Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/209
Sana09.06.2022
Hajmi3,91 Mb.
#648645
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   209
Bog'liq
Болалар хирургияси

Аденофлегмона 
Лимфа тугуни ва унинг атроф тўқималари билан биргаликда ўткир 
йирингли яллиғланишига аденофлегмона дейилади. 
Этиопатогенези.
Касалликни кўпинча стафилококк, стафилококк 
ассоциациялари 
ва 
стрептококк 
чақиради. 
Ушбу 
касалликни 
лимфаденитнинг кейинги босқичи ёки асорати сифатида қараш керак. 
Аденофлегмонада ҳам бирламчи ўчоқ бўлишининг аҳамияти катта. Касаллик 
бирламчи ўчоқдан инфекция тушиши ҳисобига лимфаденит келиб чиқиши, 
унинг тез кечиши ва аденофлегмонага ўтиши билан характерланади. 
Яллиғланиш жараёни лимфа тугунида ўзига хос кечади. Аденофлегмона 
касаллиги билан кўпинча кичик ёшдаги болалар оғрийди. 3 ёшгача бўлган 
болаларда юз-жағ соҳаси аденофлегмонаси ва катта ёшдаги болаларда эса 
чов ва қўлтиқ ости аденофлегмонаси кўпроқ учрайди.
Клиникаси
. Аденофлегмона зарарланган соҳада шиш ва оғриқ пайдо 
бўлиши билан бошланади. Беморларда, тана ҳарорати кўтарилиши, 
иштаҳаси йўқолиши, безовталаниши ва уйқусининг бузилиши кузатилади. 
Маҳаллий томондан қараганда шиш кўпая боради ва терисида қизариш 
юзага келади. Пайпаслаганда чегаралари аниқ бўлмаган зич инфильтрат 
сезилади. Касаллик авж олган сайин қизариш кўпаяди, оғриқ кучаяди, 
инфильтрат юмшайди ва айрим ҳолатларда флюктуация синамаси мусбат 
бўлади. Касаллик юз-жағ соҳаси лимфа тугунларида учраганда жағ ва 
бўйинда ҳаракатнинг чегараланишига ҳамда чов ва тизза остида 
жойлашганда эса беморларнинг оқсоқланиб юришига олиб келади. 
Дифференциал диагнози.
Аденофлегмона касаллигини абсцесс, 
флегмона, остеомиелит, қисилган чов чуррасидан фарқлаш лозим. Қорин 
парда орти бўшлиғи аденофлегмонаси аппендицит, паранефрит ва псоас-
абсцесс билан таққосланади. 
Давоси.
Аденофлегмона билан оғриган беморларни даволаш бошқа 
йирингли 
касалликларда 
бўлгани 
каби 
касаллик 
чақирувчисига, 
макроорганизмга ва маҳаллий ўчоққа таъсир қилиш йўли билан амалга 
оширилади. Бунда касалликни келтириб чиқарган бирламчи ўчоққа ҳам 
эътибор қаратилади ва даволаш биргаликда олиб борилади. Беморларга 
антибиотиклар ва сульфаниламид дорилар буюрилади. Антибиотикларни 
антибиотикограмма асосида буюришнинг ва уларни регионли лимфотроп 
йўл билан киритишнинг аҳамияти бениҳоя каттадир. Макроорганизмга 
таъсир қилиш мақсадида иммуностимуляция қилувчи (гаммаглобулин, 
иммуномодулин, метилурацил, пентоксил ва ҳ.) ва десенсибилизацияловчи 


121 
дорилар, витаминлар қўлланилади. Бир вақтнинг ўзида беморларда бўлган 
йўлдош касалликлар (анемия, рахит, гипотрофия) ҳам даволанади. 
Маҳаллий ўчоққа таъсир қилиш учун оператив даво ўтказилади. 
Операциядан кейинги даврда жароҳатга УВЧ терапия ва гелий-неонли лазер 
тавсия этилади.

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish