Орттирилган ичак тутилиши
Странгуляцион ичак тутилишнинг асосий сабаби битишмали ичак тутилишидир.
Битишмали ичак тутилиши.Қорин бўшлиғидаги ўтказилган операциялардан кейин кўпинча 80% - аппендицитдан сўнг ёки бошқа касалликлар буйича операциядан кейин келиб чиқади.
Таснифи: 1. Эрта битишмали ичак тутилиши (1 ой муддатгача) 4 та
формаси фарқланади:
- эрта битишмали паретик формаси (3-4 кунлари)
- оддий формаси (7-12 кунлар)
- инфильтрат формаси (5-13 кунлар)
- эрта битишмали ичак тутилишининг кечиктирилган формаси (3-4 хафта)
2. Кечки битишмали ичак тутилиши (1 ойдан кейин)
Кечишига қараб: ўткир, ўткир ости ва кескин ўткир ости формаси.
Даволаш. Индивидуал ёндошилади, боланинг умумий ҳолатига, асосий касаллик келиб чиқишига, асоратларига, вақтига, биринчи операция вақтига боғлиқ.
Хирургнинг асосий вазифаси – консерватив давонинг давомийлиги ва ўтказиш вақтини аниқ билиш ва унинг самарасизлигида хирургик операциянинг рационал турини танлашдир.
Консерватив даво. Битишмали ичак тутилиши эрта белгилари пайдо бўлгандан бошланади. Оғиздан овқатлантириш тўхтатилади. Ичак перисталтикасини яхшиловчи препаратлар, сувсизланишга қарши кураш, организм реактивлигини ошириш, парезга қарши чора тадбирлар амалга ошрилади.
Операция: лапаротомия қилиниб битишмалар кесилади. Тотал битишмаларда Нобел операцияси қилинади – горизонтал интестинопликация тиббий клей орқали ёпиштирилади.
Инвагинацион ичак тутилиши.
Инвагинация комбинирланган, аралаш типдаги ичак тутилишига киради. Бунда странгуляция яъни ичак қовузлоғининг қисилиши, обтурация- инвагинат ҳисобига обтурация келиб чиқади.
Клиник манзараси инвагинация ичакнинг қайси қисмида эканлиги, боланинг ёшига ва касаллик бошланган вақтига боғлиқ.
Иеоцекал инвагинация клиникасида касаллик ўткир бошланади, бола кескин безовталанади, йиғлайди, оёқларини уриб қимирлатади, совуқ тер чиқади. Катта ёшдаги болалар қоринда оғриқдан шикоят қилади. Бола она қулида ҳам тинчимайди, кукрак олмайди, қайд қилиш мумкин.
Хуруж одатда қисқа вақт (3-7 дақиқа) давом этади. Шундан сунг бола тинчланади, эмади, уйнаш мумкин. 5-10 дақиқадан сунг айрим вақтларда 15-20 дақиқадан сўнг хуруж яна қайталанади. Бу оралиқдаги вақт «ёрқин оралиқ вақт» дейилади. Хуружлар ўртасидаги «ёрқин оралиқ вақт» аста секин узайиб боради, аммо бола ахволи ёмонлашиб боради, бола ҳаракатсиз, адинамик, атроф муҳитга қизиқиши йуқолади. Бундан ҳолат ичак перисталтикаси билан боғлиқ бўлади.
Дастлабки вақтлар ахлат қилиш мумкин, кейинчалик (2-3 соатдан сунг) ахлат ўрнига қон шиллиқ аралаш булиш мумкин. Бу инвагинациянинг характерли белгиси ҳисобланади.
Бола ахвол оғир, пульс тезлашган, қорин дам эмас, темпратура нормал, ичаклар куринарли ҳаракати кузатилмайди. Қорин палпацияда юмшоқ, оғриқсиз, йўғон ичак проекцияси буйлаб ҳаракатчан «ўсмасимон» ҳосила пайпасланади – бу доимий ва эрта юзага келувчи характерли белгидир.
Инвагинацияга шубҳа булганда доимо тўғри ичак бармоқ билан кўрилиш шарт. Ичак тутилиши булганда анал сфинктер бушаши булиш мумкин, бу белги ҳар доим ҳам учрамайди.
Инвагинация учун характерли симптом – ампулада ахлат йўқлиги (бўш ампула) кузатилади. Агарда инвагинат пастда учраганда уни бармок учи билан сезиш мумкин.
Бундан клиник манзара касалликнинг дастлабки соатлари учун (биринчи 6-12 соат) характерлидир. Бу вақтда диагноз қуйилмаса, ичак тутилиш симптомлари симптомлари ўткирлиги йуколади. Боланинг узини тутиши узгаради, безовталиги камаяди, интоксикация ва сувсизланиш белгилари кучаяди, тили қуруқ, қопламали.
2- сутка охири ва 4 сутка бошида дастлабки даврдаги симптомлар булмайди, бола безовталиги урнини бефарклиги эгаллайди. Интоксикация белгилари кучаяди, теппратура кутарилади, пульс тезлашади, ичак парези ва перитонит манзараси пайдо бўлади. Тўғри ичак бармоқ билан курилганда касалликка хос белгиларни топиш мумкин.
Қорин бўшлиғи умумий Р-граммасида Клойберг косачалари топилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |