Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/209
Sana09.06.2022
Hajmi3,91 Mb.
#648645
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   209
Bog'liq
Болалар хирургияси

 
Абсцесс 
Орган ва тўқималарнинг чегараланган йирингли яллиғланишига абсцесс 
дейилади. 
Этиопатогенези.
Касалликни кўпинча стафилококк, кам ҳолларда 
стрептококк, пневмококк, ичак таёқчаси, кўкйиринг таёқча, протей ва 
анаэроб микроорганизмлар чақиради. Инфекция тўқима ва аъзоларга 
тўғридан-тўғри, лимфоген ёки гематоген йўллар билан тушади. Ёш 
болаларда касаллик асосан тери ва юмшоқ тўқималарнинг йирингли-
яллиғланиш касалликларидан, шу жумладан фурункул, фурункулёз, 
карбункул, псевдофурункулёз, лимфаденит, гематоманинг йирингланишидан 
сўнг ривожланади (масалан: абсцесслашган псевдофурункул). Абсцесс 
йиринг чақирувчи микробларнинг жароҳатларга (тирналган, шилинган) 
тушишидан ва ёт жисмларнинг тўқималарга киришидан сўнг ҳам келиб 
чиқади. 
Инфекциянинг аэробронхоген, лимфоген ёки гематоген йўллар билан 
тушиши 
натижасида 
болаларда 
ўпка 
абсцесслари, 
чақалоқларда 
инфекциянинг киндик орқали тушишидан ёки қорин бўшлиғидаги йирингли 
жараёнлардан сўнг жигар абсцесслари учраши мумкин. Метастатик 
абсцесслар инфекциянинг асосий касаллик ўчоғидан тарқалишидан ҳосил 
бўлади (масалан: остеомиелит ҳисобига ҳосил бўлган пиемик ўчоқлар).
Клиникаси.
Касалликнинг клиник манзараси абсцесснинг қайси аъзо ва 
тўқималарда жойлашиши ва унинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ҳар хил 
кечади. Абсцесс тўқималарда юзаки жойлашганда терида шиш, чегаралари 
аниқ ҳосила ва оғриқ пайдо бўлади. Унинг ҳажми катталаша боради, ҳосила 
усти териси тўқ қизил рангга киради ва оғриқ кучаяди. Бўшлиқда йиринг 
кўпайган сайин флюктуация синамаси яққолроқ аниқланади. Метастатик 
абсцесслар асосий ўчоқлардан анча узоқда жойлашади. У ҳам юзаки, ҳам 
чуқур жойлашган бўлиши мумкин. Уларда йирингли бўшлиқнинг шакли ҳар 
хил, яъни оддий айланасимондан тортиб, мураккаб - кўп сонли чўнтаклари, 
кўр йўллари бўлиши билан характерланади. Бунда касалликнинг клиник 
манзараси оғир, яъни асосий касаллик оғирлиги билан бевосита боғлиқ 
кечади (масалан: остеомиелитнинг септикопиемик шакли). 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish