Сийдик миқдори ва сифатининг бузилиши
. Янги туғилган чақалоқ,
биринчи кунларида 20-30 мл сийдик чиқаради, кейинчалик миқдори кўпайиб
боради (2-жадвал). Суткалик диурез анча ўзгариб туради. У ичилган
суюқлик миқдорига ва суюқликни бошқа йўллар билан йўқотишга
боғлиқдир. Аммо суткалик диурез қанчалик камаймасин у ёшига нисбатан
норманинг 40% ташкил қилиши керак. Сийдикнинг бу миқдори облигат
(шарт бўлган) диурез дейилади, нормал суткали диурезга етишмаган қисми
факультатив (ношарт) диурез дейилади.
Сийдик реакцияси
- одатда сийдик реакцияси суст кислоталидир.
Нормада сийдик Рн 5-7 орасида бўлади. Сийдик реакцияси овқат сифатига
қараб ўзгариб туради. Оқсили кўп (гўштли овқатлар) сийдикни
кислоталигини оширади, ўсимликдан бўлган овқатлар эса ишқорликни
оширади. Қандли диабет касаллигида, сийдик йўллари туберкулёзида,
уратлар диатезида сийдикни кислотали хусусияти ортиб кетади.
Фосфатурияда, ўсма тўқимаси некрозида, инфекция таъсирида ва бошқа
касалликларда сийдик йулларида сийдикнинг ачиши туфайли, янги сийилган
сийдик реакцияси ишқорий бўлади. Таҳлил учун фақат янги сийилган
сийдик олиш керак.
Сийдик ҳиди.
Янги сийилган нормал сийдикнинг ўзига хос ҳиди
бўлади. Сийдик нормал бўлса ҳам ҳавода бир оз туриб қолса, ишқорий
бижғиш натижасида аммиак ҳиди келади. Сийдикнинг нажас ҳиди келиши
қовуқ тўғри ичак оқмаси борлигини кўрсатади. Чириган ҳид сийдик
йўлларида чириш борлигидан, ўсмалар чиришидан ва қовуқ дивертикулида
сийдик бижғишидан дарак беради.
Албуминурия
(протеинурия) деб сийдикда оқсилни бўлишига
айтилади. Нормада бола сийдигидан оқсил ва миқдори 0,033 мг/ 100 мл) гача
бўлади. Бир суткада, болаларга, (ёшидан қатъий назар) сийдик билан 120-
150мг гача оқсил ажралиб чиқади.
Гематурия.
Гематурия деб, сийдикда қоннинг бўлишига айтилади. У
икки турда бўлиши мумкин: макрогематурия - кўз билан кўринадиган ва
38
микрогематурия микроскопда кўрилади, микрогемотурия жуда кўп
касалликларда
учрайди.
Шунинг
учун
ҳам
унинг
қиймати
макрогематуриядагидек эмас. Макрогематурия сийдик йўлларида жарроҳлик
касалликлари (сийдик тош касаллиги, гидронефроз, шикаст, ўсмалар ва ҳ.к)
борлигидан далолат беради. Буйрак билан боғлик гематурияда сийдикнинг
ҳамма қисми қон билан аралашган (тотал гематурия) бўлади. Агар гематурия
пастки сийдик йўллари билан боғлиқ бўлса, у ҳолда сийдикнинг биринчи ёки
охирги қисми қизғиш бўлади. Агар сийдикнинг биринчи қисмида бўлса
(иннициал гематурия) патологик процесс уретрада эканлигини кўрсатади.
Умумий клиник текширув усуллари. Урологик беморларга тўғри диагноз
қўйишнинг қийинлик даражаси ва ҳар хил диагностик муолажалар ўтказиши
бевосита боланинг ёшига боғлиқдир: бола қанча ёш бўлса унга диагноз
қўйиш шунча қийин ва керакли инструментал текширишлар ўтказиш
мураккабдир. Ҳозирги пайтда, мутахассислар болалардаги урологик
касалликни аниқлаш учун қўйидаги умумий текшириш схемасини таклиф
этишади.
1. Анамнез (бола ва унинг ота-онасидан сўроқ )
2. Сийдик аъзоларининг кўриги, пальпацияси ва перкуссияси.
3. Қоннинг лаборатор таҳлили, унинг ивиши.
4. Қонни биохимик текшириш (қолдиқли азот, мочевиналар, хлоридлар,
электролитлар, оқсил ва унинг фракцияларининг даражаси, эндоген
креатини ва мочевинанинг клиренслари).
5. Сийдикнинг текшириш (умумий таҳлили, Каковский-Аддис,
Нечипоренко, Амбюрже усуллари, «актив лейкоцитлар»га, экиб кўриш,
сийдикни антибиотикларга сезгирлиги, сийдик ва қондаги ферментларни
аниқлаш).
6. Қовуқдаги қолдиқ сийдикни аниқлаш.
7. Буйракларнинг суммар функциясини аниқлаш.
8. Сийдик йўлларини ультратовуш билан текшириш.
9. Рентгенологик текшириш: қорин соҳасини умумий сурати, экскретор
(инфузион) урография, цистография, уретроцистография, ретроградурете-
ропиелография, аорта ва венография.
10. Буйракларни радио изотопик текшириш.
11. Урофлоуметрия, цистоманометрия, қовуқ
ва унинг бўйининг, уретра ва канал тешиги
сфинктерларининг
электромиографияси,
уретранинг профил манометрияси.
12. Цистоскопия, хромоцистоскопия, сийдик
найларини катетерлаш.
13. Электромиография.
14. Буйрак жомларининг пункцияси, буйрак
39
паренхимасини пункцион (очиқ) биопсияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |