Боҳодир эшов ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи



Download 2,78 Mb.
bet41/162
Sana23.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#179124
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   162
Bog'liq
Б.Эшов Давлатчилик тарихи

Таянч сўзлар
Кидарийлар, хионйлар, эфталийлар, ички ва ташқи курашлар, Кидар, Пиро, “оқ хунлар”, Прокопий Кесарский, тегин, хоқон, Лазар Парбский, массагетларнинг етакчи уруғи, “Мадинат-ат-тужжор”, қалъали истеҳкомлар. Девори қиёмат, Кампирак, Ривдад, Кушония, Арқуд, “камони чочий”, маъмурий марказ, Заҳариқ, Дарғом, “кадивар”лар, шаҳаншоҳ Перуз, халқаро савдо, буддавийлик, христианлик, монийлик, спископлик, митрополия, турк эл, туркаш, тукю, туқдус, қабила бошлиғи Абанбу, Асан, Асян-шод, Туу, Бумин, хоқонлар, Катта Хинган тоғлари, сиёсий ва маданий мерос, кишкиялик Земарх, Баҳром Чубин, Арслон Тўба, Ғарбий Турк хоқонлиги, Сўёб, ябғулар, тудунлар, Тўн ябғу, “ўн ўқ эли”, “шод”, ихшид, ихрид, афшин, будун, тегин, элхон, эл, “қора будун”, маликшоҳ, “дарёнинг ортидаги ерлар”, Қутайба ибн Муслим, Тархун, Гурак, Диваштич, Шарик ибн Шайхулмаўр, шиалик талаблари, Али авлодлари, Девон ад-дар, қавонин, мақосима, мисоха, хирож, жизья.
3§. Араб халифалиги даврида Мовароуннахр.
Сиёсий тарих. VI асрнинг биринчи ярмида Арабистон ярим оролида асосини кўчманчи селий қабилалари ташкил этган Араб халифалиги пайдо бўлади. Арабистон ярим оролида ислом динини ёйиш оркали мустахкамланган бу давлат VII асрнинг бошларидан бошлаб уз худудларини ғарб ва шарк томонга кенгайтириш харакатини бошлади. Хусусан 642 йилда Нахаванддаги жангда Эрон сосонийлари тор-мор этилгач Ўрта Осиё ерларига хужум учун имконият яратилади.
Арабларнинг Ўрта Осиёга дастлабки юришлар Убайдуллох, ибн Зиёд бошчилигида 651 йилда Марвни эгаллаш билан бошланди. Араблар Амударё (Жайхўн)дан шимолда жойлашган ерларга "Мовароуннахрр", яъни, "дарёнинг ортидаги ерлар" деб ном беришади. Наршахий ва араб муаллифи Ёкут берган маълумотларга кўра Муҳаммад пайгамбарнинг шахсан узи Мовароуннахррни буйсўндиришни мукаддас деб хисоблаган ва исломга эътикод этувчиларни бу мукаддас ишга даъват этган.
652 йилда араблар Балх шахрини эгаллашга муваффак бўлдилар. Уша йили Амударёдан утиб Мовароуннахррга хужум килиш режаси араблар учун муваффакдятсиз тугайди. Аммо, Хуросон ноиби Абдуллох, ибн Амир 652 йилда Чаганиённи эгаллашга муваффак бўлди. Бу эса илк бор Мовароуннахрр ерларини эгаллаш эди. 654 йилда Сўғддаги Маймург қалъасига арабларнинг биринчи х,ужуми бўлади. 657 йилда араблар Чаганиёнга кайта юриш қилиб эфталитаарга кучли зарбалар бердилар. Араблар кенг микёсдаги хужумларга тайёргарлик кўра бошлаган эдилар. Манбаларнинг маълумот беришича, Мовароуннахрга юриш килишдаги х^арбий-сиёсий тайёргарликдан бири, халифаликнинг Басра ва Куфа шах,арларидан 50 минг араб оиласи кучириб келтирилиши ва Хуросоннинг турли шахдрларига гарнизон сифатида жойлаштирилиши бўлди.
673 йилнинг охири - 674 йилнинг бошларида арабларнинг Хуросондаги ноиби Убайдуллох, ибн Зиёд Мовароуннахррга хужум қилиб Ромитон ва Пойкандни эгаллайди ҳамда Бухоро шахрини қамал қилади.
Аммодбухороликлар ва туркларнинг иттифоқчи кушинларидан каттик, қаршиликка учрагач, сулх, тузишга мажбур бўлади.
676 йилда Хуросоннинг янги ноиби Сайд ибн Усмон Бухорога юриш қилиб Бухоро маликаси Хутакхотўн кушинларини тор-мор этади ва Самаркандга хужум бошлайди. Аммо, бир ой давом этган бу урушда Сўғдийлар арабларга каттик; қаршилик курсатдилар. Натижада араблар сулх, тузиб оркага кайтадилар ва йўл-йўлакай Термизни талон-тарож этадилар. 683 йилда халифа Язид вафот этганидан сўнг халифаликда тож-тахт учун кўраш бошланиб кетади. Бўндай вазиятда араблар яна Мовароуннахррга хужум килишдан деярли тухтаб, уз ички низолари билан банд бўлиб крладилар. Халифа Абдумалик ибн Нарвой (685-705 йй.) даврида ўзаро ички кўрашларга чек куйилиб араблар Мовароуннахррга жиддий харбий харакатлар бошладилар.
Умуман олганда, арабларнинг ярим аср давомида Хуросон ноиблари Абдуллох, ибн Амир, Убайдуллох. ибн Зиёд, Сайд ибн Усмон, Салмо ибн Зиёд қабилар томонидан уюштирилган хужумларршиюн-тарож килиш, улкадаги харбий-сиёсий вазиятни урганиш, бойликларини олиб кетиш максадида уюштирилган эди. 705 йилда Кугайба ибн Муслим Хуросон ноиби этиб тайинлангач, Мовароуннахррни бутўнлай босиб олиш харакати бошланади. Ўрта Осиёдаги сиёсий парокандалик ва кичик давлатларнинг бир-бирлари билан тез-тез низоларга бориб туриши ^утайбага нихрятда қул келган эди. 706 йилда у катта кушин билан Мовароуннахррга юриш бошлади ва Пойканд шахри 15 кунлик камалдан сўнг эгалланди.
Арабларга қарши турклар, Сўғдийлар умуман, маҳаллий ахрли ўзаро иттифоқ тузишга эришган бўлса-да, Кутайба найранг йўли билан бу иттифоқни бузишга муваффак, бўлди ва 708-709 йилларда Бухоро ва ўнинг атрофларига бир неча марта юришлар қилиб Бухорони забт этди. Кугайба 710 йилда Шуман, Насаф ва Кешни эгаллади. 710-712 йилларда Самарканд ихшиди Тархўн ва Хоразмшох^ Хурзод Кутайба билан тинчлик сулхи тузиб ўнга йирик микдорда бож тулайдилар. Аммо, Самарканд ахрлисининг товон тўлашга қаршилик курсатиши, норозилик натижасида Тархўннинг тахтдан кетиши ва улими, Сўғд подшоси ва Самарканд афшини сифатида Гуракнинг тахтга утириши арабларнинг Самаркандга хужумлари учун бахона бўлган эди. Шунингдек, Кутайба "Тархўннинг улими учун касд оламан", деб эълон кдлди ва Самаркандга хужум уюштириб, 712 йилда ўни босиб олди. Муг тоги хужжатларининг маълумот беришича 712-713 йилларда Сўғд, Чоч, Фарғона ва Панжикент хркимлари арабларга қарши иттифоқ тузиб вақтинча галабаларга эришган бўлса-да, Қутайба бу иттифоқка рахна солиб, уларни тор-мор этишга муваффак, бўлди. 714 йилда Кутайба ибн Муслим турклардан келаётган ёрдам кучини тухтатиб куйиш максадида Чоч вохасига кайта бостириб кирди ва Исфижобни эгаллади. 715 йилда Кутайба Фарғонага иккинчи маротаба юриш уюштиради. Шу йили Кутайба узига душман бўлган халифа Сулаймонга қарши исён кутаради ва маглубиятга учраб, улдирилади. Шўндай қилиб, араблар киска муддат ичида Мовароуннахрр худудларини босиб олдилар-ки, бўнинг сабаблари куйидагича эди:

  1. Улкада хукм сураётган сиёсий таркоклик ва мах,аллий хукмдорларнинг ўзаро кўрашлари арабларга жуда қул келган эди. Чўнки, пароканда ва сиёсий жихатдан таркок худудларни алох,ида-алох,ида забт этиш Кутайба учун қулай эди.

  2. Ўзаро бирлашиш харакатида бўлган ва иттифоқчилик учун харакат қилган мах^аллий х^окимлар орасига Кутайба турли найранглар билан рахна солишга эришган эди.

  3. Араблар ўзаро кўрашаётган хокимларнинг бирига иккинчисини енгиши учун ёрдам курсатиб, кейин уларнинг хар иккисини ҳам бирин-кетин буйсўндирдилар. Мисол учун, Сўғдни забт этишда Кутайба араб кушини билан бир каторда Хоразм, Бухоро ва Насафнинг кучларидан фойдаланган эди.

  4. Араблар Мовароуннахр,рга кадар жуда катта худудларни босиб олган бўлиб, катта бойлик ва харбий захираларга эга эдилар. Араблар кушинига мўнтазам равишда босиб олинган ерлар ва ички вилоятлардан янги харбий кучлар сафарбар килиниб турилар эди.


Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish