Девиацияга мойиллик
Тўпланган баллар
|
Ўсмирлар
|
Хавфдан
йироқ
|
Қалтис
гуруҳга
яқин
|
Оғиш
(девиация)
мавжуд
|
Сони
(нафар)
|
%
|
сони
|
%
|
сони
|
%
|
сони
|
%
|
0-15 балгача
|
54
|
100%
|
35
|
65%
|
|
|
|
|
15-30балгача
|
|
|
|
17
|
31%
|
|
|
30 балдан юқори
|
|
|
|
|
|
2
|
4%
|
Тадқиқотда7-8- синф ўқувчиларидан 54 нафар иштирок этди. Улардан 35 нафари (65%) 15 балдан кам бал тўплаган бўлиб, қалтис гуруҳга кирмайди, хавф-хатардан йироқ, 17 нафари (31%) нинг хулқ-атвори ва юриш-туришини назорат қилиш талаб этилади. 2 нафарида (4%) эса девиация кузатилган бўлиб, улар билан тажрибали педагог, психолог, врач ва вояга етмаган хуқуқбузарлик ишлари билан шуғулланувчи милиция ходимлари ҳамкорликда маслаҳатлашиб, иш олиб борилишини талаб қилади.
ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР
Хулоса сифатида айтиш жоизки, хулқида оғишиш, шунингдек, оғриқ қолдирувчи ва психотроп моддаларни истеъмол қилишга мойиллиги бўлган ўсмирлар билан иш олиб боришда мактаб психологи профессионал компетентлиги (лаёқати), билими, тажрибасиша таяниш билан биргаликда бундай ўқувчиларнинг ўқитувчилари ва ота-оналари билан ҳам тизимли равишда психопрофилактик ишларни ташкил қила олсагина бу борада олиб бораётган ишлари самарали антижага эришади. Ўсмирлар хулқидаги девиацияда мактаб психологи психолого-педагогик фаолият жараёнида мутахассис сифатида қуйидаги вазифаларни бажаришини тавсия этамиз:
дезадаптация бошлангунга қадар ўсмирда бўлган ижобий ҳислатларни тиклаш;
ўсмирда у ёки ижтимоий фойдали фаолиятга киришиш орқали салбий ҳислатларини тўғрилаш, интилишни шакллантириш, ўсмирнинг ўз-ўзини белгилаб олишдаги эҳтиёжини фаоллаштириш;
ўсмир фаолиятининг ижобий мотивациясини фаоллаштириш.
Шунингдек, бу жараёнда ўсмирнинг ота-онаси четда қолмаслиги кераклигини таъкидлаб, уларга қуйидаги маслаҳат ва тавсияларни таклиф этамиз:
1. Ҳар бир ота-она ўз фарзанди келажагини ўйлаб, яхши тарбиячи бўлиши зарур.
2. Фарзандингизни қандай оила фарзандлари билан дўстлашганига диққат-эътиборда бўлинг.
3. Болаларингиз билан бўш вақтингизда, кўпроқ унинг ўқиган китоблари, кўрган фильмларини муҳокама қилиб, тарбиявий томонини ажратиб кўрсатинг, уларга муомала қилишни ўргатиб боринг.
4. Ҳар бир ота-она мактабга тез-тез бориб, фарзандининг ўқиш ва дарсдан ташқари фаолиятлари билан қизиқиши лозим.
5. Фарзандингизнинг юриш-туриши, дунёқараши, хатти-ҳаракатини доимо назорат қилиб боринг.
6. Фарзандингизни меҳнатга муҳаббат, инсонпарварлик руҳида тарбиялашда ўз ҳиссангизни қўшиб, синф раҳбари, фан ўқитувчилари билан кўпроқ мулоқотда бўлинг.
7. Мактабда ўтказиладиган тадбирларда қатнашиб, ўқув фанлари, касб-ҳунарга бўлган қизиқишларига имконият яратиб, бола билан доимо мулоқотда бўлинг.
8. Тартиббузар ва безориларга қўшилиб кетишига йўл қўйманг.
9. Доимо болангизнинг ўқишига ёрдамлашинг, ўқув фан ва кундалик дафтарини текшириб боринг ҳамда ўз фикрингизни билдиринг.
10. Тарбиянинг муҳим қуроли бўлган нутқимизда ёқимсиз ибораларни ишлатмайлик, ёқимсиз оҳанг, ҳаракат билан болани ранжитмайлик.
11. Фарзандингизни ҳаётда мулойим, самимий, ширинсўз, пок виждонли бўлишга одатлантиринг.
12. Болангизни сабабсиз, сўроқсиз дарслардан олиб қолманг, доимо дарсга қатнашига имконият яратиб беринг.
13. Ўқитувчилар жамоаси, жамоатчилик билан доимо ҳамкор, ҳамфикр бўлиб, фарзандингизни фаолияти билан танишиб боринг.
14. Болаларингизда танқид, ўз-ўзини танқид, ўз хатти-ҳаракатларини назорат ва таҳлил қилиш каби хусусиятларини ривожлантириш лозим.
15. Мактабда ўқитувчилар билан ҳамкорликда бўлиб, дарсларга қатнашиб болангизнинг билими, қизиқиши, кўникма ва малакаси билан шуғулланиб боринг.
16. Дарсларини, уйга берилган топшириқларини бажарилишини назоратга олиб, қийналганда ёрдамлашинг.
17. Бўш вақтида кўпроқ китоб ўқишига, фикр юритиб мулоҳаза қилишига имконият яратиб беринг.
18. Оилада бўш вақтини тўғри ташкил қилинг, қизингиз ва ўғлингизга уй-рўзғор ишларини ўргатинг.
19. Ҳар бир ота-она оиласида соғлом муҳит, инсонпарварлик муносабатларини таркиб топтириши лозим.
20. Фарзандингизнинг бахти ва келажаги учун вақтингизни аяманг.
Халқимизда “таълим ва тарбия бешикдан бошланади” деган ҳикматли бир сўз бор. Фақат маърифат инсонни камолга, жамиятни тараққиётга етаклайди.
Мамлакатимиз аҳолисининг қарийб ярмини ташкил этадиган ёшлар билан ишлаш масаласи, бундан буён ҳам энг асосий вазифаларимиздан бири бўлиб қолади.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий мажлис сенатига Мурожаатномасида айтилганидек: “Азиз фарзандларимиз, набираларимиз бахтини, камолини ўйлаб, эл-юртимизнинг, халқимизнинг ёруғ келажагини кўзлаб, олдимизга улкан вазифалар қўймоқдамиз...
Нияти улуғ халқнинг – иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади.
Биз демократик ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Қанчалик қийин бўлмасин, фақат олдинга – янги, юксак марралар сари борамиз”.
Do'stlaringiz bilan baham: |