Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/209
Sana09.06.2022
Hajmi3,91 Mb.
#648645
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   209
Bog'liq
Болалар хирургияси

Гидронефро
з - болаларда энг кўп учрайдиган буйракнинг жарроҳлик 
касаллиги. Гидронефроз деб сийдикни ушланиб қолиши натижасида жом ва 


85 
косачаларнинг турғун ва авж олувчи кенгайишига айтилади. Жом ичи 
босимининг ошиши ва қон томирларининг чўзилиши натижасида 
паренхимани озиқланиши бузилади ва у аста-секин атрофияга учрайди, 
натижада буйрак ингичка деворли сийдикка тўла халтага айланиб қолади. 
Болаларда гидронефрозни кўпинча туғма сабаблар чақиради: сийдик 
найининг клапани, торайиши, букилиб қолиши, жом юқорисидан чиқиши, 
битишма ва аберант қон томирлар билан босиши (28-расм). Орттирилган 
сабабларга-тош, ўсма ва чандиқлар 
киради. 
Агар тўсиқ сийдик найининг дистал 
қисмида ёки уретрада бўлса, бу ҳолларда 
уретерогидронефроз (сийдик найи ва 
буйра ғовак қисмини кенгайиб кетиши) 
ривожланади. 
С.П.Федоров (1906) таснифи буйича 
гидронефрозни икки даври фарқланади. I. бошланғич даври - пиелоэктазия, 
ва II. кечки даври-гидронефроз ва пионефроз. 
10-12% 
беморларда 
гидронефроз 
икки 
томонлама 
бўлади. 
Гидронефрознинг асосий клиник белгилари: бел ва 
қорин соҳада оғриқ ҳамда ўсмасимон ҳосилани 
пайпасланиши 
ва 
сийдикдаги 
ўзгаришлар 
(микрогематурия, лейкоцитурия). Икки томонлама 
гидронефрозда 
яна 
сурункали 
буйрак 
етишмовчилик 
белгилари 
(жисмоний 
ривожланишда орқада қолиш, кам қувватлик, 
иштаҳани 
пасайиши, 
чанқоқлик, 
полиурия, 
никтурия ) ҳам қўшилиши мумкин. 
Диагноз эхография, экскретор урография, радиоизотоп сканерлаш 
ёрдамида аниқланади. 
Гидронефрозни давоси фақат оператив усулда. Буйрак фаолияти 
сақланган ҳолларда ҳозирги пайтда Хайнес-Андерсен-Кучере операцияси 
қилинади. Уни маъноси торайган пиелоуретерал сегменти кесиб олиб 
ташланади. Агар сийдик найи тўқима битишмалар билан босилган бўлса 
битишмаларни кесиб ташланади - уретеролизис операцияси қилинади. Агар 
сийдик найи аберант қон томир билан босилган бўлса қон томирни юқорига 
силжитиб, жомга маҳкамлаш операцияси (Хельстрем) қўлланилади. Бордию 
буйрак фаолияти бутунлай йўқолса нефруретерэктомия (буйрак ва сийдик 
найини олиб ташлаш) операцияси қилинади. Акс ҳолда оғир асоратлар 
(буйрак ёрилиши, пионефрозга айланиши) бўлиши мумкин. 
Пластик операциялардан кейин беморлар диспансер кузатувда 
бўлишади. 


86 
Мегауретер-сийдик найининг туғма касаллиги бўлиб, унинг узунлиги ва 
кенглигини катталашиши билан намоён бўлади. Туғма обструкция 
натижасида дастлаб сийдик найининг чаноқ қисми кенгаяди ва узаяди, 
сўнгра, аста-секин кенгаш бутун найга тарқалади, ҳамда гидронефроз билан 
асоратланди, яъни уретерогидронефроз ривожланади. 
Мегауретернинг асосий клиник манзараси иккиламчи пиелонефрит 
белгилари билан намоён бўлади. Касаллик икки томонлама бўлса сурункали 
буйрак етишмовчилиги симптомлари авж ола боради. 
Диагноз 
эхография, 
экскретор 
урография, 
ретроград 
уретеропиелография 
ва 
цистография 
ёрдамида 
қўйилади. 
Урограммаларда 
кенгайган узайган сийдик найи, ҳамда 
буйракнинг 
жом 
ва 
косачаларини 
кенгайиб 
кетганлиги 
кўринади. 
Цистограммаларда актив ва пассив 
рефлюкслар аниқланади. 
Мегауретер асосан жарроҳлик усули 
билан 
даволанади. 
Агар 
обструктив 
мегауретер 
бўлса 
уретероцистонеоанастамоз қилинади. Сийдик найи кескин атоник ҳолларда 
бу операция найни узунлиги ва кенглиги бўйича тўғриланиб, Политано-
Ледбеттар усулда антирефлюксли ҳимоя билан бажарилади. 
Қовуқ-сийдик найи рефлюкси (ҚСНР) (30-расм) деб сийдикни қовуқдан 
уретерга 
қайтиб 
ташланишга айтилади. ҚСНР 1 
ёшгача 
бўлган 
беморларда айниқса кўп учрайди. 
Бу 
дарднинг 
сабаблари туғма (сийдик найи 
устьясининг очилиб 
қолиши 
(зияние), 
латерал 
эктопияси, 
уретернинг 
интрамурал 
қисмининг 
қисқа 
бўлиши, 
инфравезикал 
обструкциялар, 
нейроген қовуқ ва ҳ.к.) ва 
орттирилган (сийдик йўллари инфекцияси, шикастлар) бўлиши мумкин. 
Кўпинча беморларни қайталанувчан сийдик йўли инфекцияси 
муносабати билан текширганда ҚСНР тасодифан топилади. 
Чақалоқларда ва кўкрак ёшидаги болаларда ҚСНР бўлганда 
пиелонефрит ўткир кечади, тана ҳарорати кескин кутарилади, иштаха 
йўқолади, ошқозон ичак фаолияти бузилади, менингизм белгилари пайдо 
бўлади. 
Шундай қилиб, ҚСНР клиник манзараси буйраклар фаолиятини қай 
даражада бузулганлигига ва пиелонефрит активлигига боғлиқ. 
ҚСНР диагнози асосан эхография, экскретор урография, оддий (10б-
расм) ва микцион (31-расм) цистография ёрдамида қўйилади. 


87 
Урограммаларда қуйидаги белгиларга қараб (сийдик найининг пастки 
қисмини кенгайиши, илон изи бўлиб узайиши, жом ва косачалар 
деформацияси) ҚСНР борлигига шубҳа қилиш мумкин. Цистограммаларда 
ҚСНР аниқ кўринади. Оддий цистограммадаги рефлюкс - пассив, микцион 
цистографиядаги рефлюкс - актив рефлюкс дейилади. Г. Влаткович (1976 ) 
Рефлюксларни тўрт даражасини фарқлайди: 
1 -даражали ҚСНР - сийдик найни дистал қисмига ташланади; 
2-даражалида - рефлюкс жомгача бўлиб, сийдик найлари кенгаймаган;
З-даражалида - рефлюкс жомгача бўлиб, най кенгайган;
4-даражалида - сийдик найи, жом ва косачалар кескин кенгайган, буйрак 
паренхемасининг бурушишини бошланиши. 
ҚСНР даволаш: 1-2-даражали рефлюкслар - консерватив (циститни 
даволаш, прозерин билан ионофарез, қовуқ ва сийдик найини 
электростимуляциялаш, В гуруҳ витаминлар билан электрофарез), бу ёрдам 
бермаса, ҳамда 3-4-даражали рефлюкслар оператив усулда ўтказилади. 
Операцияни қовуқ бўшлиғини очмасдан (Грегуар усулда) ёки очиб 
(Политано-Лидбеттер ёки Коэн усулларида) бажариш мумкин. Бу оператив 
усуллар сийдик найининг интрамурал қисмини узайтиришга қаратилган.

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish