Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари


Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари



Download 5,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet256/522
Sana24.02.2022
Hajmi5,98 Mb.
#245093
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   522
Bog'liq
03.Ilmiy to`plam-01

Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари 
255 
Психологиядаги психопрактика йўналиши ҳаётимизда ҳар доим
мавжуд бўлган, сўнгги вақтларда бу йўналишга қизиқиш ортди. Бу инсоннинг 
психик ҳолатини бошқаришга, унинг психик кучларини такомиллаштиришга
ва ривожлантиришга психотехник машқлар тизими билан боғлиқ. 
Республикамизда шарқ психопрактикаси ҳамда ғарбда яратилган ҳамда 
мослаштирилган психотерапевтик дастурлар (гештальттерапия, психодрамма, 
трансакт анализи, нейролингвистик программалаштириш ва бошқалар) кенг 
тарқалган. Психопрактика ҳар бир турининг асосида инсон ҳаётига яқин бўлган 
ҳолат маълум концептуал тамойиллар тизими ётади ва улар муаллифнинг 
шахслараро муносабати ва ҳаётни кузатишлари асосида содда шаклда баён 
этилади. 
Замонавий психолог имиджи хам муҳум егалигини унутмаслик керак. 
Луғавий жиҳатдан “имидж” (инг. “image”) тушунчаси “сиймо”, “тимсол”, 
“қиёфа” ва “образ” маъноларини англатади. Моҳиятига кўра эса ушбу тушунча 
ёрдамида “жозиба”, “мафтункорлик” маънолари англанади. Психологик имидж
психологнинг маънавий-ахлоқий қиёфаси билан ташқи қиёфаси :
- психолог ташқи кўринишининг ўқувчиларга эстетик таъсир кўрсатиши, 
уларни эстетик жиҳатдан завқлантира олиши; психолог сочининг таралган, 
чиройли турмакланган бўлиши; пардоз буюмларидан ўринли фойдаланиш,
юзнинг ортиқча бўёқлардан ҳоли бўлиши; 
- психолог либосларининг тоза, озода, қоматига ярашган бўлиши, осилиб 
турмаслиги, ҳаддан ортиқ ҳашаматли бўлмаслиги лозим; заргарлик буюмларидан
имкон қадар ҳоли бўлиш, айниқса, товланувчи металлар – олтин ва кумуш 
тақинчоқлардан фойдаланмаслик, либоснинг ранги ва ўқитувчининг ёш
хусусиятларига мувофиқ оддий, ҳашаматли бўлиши. 
Мактаб амалиётидан бир мисол келтирамиз. Аёл психолог мактабда 
ўқитувчилар учун амалий психология бўйича семинар ўтказмоқда. 
Фарзандларни моддий бойликларга эмас, маънавий бойликларга қизиқтириш, 
турмишда кийимда ўз-ўзини чегаралашнинг фойдаси ҳақида гапирмоқда.Бунда
психолог ўқитувчилар олдида охири медада кийиниб, бор тақинчоқларини
тақиб, кўз-кўз қилмоқда. Ўқитувчилар аудиториясининг психолог маърузачига
муносабати умуман салбий бўлади: баъзилари умуман қабул қилмаса, 
баъзилари кўнгилга олмайди. Психолог мактабда жон деб ишлаб, ўзининг иш
вақтини ҳамда ишдан бўш вақтини мактабда ўтказса-да, баъзан
ўқитувчиларнинг «психологимиз нима қиляпти?», «Психолог мактабда бўлади-
ми ўзи?» деган кинояли гапларини эшитиш мумкин. Агар психолог ўз
фаолиятини ўзини реклама қилишдан бошламаса, ўқитувчиларнинг бундай
кинояларини кўпроқ эшитиш мумкин. Мактаб психологи ўзини доимо реклама
қилиши зарур, айниқса иш фаолиятининг бошланишида реклама билан фаол
шуғулланиш мақсадга мувофиқ, ўзини-ўзи реклама қилиш 4 асосий босқичдан 
иборат. Ўзини-ўзи реклама қилишнинг биринчи босқичи. Мактабда олиб 
бориладиган иш режаси ва жадвални ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. 
Психолог дарсларга қатнашадиган, ўқитувчилар билан суҳбатлашадиган, 
психологик тадқиқотлар ўтказадиган, маслаҳатлар берадиган ва 
психотренинглар ўтказадиган кунлар ва соатларни аниқ белгилаб олиши зарур. 



Download 5,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   522




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish