Гўдаклик давридаги боланинг ҳаёти тўлиқ катталар билан ҳамкорликдаги
эмоционал муносабат билан боғлиқ бўлиб,бола кайфиятининг яхши бўлишига
тўғридан –тўғри таъсир кўрсатади.
4-5
ойлигидан бошлаб,бола ўз яқинларини бегоналардан ажрата
бошлайди.Катталар билан эмоционал муносабат шу ёшдаги болаларнинг асосий
етакчи
фаолияти
бўлиб,бола
психик
тараққиётининг
асоси
бўлиб
ҳисобланади.Катталарнинг доимий равишда бола билан бирга бўлиши,унга
нисбатан диққатнинг қаратилишига одатланиши,унинг уйинчоқларига нисбатан
қизиқишининг сусайишига олиб келиши мумкин.Тарбиянинг тўғри олиб
борилиши боланинг катталар билан бўладиган муомила – муносабатини
предметлар,ўйинчоқлар
билан
муносабатининг
алмашишига
олиб
келади.Катталар ёрдами билан бажариладиган барча ҳатти-ҳаракатлари боланинг
келгуси психик ривожи учун асос бўлади.Катталарнинг болага нисбатан
эмоционал мкносабати,уларнинг гапларига боланинг ўз диққатини қаратиш,жавоб
қайтаришга ҳаракат қилиши баъзи сўзларни ёдида сақлаб қолиб,эмоция
билдириши ,диққат,хотира,нутқ ва бошқа билиш жараёнларининг ривожланишига
замин бўлади.Икки ойлик давридан бошлаб болада оддий рангларни ажратиш 3-4
ойлигидан бошлаб предметларни шаклини ажратиш лаёқати юзага кела бошлади.
Гўдак бола 2-ойлик вақтидан бошлаб,ўз онасининг юзини ва овозини
ўзгаларникида ажрата бошлайди.
2-3 ойликда бошлаб эса онасининг табассуми ва кулгусига табассум ва турли
ҳаракатлар билан жавоб қайтаради.
3-4 ойлигидан бошлаб болалар яқинларига ўз ҳаракатлари билан
кўриш,эшитиш ёки гапиришни ҳоҳлаётганини кўрсатади.
Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
96
8- ойлигидан бошлаб эса, бола ўзгача муҳит ва бегоналар қўлига тушса,ўз
ҳавотирини йиғиси орқали намоён этади.Бу хавотир 14-18 ойгача аста секинлик
билан камая юошлайди.
2-3 ойлик болада юзага келадиган нарсаларнинг ушлай олиш ҳаракатларининг
шакилланиши уларда предметларнинг шакли ва ҳажмини идрок қилишларини
ривожланишига олиб келади. 1ёшга етган болада атроф муҳтитни билишга
қизиқиши ва ривожланаётган билиш фаоллиги кўзга ташланади.
Шуни алоҳида кўрсатиш жоизки,1,6 -3 ёшлар нутқнинг ривожланиши учун
сензитив давр ҳисобланади.Бу давр ақлий ривожланишни асосини идок ва
тафаккур ҳаракатларининг янги кўринишларини ташкил этади. 1 ёшли бола
предметларни изчил системали равишда кўриб чиқа олмайди, у асосан предметни
қандайдир бир кўзга ташланиб турган белгисига ўз эътиборини қаратади ва
предметларни шу белгиларга кўра танийди.Кейинчалик янги идрок
ҳаракатларининг эгалланиши боланинг предметли ҳаракатларнинг бажаришдан
кўз билан чамалаб, ҳаракат қилишига ўтишида намоён бўлади,энди у предметни
бўлакларини ушлаб кўрмасдан балки чамалаб,идрок эта олади.
2,5-3 ёшли бола катталарнинг кўрсатган намунаси, ранги,шакли ва катталигига
кўра,айнан шундай предметларни чамалаб идрок этган ҳолда тўғри топа олади.
5,6 та шаклни ва 8 хил рангни идрок этиши мумкин.Ранг ва шаклларнинг
мақсадга мувофиқ ишлатилиши жиҳатдан турли хил нарсаларга турлича намоён
бўлиши сабабли бу ёшдаги болалар уларнинг идрок этганлари билан уларнинг
номларини аниқ билишлари ва ўз нутқларида ишлата олишлари бир мунча
қийинроқ.
3-ёшгача ўзлаштирган сўзлар асосан предмет ва ҳаракатларнинг номларини
билдиради.Номлар асосан уларнинг вазифасининг англатади, бунда предмет ёки
ҳаракатнинг ташқи кўриниши ўзгарса ҳам унинг номи ўзгармайди.Шунинг учун
ҳам бола предметларнинг номларнинг ишлатишни функцияларга боғлаган ҳолда
тез ўзлаштиради.
Илк болалик даврининг бошларига келиб,болада биринчи тафаккур
операциялари юзага келади.Буни бола бирор предметни олишга ҳаракат қила
олганидан сўнг уни синчиклаб ўрганишида кўришимиз мумкин.Уларнинг
тафаккурлари,асосан,кўргазмали-ҳаракатли бўлиб,у атроф оламдаги турли
боғлиқликларни ўрганишга хизмат қилади.Ўзидан узоқроқ турган коптокни бирор
бир узунроқ нарса билан йитариб юбориш мумкинлигини кўрган бола энди
мустақил равишда диван тагига кириб,кетган коптокни таёқча ёрдамида олиши
мумкинлигини тафаккур эта олади.Бу даврдаги болалар тафаккурида
умумлаштириш катта ўрин тутади.Умумлаштиришда нутқ муҳим аҳамият касб
этади.Масалан соат дейилиши билан бола қўл соати ёки девордаги осма соатни
ҳам тушуниши мумкин.Лекин,улар турлича бўлгани боис,уларда умумийликни
топиш бола учун бир мунча қийинроқ ҳисобланиб, бу борада фикрлаш ёрдамга
келади ва умумлаштиришни ташкил этади.
2-3 ёшли болалармаълум бир предметларни ўрнига уларнинг ўрнини босиши
мумкин деб ҳисоблаган бошқа нарсалардан ҳам фойдаланадилар.Масалан,уйин
жараёнида бола чўпни қошиқ ёки термометир ўрнида ёғочдан ясалган крават ёки
машина ўрнида фойдаланиши мумкин. Бир предметни бошқаси ўрнида қўллаш
Do'stlaringiz bilan baham: |