181 та ҳолат аденовирусга текширилганда улардан 110 таси (60,8%) ижобий натижа берди. Барча қон намуналарида ижобийлик даражаси энг юқори (69,5%) эди.
SARS-CoV-2 учун ПЦР тести ўтказилган 188 та ҳолатдан 23 таси (12,2%) ижобий натижа берди. SARS-CoV-2 учун серологик натижалар фақат 26 та ҳолатда мавжуд бўлиб, улардан 19 тасида (73,1%) ижобий натижа қайд этилган.
COVID-19 вакцинациясига оид 63 та ҳолатдан 53 таси (84,1%) эмланмаган.
Эҳтимол қилинган беморларнинг аксарияти бир-бирига боғлиқ эмас ва умумий таъсирлар, хавф омиллари ёки ҳолатлар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш учун кенг қамровли эпидемиологик текширувлар олиб борилмоқда. Икки жуфт ҳолат Шотландияда эпидемиологик жиҳатдан боғланганлиги ва Голландияда ҳам боғланган ҳолатлар қайд этилган.
Лаборатория текшируви ушбу болаларда гепатит А-Е вирусларини истисно қилди. SARS-CoV-2 ва/ёки аденовирус бир қатор ҳолатларда аниқланган, аммо ЖССТга тақдим этилган маълумотлар тўлиқ эмас. Буюк Британия яқинда SARS-CoV-2 билан биргаликда айланиб юрувчи адэновирус фаоллигининг ошишини кузатди, аммо бу вирусларнинг патогенездаги роли ҳали аниқ эмас.
ЖССТ глобал даражадаги хавфни ўртача деб баҳолайди, чунки:
Касалликнинг манбаси ва юқиш усули ҳали аниқланмаган, шунинг учун кейинги тарқалиш эҳтимолини тўлиқ баҳолаб бўлмайди;
Соғлиқни сақлаш билан боғлиқ инфекциялар ҳақида маълумотлар мавжуд бўлмаса-да, одамдан одамга юқишни инкор этиб бўлмайди, чунки эпидемиологик боғлиқ ҳолатлар ҳақида бир неча хабарлар мавжуд.
Касалликлар ҳали аниқланмаган ёки хабар қилинмаган мамлакатларда болаларда ўткир гепатитнинг мавжудлигини инкор этиб бўлмайди, аммо касалхонага ётқизишни талаб қиладиган симптоматик ва оғир касал беморларнинг аниқланмаслиги эҳтимолдан йироқ эмас.
Аденовирус ва бошқа кенг тарқалган инфекцияларнинг олдини олиш учун мунтазам равишда қўл ювиш ва нафас олиш гигиенасини бажаринг.
Касаллик хақида маълумотлар маълум бўлгунга қадар, умумий инфекцияни олдини олиш ва назорат қилиш амалиётлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Хавфсиз озиқ-овқат билан ишлаш ва пишириш усулларига риоя қилинг
Қўлларингиз билан тез-тез тегиб турадиган юзаларни мунтазам тозалаш
Касаллик аломатлари сезилганда уйда қолинг ва тиббий ёрдамга мурожаат қилинг
Соғлиқни сақлаш муассасалари стандарт эҳтиёт чораларига риоя қилишлари ва шубҳали ёки мумкин бўлган ҳолатлар учун мулоқот ва ҳаво томчиларга қарши эҳтиёт чораларини қўллашлари керак.
Ўткир гепатит билан оғриган болаларда асосийси энг мақбул даволашни таъминлаш ва сабабини аниқлаш учун ҳолатларни эрта аниқлашдан иборат, бошқариш ва назорат қилиш чоралари ва имкониятлари ўзига хос қўзғатувчига боғлиқ бўлади. Кўпгина мамлакатлар ўткир гепатитни тиббий даволаш имкониятига эга бўлса-да, бу жигар трансплантацияси ёки жигар етишмовчилигини интенсив қўллаб-қувватлаш ва парвариш қилиш учун имкониятлари етарли даражада эмас.