Тренинг машғулотининг режаси
|
Давомийлиги
|
Ўқув воситалари
|
Машқ мақсади
|
1
|
Кириш қисми
Танишув. “ Менинг севимли мевам”. Ёқтирган мевасини танлаш.
Тренинг олтин қоидалари
Машғулотдан кутувлар
|
10 дақиқа
|
Турли мевалар расмлари
Доска
Маркер
|
Иштирокчиларнинг бир-бирлари ва тренер билан танишуви
|
2
|
Асосий қисм
Айланма беланчак ( карусел машқи)
|
10 дақиқа
|
А-4 формат қоғоз
маркер
|
Тасаввур, фикр доираси кенглигини, мулоқотга киришиш ва биргаликда ишлашга ўргатиш
|
3
|
Психокоррекцион машқ
“ Бахтиёр дамлар машқи”
“Мен ўзимни таҳлил қиламан” индивидуал машқи
|
5 дақиқа
5 дақиқа
|
Сокин мусиқа
Қуёш, булут ва ёмғир томчилари тасвирланган қоғоз
|
Релаксация- бош мия, асаб тизимини тинчлантириш, ҳотиржамлик дамини ташкил этиш
Машқни бажара туриб иштирокчилар ўз-ўзини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқадилар
|
4
|
“Сеҳрли стул машқи”
|
10 дақиқа
|
Рангли қоғозлар
Қайчи
|
Бахт ҳиссини шакллантириш, қадриятларни мустаҳкамлаш, ўзига ишонч ҳиссини уйғотиш
|
5
|
Тренер маърузаси
|
5 дақиқа
|
Тақдимот
|
Бахтли бўлишга интилишни пайдо қилиш
|
6
|
Якунлаш
|
5 дақиқа
|
Копток
|
Қайта алоқа. Олинган билимларни, тренингдан кутилган натижаларни умумлаштириш ва якунлаш
|
Вақти: 50 дақиқа
Мақсад: Ҳаётдан қониқиш, қаноатланиш, тўкис ҳаёт, умрнинг бебаҳо неъмат эканлиги, ҳар қандай вазиятда ҳам келажакка ишонч билан яшаш ҳиссини шакллантириш.
Тренинг машғулотининг бориши:
Кириш қисми
Тренинг қоидалари, машқлардан кутувлар.
Қоидалар:
интизом
фаоллик
кўнгилли иштирок
бошқалар фикрини ҳурмат қилиш
ўз фикрини қисқа ва лўнда билдириш
Кутувлар:
яхши кайфият
қизиқарли ўйин
янги билимлар
янгиликлар
Асосий қисм.
“ Айланма беланчак” машқи.
Мақсад: мавзу мохиятини очиб бериш, мавзуга аниқлик киритиш, билим, тасаввур, фикр доираси кенглигини аниқлаш, мулоқотга киришиш ва биргаликда ишлашга ўргатиш.
Керакли жихозлар: А-4 форматдаги 4 та оқ қоғоз ва 4 хил фламастер.
Ўтказиш тартиби?
Тренернинг бахт ҳақидаги сўзи.
Синф ўқувчилари 4 та гуруҳга бўлиниб, 4 та стол атрофига доира шаклида ўтиради. Ҳар бир столга биттадан А-4 форматидаги оқ қоғоз ва биттадан фламастер берилади. Мавзу юзасидан 4 та савол 4 та гуруҳга тарқатилади, жавобларни қоғозларга ёзиб қўйишади. Бунда ҳар бир савол учун вақт ажратилади. Тренер “ стоп” деганда гуруҳлар ёзишдан тўхтаб, қоғозлар гуруҳлар ичида ўзаро алмашилади.
Савол:
Менимча бахт бу...
Бахтли бўлиш учун инсон нима қилиш керак?
Яқинларингизни бахтли қилиш учун нима қилиш керак?
Бахтли инсонни қандай тасаввур қиласиз?
Машқ якунланганда ҳар тўртала саволга ҳар бир гуруҳнинг жавоби ёзиб бўлинади ва гуруҳлардан биттадан ўқувчи ўз гуруҳининг қоғозига ёзилган жавобларни ўқиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |