Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
6
БОШҚАРУВ ҚАРОРЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИНИ
ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ТАЪМИНЛАШ МУАММОЛАРИ
Азамат Назаров
Ўзбекистон халқаро ислом академияси,
“Дин психологияси ва педагогика”кафедраси ўқитувичиси
Аннотация: Мазкур м
ақолада олий таълим жараёнини бошқаришда
бошқарув қарорларини ишлаб чиқишнинг ташкилий ва
ижтимоий-психологик
жиҳатлари аниқланган. Бошқарув қарори концепциясининг моҳияти, унинг
асосий хусусиятлари ва амалга ошириш босқичлари очиб берилади. Бошқарув
қарорларини ишлаб чиқиш жараёнида менежернинг шахсий фазилатлари ва
ишбилармонлик хатти-ҳаракатлари хусусиятларининг аҳамияти
асослари
берилган.
Калит сўзлар: шахс, персонал, менеджер,
шахснинг идивидуал
хусусиятлари, менежмент, қарор қабул қилиш, бошқарув қарорлари, онгли
танлов, детерминизм, индетерминизм.
Қарор қабул қилиш жарайнида жуда кўплаб
омилларни, жумладан
иқтисодий, сиёсий, табиий, ижтимоий омилларни ҳам инобатга олмоқ зарур.
Қарор қабул қилиш субъекти деганда қарор қабул қилувчи киши назарда
тутилади. Бу умулаштирувчи тушунча. Чунки қарор қабул қилувчи
деганда бир
киши (раҳбар) ёки одамлар гуруҳи (маъмурият) тушунилиши мумкин. Қарор
қабул қилувчи субъект қарор қабул қилишда эксперт-мутахассисларни ҳам жадб
этиши мумкин.
Қарорлар вариантларидан бирини танлаш раҳбар шахсига ҳам боғлиқ.
Қарор қабул қилувчи шахснинг типологик, иштимоий психологик хусусиятлари
қарор қабул қилиш жараёнида ўз таъсирини кўрсатади. Масалан,
шахснинг
индивидуал-психологик хусиятларидан бири – темперамент ҳам ўз таъсирини
ўтказади. Маълумки, сангвиник ва холерик раҳбарлар қарор қабул қилишда
шошишади, флегматик ва меланхолик раҳбарлар эса шошилишмайди. Шу нуқтаи
назардан қарорлар ҳам бир-биридан фарқланади:
1. Босиқлик билан чиқариладиган қарорлар – ўз хатти-ҳаракатларига
эътибор ва танқидий назар қаратилади. Ғоя олдиндан шакллантирилади.
2. Импульсив қарорлар – жуда кўп ғоялар ишлаб чиқарилади.
Уларни
текшириб кўриш имконияти йўқ.
3. Инерт қарорлар – эҳтиёт чоралари кўрилган ҳолда чиқариладиган
қарорлар. Ҳоялар кам. Барчаси текширилади. Ижодкорлик йўқ.
4.Таваккал чиқариладиган қарорлар – муаллифлар хавфдан қўрқишмайди.
5. Эҳтиёт бўлиб чиқариладиган қарорлар – барча вариантлар мукаммал
ҳолда текшириб кўрилади. Ўта танқидий ёндошув. Янгиликлар қарайиб йўқ.
Қарор қабул қилиш бошқарув функцияларидан бири ҳисобланади. Қарор
бир қанча функцияларни бажаради:
1. Қарорнинг йўналтирувчи функцияси. Бунда қарор бошқарувнинг умумий