Бола шахсига йўналтирилган таълимда ривожлантирувчи мухитни ташки этиш mундарижа



Download 94,9 Kb.
bet1/17
Sana12.05.2022
Hajmi94,9 Kb.
#602477
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Болага йўналтирилган таълим




БОЛА ШАХСИГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАЪЛИМДА РИВОЖЛАНТИРУВЧИ МУХИТНИ ТАШКИ ЭТИШ
MУндарижа

Кириш




1.БОБ.

Мактабгача ёшдаги болаларга таълим тарбия беришнинг педагогик асослари




1.1.

Шарқ мутафаккирлари ва педагог олимларнинг бола тарбияси тўғрисидаги қарашлари....................................




1.2.

Болага йўналтирилган таълимда ривожлантирувчи муҳитнинг аҳамияти.....................................................


2.БОБ.

мактабгача таълим ташкилотларида бола шахсига йўналтирилган таълимда ривожлантирувчи мухитни ташкил этиш мазмуни




2.1.

Бола шахсга йўналтирилган ёндашувнинг мақсади, вазифалари тамойиллари...................................... ......




2.2.

2.3




Ривожлантирувчи муҳитда ўйин марказлари. Фаоллик марказларининг жиҳозланиши.
Бола шахсини ривожлантиришга йўналтирилган таълимда ривожлатирувчи мухитни ташкил этиш мавзусини амалиёт билан богланганлиги




Хулоса




Фойдаланилган адабиётлар рўйхати




Иловалар






КИРИШ
Битирув ишининг долбзарлиги : Мактабгача таълим ташкилотлари тизимини ривожлантириш, болаларни мактабгача таълим ташкилотларига жалб этиш, мактабга тайёрлаш масалалари таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири деб қаралди. Мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялаш учун, энг аввало, қулай ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратилди.
Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан мазкур соҳадаги ислоҳотлар изчил давом эттирилиб, мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини ҳозирги замон талаблари ва стандартлари асосида ривожлантириш, уларни реконструкция ва модернизация қилишга қаратилаётган эътибор замирида ҳам келажагимиз эгаларининг ҳеч кимдан кам бўлмай улғайишлари ҳамда буюк аждодларга муносиб ворис бўлиб вояга етишларини таъминлашдек эзгу мақсад мужассам.
Жумладан, давлатимиз раҳбарининг қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастурда кенг кўламли стратегик мақсадлар, муҳим вазифалар белгилангани билан аҳамиятлидир.
Мактабгача давр - бу боланинг усиш, ривожланиш, узини намоён этишга интилиш, урганишга, билишга иштиёки кучли булган даврдир. Айнан шу даврда боланинг инсоний сифатлари ва аклий салоҳияти ривожланиши учун пойдевор яратилади. Мактабгача ёшдаги бола билан таълим-тарбия канчалик эрта бошланса, самараси шунчалик эрта намоён булади ва боланинг бутун ҳаётига ижобий таъсир килади.
Мактабгача таълим-тарбия - ҳар бир болага индивидуал ёндашиш, уни шахс сифатида ҳурмат килиш, маънавий-ахлокий томондан тарбиялаш, боланинг кизикиш ва эҳтиёжига мос тарзда таълим беришни назарда тутади.
Мактабгача таълим мазмуни ва методлари бола шахсининг шаклланиши, унинг мустакил шахс сифатида тан олиниши жараёнлари кечадиган муҳитда ташкил этилиши катта аҳамиятга эга. Зеро, шахс сифатида шаклланган, камол топган бола узини, узлигини танийди ва келажакда миллатнинг, юртнинг фахрига айланади.
Мактабгача таълим ташкилотсида боланинг келажак ҳаётида муваффакиятга эришишига ёрдам берувчи жисмоний, аклий ва маънавий кобилияти билиш жараёнида, бизни ураб турган атроф- муҳитни урганиш, нутк устириш, бадиий асарлар тинглаш, расм чизиш, куриш-ясаш, жисмоний машклар бажариш ва бошка фаолият турларида ривожланади. Бу фаолиятларда йуналишлар бир-бири билан уйгунлаштирилиб - интеграллашган режалаштириш асосида ташкил этилади ҳамда уйин шаклида кизикарли тарзда олиб борилади. Уйин кичкинтойнинг табиий эҳтиёжлари ва истакларига мос келганлиги сабабли, уйин жараёнида урганаётган мавзуни кувноклик билан такрорлайди, енгиллик билан узлаштиради.
.Таълим-тарбия жараёни - ота-оналар ва мураббийлардан катта сабр, меҳр ва бола тарбиясига илмий асосланган ягона ёндашувни талаб килади.
“Таълим тугрисида”ги ҳонун, “Мактабгача таълим Концепцияси” ҳамда “Мактабгача таълимга куйиладиган Давлат талаблари” (2018 йил)дан келиб чикиб, болани интеллектуал ва жисмоний ривожлантириш, миллий-маданий ва умуминсоний кадриятлар руҳида тарбиялаш, мактаб таълимига тайёрлаш жиҳатлари замонавий педагогика ва психология тамойилларига таянган ҳолда “Илк кадам” дастури ишлаб чикилди. “Илк кадам” дастури мактабгача таълим тизимидаги барча ташкилотлар учун бажарилиши зарур булган дастур хисобланади.
“Илк кадам” дастурининг максади мактабгача ёшдаги хар бир болани мактаб таълимига сифатли тайёрлаш: одобли, аклли, хушмуомала, узига ишонган, уз олдига куйган максадини амалга оширишга интиладиган, мустакил фикрлайдиган, миллий ва умуммиллий кадриятларни кадрлайдиган, жисмонан соглом болани тарбиялашдан иборат.
“Илк кадам” дастурининг вазифаси болани жисмоний, аклий хамда ижтимоий-хиссий жихатдан камол топтириш ва соглигини мухофаза килиш; эркин фикрлаш, ижодий кобилиятини ривожлантириш, ахлокий ва маънавий жихатдан баркамол, шунингдек, келажакда мустакил ва онгли яшайдиган комил инсон килиб вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар яратишдан иборат.
Дастурнинг мазмуни куйидаги тамойилларга таянади:

  • мактабгача таълимнинг давлат ва жамият талабларига мослиги;

  • мактабгача таълимнинг демократиклиги;

  • бола шахсига йуналтирилганлиги;

  • болани согломлаштиришга каратилганлиги;

  • боланинг кобилияти, эхтиёжи, имкониятига мослиги;

  • мактабгача таълимда уйин фаолиятининг етакчилиги;

  • мактабгача таълимнинг инсонпарварлиги;

  • мактабгача таълимнинг ижтимоий турмуш билан мослиги;

  • мактабгача таълимнинг оила ва бошлангич таълим билан узвийлиги.

Ташкилот дастурни амалга оширишда хар бир болада куйидаги сифатларни ривожлантиришни максад килиб куйиши лозим:

  • ижодкорлик, тасаввур эта олиш, зукколик;

  • мустакил фикрлаш лаёкатига эга булиш;

  • муаммоларни аниклаш ва уларни ҳал этиш йулларини топишга интилиш;

  • жамият, мамлакатлар, атроф-муҳит муаммоларига бефарк карамаслик.

Илк кадам” дастурида болаларни ривожлантириш ва мактабга тайёрлаш куйидаги омилларга асосланади:

  • давлат ва жамият бошкарувини эркинлаштириш ва унинг баркамол шахсга булган муносабатининг кучайганлиги;

  • эркин фукаро маънавиятининг шаклланиши;

  • миллий урф-одатлар ва тарихий хотира, узликни англаш туйгуси ривожланаётганлиги;

  • миллий ва умуминсоний кадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйгусини шаклланаётганлиги.

Айнан шу омиллар бола шахсининг жисмоний ривожланиш, ижтимоий-ҳиссий ривожланиш, нутк, укиш ва саводга тайёргарлик, билиш жараёни ва атроф-муҳит тугрисидаги билимларга эга булиш йуналишларига мос тарзда умумий ривожланишини таьминлайди.
Шунингдек, боланинг ҳаёти ва соглигини ҳимоялаш, таълим-тарбия жараёнини пухта олиб бориш, унинг таффаккур, тасаввур ва нуткини ривожлантириш билан бирга, мустакил урганишга, фикрлашга, ижодкорликка, уз шахсини ҳурмат килиш, узига ишонч туйгусини шакллантиришга куйилган вазифалар кенгайтирилди, шакл, мазмун ва услубий томондан бойитилди.
Болани маънавий-ахлокий, эстетик жихатдан тарбиялаш, калбида китобга нисбатан хавас уйготиш, илк китобхонлик маданиятини шакллантиришга куйилган талаблар бойитилди; миллий меросимиз, узбек халк огзаки ижоди, халк уйинлари, мусика, ракс, расм, лой иши, аппликация, куриш-ясаш булимлари тулдирилди.
Дастурда бошка халкларга хурмат хиссини тарбиялаш назарда тутилган ва болани мехрибонлик, гузалликни хис килишни ургатишга алохида ахамият берилди.
Мактабгача давр - бу боланинг усиш, ривожланиш, узини намоён этишга интилиш, урганишга, билишга иштиёки кучли булган даврдир.
Айнан шу даврда боланинг инсоний сифатлари ва аклий салоҳияти ривожланиши учун пойдевор яратилади. Мактабгача ёшдаги бола билан таълим-тарбия канчалик эрта бошланса, самараси шунчалик эрта намоён булади ва боланинг бутун ҳаётига ижобий таъсир килади.
Мактабгача таълим-тарбия - ҳар бир болага индивидуал ёндашиш, уни шахс сифатида ҳурмат килиш, маънавий-ахлокий томондан тарбиялаш, боланинг кизикиш ва эҳтиёжига мос тарзда таълим беришни назарда тутади.
Мактабгача таълим мазмуни ва методлари бола шахсининг шаклланиши, унинг мустакил шахс сифатида тан олиниши жараёнлари кечадиган муҳитда ташкил этилиши катта аҳамиятга эга. Зеро, шахс сифатида шаклланган, камол топган бола узини, узлигини танийди ва келажакда миллатнинг, юртнинг фахрига айланади.
Мактабгача таълим ташкилотсида боланинг келажак ҳаётида муваффакиятга эришишига ёрдам берувчи жисмоний, аклий ва маънавий кобилияти билиш жараёнида, бизни ураб турган атроф- муҳитни урганиш, нутк устириш, бадиий асарлар тинглаш, расм чизиш, куриш-ясаш, жисмоний машклар бажариш ва бошка фаолият турларида ривожланади. Бу фаолиятларда йуналишлар бир-бири билан уйгунлаштирилиб - интеграллашган режалаштириш асосида ташкил этилади ҳамда уйин шаклида кизикарли тарзда олиб борилади. Уйин кичкинтойнинг табиий эҳтиёжлари ва истакларига мос келганлиги сабабли, уйин жараёнида урганаётган мавзуни кувноклик билан такрорлайди, енгиллик билан узлаштиради.
Мактабгача таълим ташкилотсининг асосий вазифаси - ҳар бир бола шахсини ёш боскичига мос тарзда сифатли ривожлантириш ва уни навбатдаги таълим боскичига пухта тайёрлашни таъминлаш ҳамда ташкилотда ижобий муҳит ва зарур шароит яратишдан иборатдир.
Мактабгача таълимда инклюзив таълим, яъни барча болаларни таълимга камраб олиш муҳим вазифалардан биридир. Инклюзив таълим жараёнини ташкил этишда ҳар бир боланинг физиологик ва руҳий ривожланиши, айникса, узига хос (имконияти чекланган) болаларнинг индивидуал хусусиятлари эътиборга олинади.
Мактабгача таълим самарадорлигини ошириш максадида, бу жараёнга ота-оналарни ҳамкорлик асосида жалб килиш ишларига алоҳида эътибор бериш муҳим.
Ота-она боланинг биринчи устози. Улар уз фарзандига доимо эзгулик тилайди, Ватанимиз равнакига уз ҳиссасини кушадиган, халкимиз манфаатлари учун хизмат кила оладиган инсон булишини истайди.
Болага йўналтирилган таълим дастури болаларда ҳозирги кун ва умуман XXI аср муаммоларини ҳал этиш учун ҳаётий зарур қобилят ва кўникмалар асосини яратишга харакат қилади
Улар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
Ўзгаришларни қабул қилиш ва амалга ошириш
Танқидий фикрлаш
Танлашни амалга ошириш
Муаммоларни қўя билиш ва ҳал эта олиш
Ижодий тафаккур ва ихтирочилик имкониятларини намоён этиш
Одамлар, жамият, мамлакат, атроф муҳит тўғрисида ғамҳўрлик қилиш
Болага йўналтирилган таълим ҳар бир боланинг таълимга бўлган аниқэхтиёжини қондиришгамўлжалланган бўлиб турли маданий анъаналарга ҳам ҳурмат биланмуносабатда бўлишни тақазо этади.

Download 94,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish