Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар



Download 1,35 Mb.
bet110/139
Sana16.03.2022
Hajmi1,35 Mb.
#493496
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   139
Bog'liq
Болалар хирургияси

Ташхиси. Якуний ташхис асосан кукрак ва қорин бушлиғини бир вақтда умумий рентген тасвирини олганда қуйилади. Бу холатларда чап ёки унг кукрак қафасида жуда куплаб бир-бирига кадалиб турган хаво бушлиқлари борлиги, кукс оралиғи аъзоларининг (юрак қон-томирлари) соғлом томонга қараб силжиганлиги аниқ­ланади. Қорин бушлиғида эса хаво Фақат пастга тушувчи ичак сохасида учрайди. Ташхис қуйиш қийин булган холларда контраст моддаси (гастрографин) бериб, рентген килинади.
Давоси. Беморни муваффакиятли даволаш асосан операциядан олдин ва кейин утказиладиган даволаш тадбирларининг кай даражада туғри ва зудлик билан утказилишига боғлиқдир. Операциягача ва ундан кейинги даврда меъдага доимий зонд кунилади. Чақалоқ кювезга жойлаштирилиши, ундаги микроик-лим харорати 28—ЗО°С, намлиги эса 70—90% булиши керак. Периферик кон томирлар иш фаолиятини яхшилиш учун эуфиллин, кофеин берилади. Касалликнинг ўткир турида бемор 3—4 соат давомида операцияга тайёрланади. Ярим ўткир турида эса беморнинг умумий ахво-лига:кдраб 12—24 соат операцияга тайёрланади. Касалликнинг ўткир турида беморнинг тери қоплами кукаради, нафас харакатлари тезлашиб, минутига 80—90 мартага етади, юзаки булади. Нафас етишмаслик аломатлари бола эмаётганида ёки уни йургаклаганда кучаяди, шунингдек, юрак фаолиятидаги узгаришлар хисбига чақалоқларнинг умумий ахволи жуда хам орирлашади, мустакил нафас ололмайди. Объектив текширганда кукрак қафаси деформацияга учраган булиб, чурра томони анча буртиб туради. Нафас олиш жараёнида қовурғалараро мушаклар ута фаол иштирок этади. Чақалоқ нафас олганда эпигастрал сохада воронкасимон чуқурлик пайдо булади. Перкуссияда буғиқ товуш аниқланади. Касалликнинг бундай оғир кечишида кукрак бушлирига силжиган аъзоларнинг сиқилиши ва кукс оралиғи аъзоларннинг соғлом томонга силжиши эмас, балки уша артериолаларининг ривожланмаслигидан юзага келувчи упка гипертензияси сабаб булади. Ярим ўткир клиник кечиши купинча чин чурраларда диафраг­ма релаксациясида юзага келади. Касаллик белгилари чакало хаётининг 2—3 кунидан намоёи булиб, асосан компенсацияланган на­фас етишмовчилиги билан бошланади. Чақалоқнинг лабларида кукариш белгилари пайдо булади. Беморни чурра томонга ёнбошлаб ёткизилганда (чап томонлама чуррада чап томонга бемор ёткизилса) кукариш аломатлари камайиб, беморнинг умумий ахво­ли бир мунча яхшиланади. Купчилик холларда упка аускультациясида чурра жойлашган томонда нафас олишнинг бузилиши, Фақат шу упканинг юқори қисми нафас олишда иштирок қилиши кузатилади. Аускультацияда кукрак қафасининг соғлом томонида упкада нафас олиш жуда пасайган булади. Чақалоқ туғилганидан кейин 2—3 кун утгач кукрак қафасида ичак перистальтикасини аниқлаш мумкин. Юрак тонлари эса қарама-қарши томонда эшити­лади. Қоринда асимметрия холати кузатилиб, ичкарига тортилганлиги аниқланади, жигар эса қорин олди деворига ёпишиб туради. Диафрагма деворини бир томонлама бутунлай булмаслиги ап­лазия деб юритилади ва диафрагма урнида қорин пардаси ёки юпкалашган диафрагма девори булади, бу холат кукрак диафраг­ма релаксацияси деб юритилади


Диафрагма релаксацияси. Умумий ренгенограмма.

Чақалоқларда диафрагма чурралари узининг анатомик куринишига қараб клиник кечиши хам бир- биридан фарқ, қилади.


Диафрагма девори чурраси. Чақалоқларда 80% холларда сохта чурралар учраса, Фақат 20% ни чин чурралар ташқил қилади. Чурра асосан чап томонлама булади.
Сохта чурралар асосан икки хил клиник кечишда намоён булади: ўткир тури, ярим ўткир.
Ўткир тури. Бу холатда упка хамда юрак кон-томир системаси фаолиятида кучли узгаришлар юзага келади. Бундай холатни С. Я. Долецкий (1958) «асфиксияли сиқилиш» деб таърифлаган. Касалликнинг ўткир кечиш тури Фақат сохта чуррада юзага келиб, чақалоқ, туғилиши биланок бошланади (купинча чакдлок, турилганидан сунг 12 соатдан кейин ёки биринчи кун охирида). Беморнинг умумий ахволи оғирлашиб бориб, нафас олиш қийинлашиши билан кечади.
Чақалоқларда диафрагма чурралари. Чақалоқдарда диафрагма чурраси Туғма хасталик булиб, диафрагма ривожланишидаги муътадил жараённинг турли бузилишлари натижасида келиб чиқади. Натижада қорин бушлиғи аъзолари диафрагмадаги табиий ёки нотабиий тешиклар, унинг ута юпкалашган ва кенгайган девори орқали кукрак бушлиғига силжийди. Диафрагма асосан уч манбадан хосил булади: вентрал қисми кундаланг пардадан пайдо булса, бир жуфт дорсалатерал қисми плевроперитонеал бурмадан юзага келиб, эмбрионал ривожланишнинг 2-ойида тугалланади. Кундаланг тусик ва плевро-перитонеал бурмалар бир-бирига қарама-қарши усиб бирлашади ва натижада диафрагманинг асосий қисми юзага келади. Диафрагманинг орқа — дорсал қисми эса ичак туткичининг бирламчи қисмидан пайдо булади. Турли тератоген омилларнинг таъсири туфайли ушбу варакдарнинг узаро бирлашуви бузилади ва натижада нотабиий тешиклар хосил булади ва улар чурра дарвозаси вазифасини утайди. Диафрагма кундаланг тусиклари ривожланишининг бузилиши натижасида диафрагма олд қисми чурраси келиб чиқади. Плевро­перитонеал тусикнинг шаклланиши издан чиқиши сабабли сохта чурралар пайдо булади. Уртача 2000—2500 нафар турилган чакдлоклардан битгаси диа­фрагма чурраси билан туғилади (Г. А. Баиров, 1968; 1993). Диафрагма чурраси асосан уч куринишда учрайди: 1) сохта чурра; 2) чин чурра; 3) қизилунгач тешиги чурраси. Сохта чуррада диафрагма деворидаги учрайдиган нотабиий те­шиклар оркдии (Богдалек ва Морган тешиклари) қорин бушилигидаги аъзолар, кукрак бушлиғига чиқади ва бу холларда чурра копи булмайди.Чин чуррада доимо чурра копи мавжуд булиб, бу вазифани қорин парда бажаради.
Давоси. Дархол ташхис қуйилганидан кейин оператив йул би­лан диафрагмал чуррани бартараф қилишдан иборат. Бунда эндотрахеал наркоз остида VII қовурға оралиғида кукрак бези ва курак чизиклари буйлаб тери, тери ости ег қавати кесилади. Мушаклар кесилиб кукрак қафаси очилади. Упка юқорига кутарилади. Кукс оралиғи бушлиғида диафрагма сатхида чурра топилади, чурра деворига 0,25% новокаин эритмасини юбориб, сунгра плевра пардаси кесилади (қорин пардаси бутунлигича қолади) ва қорин пардасидан тупфер ёрдамида ажратилади. Чурра копи очилиб йигиндиси қорин бушлиғига юборилади. Диафрагманинг оёкчалари атроф тўқимадан ажратилиб, орқа томонидан лавсан (3—4) ипи билан тиқилади. Плевра бутунлиги ростланади. Кукрак қафаси қаватма-қават тиқилади. Плевра бушлиғидаги хавони пункция килиб суриб олинади. Туғма сохта диафрагмал чурраларни қорин бушлиғи тарафдан бартараф қилиш қўлланилади (5-расм).

Бемор операциядан кейин 3—4 кун давомида муттасил даволаш булимида ётади. Упка яллиғланишининг олдини олиш учун намланган хаво берилади. Бемор ётган урнининг бош томони 30— 40° кутарилади. 7—10 кун давомида антибиотиклар берилади. Опе­рациядан кейинги даврда огриксизлантириш мақсадида перидурал анестезия муолажаси бажарилади. Катетер 3—4 кукрак умурткаси погонаси сохсида туриши керак. 3—4 кун давомида бемор парентерал йул билан овқатлантирилади.





Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish