Ёрғоқ- шиш синдроми
Бу шикастланишларда, мояк ёки унинг ортиғини буралиб қолишида, Морганьи гидатидларининг некрозида, орхоэпидиди-митларда юзага келадиган ҳолатдир.
Клиник манзараси асосан ёрғоқнинг зарарланган ярмида оғриқ, шиш ва қизариш билан намоён бўлади. Операциягача аниқ диагноз қўииш кўпинча мушкул бўлади. Агар оғриқ уруғ тизимчаси бўйлаб тарқалса мояк ёки унинг ортиғини бураланиб олишига шубҳа қилиш мумкин. Морганьи гидатилининг некрозида мояк атрофида суюқлик йиғилганлиги, баъзан оғриқли нуқтани ҳам пайпаслаш мумкин. Мояк шикастланишларида оғриқ кучли ва тарқоқ бўлади, ёрғоқ тез шишади ва кўкимтир рангда бўлади. Мояк пардалари орасидаги суюқликни (қон, экссудат) аниқлаш учун диагностик пункция қилиш мумкин.
Квинке шишида (отек) ёрғоқни иккала ярми катталашади, суюқлик тери остида кўрингандай бўлади, пайпаслаганда кам оғриқли.
Даволаш.Ёрғоқ - шиш синдроми жарроҳлик йўли билан даволанади, чунки мояк ишемияга жуда сезгир, тез некрозга учраши мумкин. Мояк пардалари кесиб очилгандан сўнг диагноз аниқланади.
Жигар шикастланиши
Жигар паренхемаси ва юпқа деворли қон томирлари қисқармаслиги учун қон кетиши тўхтамайди ва узоқ давом этади. Қон ивишиги чиққан ўт ҳам акс таъсир кўрсатиб, яна қон кетишига сабаб бўлади. Жигар пастки қисмларининг зарарланиши хавфли ҳисобланади, чунки улар портал тизимнинг тарқоқлари ҳисобланади. Жигарнинг ҳамма ёпиқ шиастланишлари 3 гуруҳга бўлинади:
- капсула ости гематомаси-кичик қон томирлар ёрилганда келиб чиқиб, Глиссон капсуласини паренхемадан ажратиб қўяди. Иккиламчи ички қон кетиш ёпқалашган капсуланинг йиртилиши ҳисобига келиб чиқиши мумкин. Капсула ости гематомалар кўпинча диафрагма ости юзаларида келиб чиқади.
- жигарнинг ёрилиши капсула зарарланиши билан бирга, битта ёки бир неча чизиқли ёки юлдузчали бўлиши мумкин. Шикастланиш қирралари текис ёки эзилган бўлади. Айрим ҳолларда жигар бир қисмининг узилиши ҳам бўлиши мумкин.
- жигарнинг марказий ёрилиши, бунда паренхима ичида ёрилиши бўлиб, ичи қон ва ўт билан тўлган бўшлиқ пайдо бўлади. Марказий гематомалар чандиқланиши циррозга, кисталарга, уларнинг йиринглашига олиб келиши мумкин.
Шикастланишда ёрилишнинг чуқурлиги ва давомийлигига қараб 3 даражаси фарқланади :
I даражали ёрилиш – юзаки шилиниш ва тирқиш
II даражали ёрилиш – ёрилиш паренхиманинг қалинлигининг ярмигача боради.
III даражали ёрилиш – ёрилиш органнинг ярмидан ўтган, эзилиш ва айрим сегмент ва бўлакнинг секвестрацияси
Клиникаси. Кўп ҳолларда шикастланишдан сўнг беморнинг аҳволи оғир бўлади. Шок клиникаси бўлади, хуши ўзида эмас.
I - даражасида айрим ҳолларда боланинг умумий ҳолати қониқарли бўлиши мумкин. Оғриқ доимий, кўпинча ўнг қовурға ёйи остида. Оғриқ ўнг елка, курак, бел соҳасига иррадиация беради. Қайд қилиш ва кўнгил айниш бўлади. Тери қопламлари ва склерада сариқлиги кам кузатилади. Сабаб ўт йўллари қон лахталари билан ёпиб қўйиш ҳисобига ёки қорин бўшлиғидаги ўтнинг сўрилиши яъни посттравматик гепатит ҳисобига. Тахипноэ ҳам болаларда кузатилади. Қорин деярли нафас актида иштирок этмайди. Пульс тезлашган, айрим ҳолларда паст АҚБ да пульснинг секинлашиши ёмон прогностик белги бўлиб ҳисобланади. Қорин олд мушаклар таранглиги айниқса ўнг томонда кучли, қорин дам бўлиши, рефлектор спазм ҳисобига, аниқ ривожланган ичаклар парезида –тимпанит эшитилиши мумкин.
Жигар шикастланишининг клиник манзарасини 5 гуруҳга ажратиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |