Г е м о р р о й
Геморрой (бавосил) – қон кетиш маъносини англатади. Бу касаллик қадимдан маълум бўлиб, кейинчалик тўғри ичак дистал қисми веналарини варикоз кенгайиши сабабли қон кетиши аниқланади. Проктологик касалликлар сафига кириб, асосан катта ёшдаги одамларда, ёш болаларда эса бир мунча кам учрайди. Болаларда геморой касаллиги тиббиёт адабиётларида кам ёритилган бўлиб, катта ёшдаги одамларда геморойнинг келиб чиқиши болалик даври билан боғлиқ.
Этиология ва патогенези. Геморойни келиб чиқишининг турли хил назариялари мавжуд (нейроген, эндокрин, аллергик ва ҳ.к.). Буларнинг бари касалликда веноз қон тизимида ўзгариш юзага келади деб тушунтирилади. Қиёсий назарияларни ҳисобга олган холда бевосил юзага келишини веноз қон томирлар тўғма етишмовчилиги ва гемороидал веналарнинг тўлиқ бўлмаслигига боғлиқ. Касалликни юзага келишида асосий ролни хаётий шарт-шароитнинг (тик туриб, ёки ўтириб ишлаш, кам харакатчанлик ҳамда оғир жисминий меҳнат, алкоголизм ва ҳ.к.) яхши бўлмаслигидан келиб чиқади.
Болаларнинг хаётий шарт-шароитлари умуман юқоридагиларга тўғри келмаса ҳам катталарга нисбатан клиник кўриниши бирдан юзага келмайди. Бавосилнинг болаларда кечиши казуистик бўлади. Маълумки, касалликнинг клиник белгилари очиқ қизил рангда (орқа чиқарув тешигида) қон ажралиши билан кечади. Тўғри ичакнинг дистал қисми устунчали зонани шиллиости қавати кўп камерали каверноз тўқимадан иборат. Каверноз тўқима янги тўғилган чақалоқларда кам ривожланган бўлиб, то жинсий ўйғониш давригача ривожланиб боради. Гемороидал тугунлар катталашган каверноз таначалар ва деворлари склерозга учраган, яллиғланмаган каверноз веналардан ташкил топган. Каверноз тўқима артериал қон томирлари билан яхши таъминланганлиги сабабли жарохат натижасида очиқ қизил рангда қон чиқади.
Клиника ва диагностикаси. Кўпчилик ҳолларда ота-оналар болада дефекция пайти, бақирган маҳал ва кучанганда орқа чиқарув тешиги атрофида тугунли шиш пайдо бўлиши шикояти билан жарроҳга мурожаат этишади. Кўздан кечирганда анал соҳа ўзгаришсиз ва айрим ҳолларда томирлари кенгайганлигини кўриш мумкин. Бироқ болани тувакка ўтказиб уни кучантирилса ташқи гемороидал тугунлар катталашганлиги кўринади. Беморларда субъектив шикоятлар оғриқ ёки қичишиш, объектив симптомлар қон кетиши, яллиғланиш белгилари бўлмайди. Касалликни бундай шаклини А.М. Аминов (1965) «Геморойсиз геморой» деб атаган. Бола ташқи томондан соғлом кўринсада касаллик яширин ҳолда бўлади, бироқ эртами кечми маълум сабаблар билан геморой клиник белгилари юзага чиқади. Ёш болаларда соғ юрган пайтда бирдан орқа чиқарув тешигидан қон кетиши кўзатилади, бу эса баъзи гемороидал тугунларни қатиқ ахлат массалари жароҳатлаши билан боғлик. Қон кетиш қайталанаверади лекин оғриқ бўлмайди. Катта ёшдаги болаларда касаллик бошланиш пайтида анал тешиги атрофида бирон нарса бордек сезилади, кейинчалик қичиш ва ачиш кузатилади. Тез орада дефекация пайтида оғриқ пайдо бўлади. Битта ёки бир неча ташқи гемороидал тугунлар шишади. Тугунлар устида тери тортилган ва кўкимтир рангда бўлади. Пайпаслаб кўрганда бемор анал тешиги соҳасида кучли оғриқ сезади, тана ҳарорати 37,5-38о С гача кўтарилади, қон кетиш кўп ҳолларда кузатилади.
Катталар сингари болаларда ҳам ўткир бавосилнинг 3 та даражаси тафовут этилади:
1. Унча катта бўлмаган оқриқли гемороидал тугунлар бўлиб, анал тешик атрофи териси бироз қизарган бўлади. Тана ҳарорати 38,5оС.
2. Бунда кўзга кўринарли шиш анал тешиги атрофида ва терида гиперемия кузатилади. Бу соҳа текширилганда, бемор ўтирганда ва юрганда оғриқ кузатилади. Тана ҳарорати 37,5оС.
3. Ташки чиқарув тешиги атрофида «яллигланиш ўсмалари» мавжуд бўлади. Пайпаслаганда жуда оғриқли, шишган гемороидал тугунлар кўринади. Тана ҳарорати 38оС.
Диагноз. Бу касалликка ташхис қўйиш ўнчалик қийинчилик тўғдирмайди. Портал гипертезиядан ташқари бошқа ҳамма вақтда варикоз кенгайган веналарга қараб ташхис қўйилади. Диагноз қўйиш учун бемор тизза-билак ҳолатга ётқизиб тўғри ичакни бармоқ билан текшириш ва ректомоноскопия қилиш шарт, бу эса бавосилни тўғри ичак полипларидан, гемонгисмадан, парапроктитдан, анал тешиги ёрилиши каби касалликлар билан қиёсий таққослашда асосий ўрин тутади.
Даволаш. Касалликнинг бошланиш даврида консерватив даво ўтказилади. Бу ахлат таркибини мутадиллаштириш ва гигиеник тартибга риоя қилишга асосланган бўлади. Беморга ичини юмшатиш хусусиятига эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари берилиши, тозаловчи ҳўқна қилиниши ва ўтирғич таҳорати қилиниши шарт. Касалликнинг ўткир даврида оралиқ соҳасига совуқ (муз), кейин Вешневский малҳами, эрталаб ва кечкурун қўйидаги дори-дармондан тайёрланган шамчалар анал каналга қўйилиши керак.
Облипиха ёғидан тайёрланган ҳўқна ва физиотерапевтик муолажалар касалликнинг ўткир даврида яхши эффект беради.
Профилактикаси. Тўғма кенгайган гемороидал веналари бўлган ва ич қотишига мойил бўлган болаларни профилактик диспасер ҳисобига олиб уларга эрталаб оч пайти совуқ сув ичиш ва таҳорат қилиш тавсия этилади. Бу эса қон томирларининг қисқаришига олиб келади ва касалликнинг олдини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |