Ўткир гематоген остеомиелит.
Касалликни
асосан стафилококк, стафилококк ассоциациялари,
кам ҳолларда стрептококк, грамманфий (ичак
таёқчаси, кўкйиринг таёқча, протей) ва бошқа
микроблар (пневмококк, диплококк, замбуруғлар)
чақиради.
Болаларда
ўткир
гематоген
остеомиелитнинг клиник манзараси ҳар хил
кечади. Ўткир
гематоген
остеомиелитнинг
Т.П.Краснобаев (1925) бўйича клиник кечишига
қараб 3 хил шакли тафовут қ илинади: 1) маҳаллий; 2) септикопиемик; 3)
токсик .
Ўткир гематоген остеомиелит касаллигида диагноз беморларнинг
шикояти, анамнези, касалликнинг ҳар бир шаклига хос кечаётган клиник
белгилари ва қўшимча текшириш натижаларига асосланиб қ ўйилади.
Рентген ёрдамида текшириш. Ўткир гематоген остеомиелитларга шубҳа
бўлганда, суякни 2 та проекцияда рентген қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўткир гематоген остеомиелитнинг суякдаги бевосита рентгенологик
белгилари касалликнинг бошлангандан 14-21 кунларига бориб аниқланади.
Рентгенограммада суяк усти пардасининг қалинлашиши ва унинг пластинка
шаклида суякдан ажралиши, яъни периостит кўринади .
26
Ҳозирги пайтда ҳам болаларда ўткир гематоген остеомиелит
касаллигини даволаш Т.П.Краснобаев (1925) томонидан таклиф қилинган
йирингли инфекцияни даволашнинг 3 та қ оидаси асосида комплекс равишда
олиб борилади: 1) макроорганизмга таъсир қилиш; 2) микроорганизмга
таъсир қилиш; 3) маҳаллий ўчоқни даволаш.
Сурункали гематоген остеомиелит.
Сурункали гематоген остеомиелит 2
гуруҳга бўлинади: 1) бирламчи сурункали гематоген остеомиелитлар (Броди
абсцесси, Олльенинг альбуминозли остеомиелити, Гарренинг склерозловчи
остеомиелити, Попкировнинг антибиотикли остеомиелити); 2) сурункали
гематоген остеомиелит.
Ўткир гематоген остеомиелитнинг сурункали
босқичга ўтиш муддати Ю.Ф.Исаков буйича 4-6 ой,
бизнинг фикримизча эса 2- ойдан бошлаб утиши
мумкин. Сурункали
гематоген
остеомиелит
патоморфологик
томондан
суякда
секвестр,
секвестрал бўшлиқ ва секвестрал қути ҳосил
бўлиши билан характерланади.
Сурункали гематоген остеомиелитнинг клиник
манзараси касалликнинг қайси босқичда кечиши,
суякдаги деструкция ҳажми ва асорати бор-йўқлигига қараб ҳар хил бўлади.
Касалликнинг кечишига қараб хуруж ва ремиссия босқичлари фарқ ланади.
Бундан ташқари, унинг оқмали ва оқмасиз турлари тафовут қилинади.
Оқмалар ҳар хил ҳажмда ва шаклда бўлиши ҳамда улардан грануляцион
тўқималар ўсиб чиқиши билан характерланади.
Сурункали гематоген остеомиелит касаллигида диагноз беморларнинг
шикояти, анамнези, клиник белгилари ва қўшимча текшириш хулосаларига
қараб қўйилади.
Рентген ёрдамида текшириш. Суякни 2 та проекцияда рентген килиш
суякда кечаётган яллиғланиш жараёнини аниқ баҳолашга ёрдам беради.
Бунда секвестрал қути ва унинг ичида ётган
секвестрлар кўзга ташланади
Фистулография. Ушбу усул касалликнинг
оқмали турида қўлланилади. Фистулография
ёрдамида оқманинг йўли, йирингли бўшлиқ ва
секвестрлар жойлашган соҳаси ҳамда ўлчами
аниқланади.
Болаларда сурункали гематоген остеомиелитни даволаш комплекс
равишда олиб борилади. Касалликнинг ремиссия даврида маҳаллий
ўчоқни
даволаш
мақсадида
секвестрнекрэктомия
операцияси
ўтказилади.
Бушликларни
тулдириш
максадида
гемопломба,
мушаклардан фойдаланилади.
27
Do'stlaringiz bilan baham: |