Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
100
Шунга мос равишда ижтимоийлашув усуллари ҳам турлича бўлади. Кўплаб
олимлар ва оила масалалари бўйича мутахассисларни хавотирга солган жиҳат
шуки, замонавий оила ўзининг бола шахсини ижтимоийлаштирувчи вазифасини
яхши ва тўлиқ адо этмаяпти. А.Антоновнинг таъкидлашича, замонавий оила
оилавий турмуш тарзини шакллантира олмаётганлиги сабабли ҳам ўзининг бола
тарбияси борасидаги ижтимоий билимдонлигини намоён эта олмаяпти.[3. 235.c].
Бундан ташқари, Ғарб мамлакатларида ўтказилган тадқиқотларда аксарият
аёлларда оналик установкаларининг йўқлиги, бола тарбиялаш хоҳишининг
йўқлиги, қўйди-чиқдининг бемалол амалга оширилиши, расман ФХДЁ
бўлимларини никоҳни қайд этмай яшаш (фуқаролик никоҳи), ажримлардан
кейинги эркак ва аёлнинг ўзаро ёмон муносабатлари болаларнинг
ижтимоийлашувига ниҳоятда салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундай эр-
хотинларнинг фарзандлари бир томондан умуман оила инститтутига ва никоҳга
нисбатан салбий қарашларга эга бўлиб, вояга етсалар, иккинчи томондан,
уларнинг характерида асосан худбинлик, эгоизм, агрессивлик каби салбий
сифатлар эгаси сифатида шаклланмоқда. Демак, жамиятда ўз даврига муносиб,
соғлом фикрловчи ёшларни тарбиялаб, вояга етказишнинг муҳим омили бу
расмий никоҳда бўлган эр-хотинлар оиласининг баҳамжиҳатликда яшашларидир.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Андреенкова Н. Роль семьи на разных этапах социализации индивида //
Динамика изменения положения женщины и семья. – М.: 1972. – С.4.
2. Социология семьи: Учебник / Под ред. проф. А.И. Антонова.- М.:
ИНФРА-М, 2005 – С. 220
3. Социология семьи / Под ред. А.И. Антонова. – М.: 2005. – С. 235
ЁШЛАРНИ ГИЁҲВАНДЛИК ИЛЛАТИДАН САҚЛАШ АСОСИЙ БУРЧ
Пайзиев Аббос Муҳаммадович
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти
мустақил изланувчиси
Бугунги кунда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама етук, замон
талабларига жавоб берадиган этиб тарбиялаш, уларни зарарли иллат ва хавф-
хатарлардан асраб-авайлаш муҳим вазифалардан саналади. Ҳозирги ёшлар
глобаллашув шароитида ҳаёт воқеълигини онгли равишда идрок этиб, ижобий
ўзгаришларга дахлдорлик ҳиссини туйган ҳолда, бунёдкорлик ва яратувчанлик
ишларига ўз ҳиссаларини муносиб равишда қўшишлари лозим.
Бугунги кунда глобал ахборот маконидаги қарама-қаршилик, инсон, айниқса
ёш авлоднинг онги ва қалби учун курашнинг кучайиши шароитида
ватанпарварлик тарбиясининг роли ва аҳамияти ортиб бормоқда [2].
Афсуски айрим оилалардаги муҳитнинг носоғломлиги, ота-оналар ва
катталарнинг баъзи ҳоллардаги беэътиборлиги туфайли ёшларнинг назоратсиз
қолдирилаётганлиги, бунинг оқибатида уларнинг оиладан зерикиши ва
Do'stlaringiz bilan baham: |