқий вилоятларини улардан тортиб олади. 873 йилда Ёқуб Тохирийлар қўшинларини тор-мор этиб Хуросоннинг пойтахти Нишопур шаҳрини эгаллайди ва шу билан Мавороуннаҳр ва Хуросондаги Тоҳирийлар ҳукмронлигига барҳам беради.
Бағдоддаги халифалик ҳокимияти Ёқубнинг муваффақиятларидан анчагина хавотирга тушиб, унга қарши бир қанча чоралар кўрган бўлсада, бу ҳаракатлар бесамар тугади. 784 йилда халифа бўлиб ўтган воқеаларни тан олиб Ёқубни Хуросон ва Мавороуннаҳрга ноиб этиб тайинлашга мажбур бўлади.
Манбаларнинг маълумот беришича, Ёқуб ибн Лайс иззат-икромни, хушомадгўйликни, тантаналарни ёқтирмайдиган, оддий аҳоли қатори яшаган ҳукмдор бўлган. Аммо, унинг ҳарбий лашкарбошлик қобиляти кучли эди. Ёқуб тузган қўшинда қатъий тартиб-интизом ўрнатилган бўлиб, у ўзи жасорат кўрсатган ҳолда, аскарлари, уларнинг бошлиқлари ва суворийлардан ҳам жасорат талаб қилган. Ёқуб қўшинларининг асосий қисми ал-мутатаввия (кўнгиллилар, уларни «айёрлар» ҳам деб атаганлар) ташкил этган бўлиб, бу қисм доимий равишда ерсиз деҳқонлар ва ишсиз ҳунармандлар ҳисобига тўлиб турган. Айёрлар орасидан жангларда жасорат кўрсатганлар ҳарбий бошлиқ – сарҳанг лавозимига кўтарилган. Қўшинда айёрлардан ташқари озодагон-эркин жангчилар ва ғулом-қуллар гуруҳлари ҳам бўлган. Қўшинга ҳар уч ойда бир марта маош берилган. Қўшинлар вақти-вақти билан ҳарбий кўрикдан ўтказилиб турилган.
876 йилда Ёқуб ибн Лайс халифа ҳокимиятини эгаллаш мақсадида Бағдодга қўшин тортади. Бағдоддан 100 км узоқликдаги Дар ал-Акул деган жойда Ёқуб ва халифа қўшинлари тўқнашиб Ёқуб мағлубиятга учрайди. Ушбу муваффақиятсиз юришдан сўнг уч йил ўтгач Ёқуб ибн Лайс вафот этади ва унинг ўрнини укаси Амр ибн Лайс эгаллайди. Амр ибн Лайс халифага ўз вассаллигини билдирганидан сўнг Мавороуннаҳр ва Хуросонни бошқариш ҳуқуқини берувчи ёрлиқ олади. Аммо, Тохирийларда бўлгани каби Саффорийлар ҳам амалда халифаликдан мустақил сиёсат олиб борганлар. Манбаларнинг маълумот беришича, Амр ибн Лайс моҳир сиёсатчи ва ташкилотчи, ҳарбий ишни пухта билган шахс бўлган.
Саффорийлар ҳукмронлиги даврида халқнинг аҳволи сезиларни даражада яхшиланмади. Ваҳоланки, улар халқ ҳаракати натижасида ҳокимият тепасига келган эдилар. Саффорийлар асосан майда ва ўрта ҳол ер эгаларига суянган ҳолда давлатни идора қилдилар. Улар халқдан олинадиган солиқ миқдорини ўзгартирмадилар. Шунинг учун ҳам кенг халқ оммаси уларни қўллаб қувватламади. IX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Сомонийлар сулоласи тарих саҳнасида пайдо бўлди. 900 йилда Бухоро остонасида Амр ибн Лайс қўшинлари Сомонийлардан мағлубиятга учради ва Саффорийлар ҳукмронлиги тугатилди.



Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish