Бола билан алоқа ўрнатиш ва ихтиёрий хулқ – атворнинг ривожланиш даражасини аниқлаш методикаси


Синфнинг жинслик даражасини аниқлаш методикаси



Download 4,73 Mb.
bet19/21
Sana13.07.2022
Hajmi4,73 Mb.
#789171
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
40 та методика(1) (4)

Синфнинг жинслик даражасини аниқлаш методикаси

Мазкур методика В.С.Ивашкин томонидан таклиф этилган бўлиб, синфнинг жипслик даражасини аниқлаш учун қўлланади. Методика ёрдамида биринчи босқичда қуйидагилар аниқланади:


1. гуруҳий жипсликнинг умумий мақсад ва вазифалар билан тақазоланганлиги;
2. гуруҳнинг қадриятлар ориентациясидаги бирлик даражаси;
3. гуруҳдаги психологик иқлим.
Иккинчи босқичда гуруҳий жипслик ва жамоанинг ривожланиш даражасини акс эттирувчи интеграл баҳо топилади.



  1. Гуруҳий жипсликнинг умумий мақсад ва вазифалар билан тақозоланганлик даражасини аниқлаш.

Кўрсатма. Қуйидаги шахс хусусиятлари орасидан синфингизнинг ҳар бир аъзоси учун керакли деб ҳисобланган 5 та хусусиятни танлаб, уларнинг тартиб рақамини 1 – устуннинг «а» бандидаги бўш катакларга ёзиб чиқинг. Устуннинг «б» бандига танланган хусусият рўпарасидаги ҳарфни (А.И.Э) қўйинг.


Шахс хусусиятларининг тўплами



Хусусият






Хусусият




1

2

3

1

2

3

4

5




1

Меҳнатсеварлик

И

11

Уддабуронлик

И




























2

Мағрурлик

А

12

Камтарлик

А

3

Хушчақчақлик

Э

13

Дўстлашувчанлик

А




























4

Саранжомлик

И

14

Босиқлик

Э

5

Ростгўйлик

А

15

Адолатпарварлик

А




























6

Интизомлик

И

16

Мулоқотчанлик

Э



















7

Ҳалоллик

А

17

Фаоллик

И




























8

Ташаббускорлик

И

18

Самимийлик

Э



















9

Ҳамдардлик

Э

19

Қатъийлик

И




























10

Раҳмдиллик

Э

20

Ёқимтойлик

Э




























21

Тўғрисўзлик

А

а

б





















Натижаларни қайта ишлаш.


1. Танланган барча хусусиятлар йиғиндисини топиш (синалувчилар сонини 5 га кўпайтириш).

  1. Хусусиятларнинг ҳар бир гуруҳига кирувчи сифатларнинг йиғиндисини аниқлаш.

  2. Хусусиятларнинг ҳар бир гуруҳидаги танловлар коэффицентини топиш.

К (А) = (А : 5 N ) х 100 %; К (И) = (И : 5 N) х 100%; К (Э) = (Э : 5 N) х 100 %.
А,И,Э – ҳар бир гуруҳ хусусиятларининг йиғиндиси; N – синалувчилар сони.
Натижаларни баҳолаш.


Агар К (Э)  55 % ёкпи К (А) + К (И)  60 % бўлса, гуруҳий жипслик юқори –3 балл
Агар К (А)  55 % жипслик даражаси ўртача – 2 балл
Қолган ҳолларда жипслик паст.

2. Гуруҳнинг қадриятлар ориентациясидаги бирлик даражаси аниқлаш.


Кўрсатма. Берилган хусусиятлар орасидан бирор ишни биргаликда бажариш учун синфдошларингизга керак деб ҳисобланган 5 та сифатни танланг ва уларнинг тартиб рақамини 2 – устуннинг бўш катакларига ёзиб чиқинг.

Натижаларни қайта ишлаш.





  1. Синалувчилар танлаган жами хусусиятлар йиғиндисини топиш (N)

  2. Ҳар бир хусусиятнинг неча марта танлаганини аниқлаш.

  3. 5 та энг кўп овоз олган хусусиятлардаги танловлар миқдорини топинг (n)

  4. 5 та энг кўп овоз олган хусусиятлардаги танловлар миқдорини аниқланг (n 1)

  5. Қадриятлар ориентациясидаги бирлик коэффицентини топиш.



C = (n – n 1) : N x 100 %

Натижаларни баҳолаш.




Агар С  50 % бўлса, қадриятлар ориентациясидаги бирлик юқори – 3 балл.
Агар 30 %  С 50 % бўлса, қадриятлар ориентациясидаги бирлик ўртача – 2 балл.
Қолган ҳолларда қадриятлар ориентациясидаги бирлик паст.

3. Гуруҳдаги психологик иқлимни аниқлаш.


Кўрсатма. Қуйидаги саволларга 5 балли тизимдан фойдаланиб жавоб беринг. Бунда: 5 – доим, 4 – деярли доим, 3 – баъзида, 2 – деярли ҳеч қачон, 1- ҳеч қачон.


1. Синфдошларингиз бир – бирининг ўқишдаги муваффақиятлари ёки муваффақиятсизликлари билан қизиқадими?
2. Синфдошларингиз ўқишда бир – бирига ёрдам берадими?
3. Синфдошларингизнинг барчаси ўқишга масъулият билан ёндошадими?

Натижаларни қайта ишлаш.




Гуруҳнинг ўртача баллини топиш – Х= (а + б + в) : 3 N
а, б, в – ҳар бир саволга қўйилган баллар; N – синалувчилар сони.

Натижаларни баҳолаш




Агар Х  4.5 бўлса, психологик иқлим яхши – 3 балл
Агар 3.5  Х 4.5 бўлса, психологик иқлим ўртача – 2 балл
Қолган ҳолларда психологик иқлим ёмон – 1 балл.

Гуруҳий жипслик ва жамоанинг ривожланиш даражасини акс эттирувчи интеграл баҳони аниқлаш.


Уччала топшириқ бўйича олинган баллар йиғиндисини топиш.

И = К + С + Х


Агар И  8 бўлса, гуруҳнинг жипслиги ва ривожланиш даражаси юқори.
Агар И = 6 – 7 бўлса, гуруҳнинг жипслиги ва ривожланиш даражаси ўртача.
Қолган ҳолларда гуруҳнинг жипслиги ва ривожланиш даражаси паст.
А, И, Э – ахлоқий, эмоционал, ишчан хусусиятлар
Методика манбаси: Ратанова Т.А., Шляхта Н.Ф. Психодиагностические методики изучения личности: Учебное пособие. –Переработанное и дополненное издание пособия: Т.А.Ратанова, Л.И.Золотарева, Н.Ф.Шляхта «Методы изучения и психодиагностики личности» - М.: Московский психолого-социальный институт: Флинта. 1998 – 264 с. 94 – 97 бетлар.
Шахс акцентуациясини диагностика қилиш сўровномаси
(К.Леонгард)

Мазкур сўровнома А.А.Баранов томонидан ишлаб чиқилган. Бунда Карл Леонгарднинг шахс акцентуациялари типологияси асос қилиб олинган. Сўровнома темперамент, характер ва тафаккур услубида акцентуациянинг қайси тури устунлик қилишини аниқлаш учун ёрдам беради. Сўровнома билан ишлашда текширилувчи берилган ҳукмлардаги таъкидлар унинг ҳулқ – атворига мос келиши ёки келмаслигини билдириши керак.


01. Намойишкороналик – доим диққат марказида бўлишга, тан олинишга устун бўлиши.


02. Гинахонлик – қўрқув ва жахл эмоцияларининг узоқ вақт барқарор сақлаб туриши.
03. Майдакашлик – ўрнатилган тартибга қатъий риоя этишга интилишнинг, ишнинг ташқи ва майда – чуйда томонларига эътибор беришнинг кучли бўлиши.
04. Қўзғалувчанлик – хулқ атворда импульсивликнинг, етарлича мулоҳазасиз ҳаракат қилишга мойилликнинг устун бўлиши
05. Оптимистлик – кўтаринки кайфият, фаолиятда жонбозлик, гапдонликнинг устунлиги.
06. Даврийлик – кўтаринкилик ва тушкунлик ҳолатларининг даврий равишда ўрин алмашиши.
07. Пессимистлик – ёмон кайфият, воқеаларнинг салбий томонларига кўпроқ эътибор берувчанликнинг устун бўлиши.
08. Беқарорлик – ҳаётий вазиятлар таъсирида эмоционал ҳолатнинг мусбат томондан манфий томондан мусбат томонга кескин ўзгариши.
09. Хавотирланувчанлик – хавотир, чўчиш, қўрқимсирашнинг юқори бўлиши.
10. Кўнгилчанликнинг – нозик инсоний ҳиссиётлар соҳасида чуқур кечинмаларининг, таъсирчанликнинг устун бўлиши.
11. Экстравертлик – ташқи оламдаги воқеа – ходисаларга йўналганликнинг устун бўлиши.
12. Интроветрлик – шахсий кечинмалар, ўй – ҳаёллар оламига йўналганликнинг устунлик қилиши.

Эслатма № 1. Акцентуация номлари асосан клиник атамалар билан эмас, сўзлашув услубига хос сўзлар билан ифодаланган.


Таъкидлар қатори.


1. Бошқалардан уни ажратиб турадиган тақинчоқ ва кийимларни яхши кўради.


2. Ёқимсиз вазиятларни узоқ вақт эсда тутади.
3. Ҳамма нарса ўзининг қатъий белгиланган жойида бўлишини таъминлашга интилади.

  1. Тез жаҳли чиқади.

  2. Ташаббускорлик - унинг асосий хусусияти.

  3. Шундай бўладики, унинг кайфияти бирор жиддий сабабсиз ҳам ўзгаради.

  4. Кўпинча пассив.

  5. Ўз ҳиссиётларини ёрқин ва самимий ифода этиши билан ажаралиб туради.

  6. Уни журъатсиз одам деса бўлади.

  7. У кўнгли бўш одам.

  8. Кайфияти кўпинча аъло.

  9. Фикрлари антиқалиги билан бошқалар фикрларидан фарқланади.

  10. Нотаниш одамлар билан осонликча мулоқотга киришади.

  11. Уни мағрур одам деса бўлади.

  12. Доим етти ўлчаб, бир кесиш қоидасига риоя этади.

  13. Баъзида ўз фикрларини кескин ва ортиқча андишасиз билдиради.

  14. Мураккаб вазиятлардан устамонлик билан чиқиб кетади

  15. Кутилмаган қилиқ қилиб қўйиши мумкин.

  16. Ҳар хил шартлар, ахлоқий талаблар билан ҳамма нарсани мужмаллаштириб юборади.

  17. Беминнат ёрдам кўрсатишга мойил.

  18. Алдаш қўлидан келмайди

  19. Кайфиятига қараб иш тутади-ю, лекин меъёрдан четга чиқмайди.

  20. «Аввал ўйла, кейин сўйла» қоидасига риоя қилмайди.

  21. У реал ҳаётдан бироз узилиб қолган.

  22. Муваффақият қозониши учун бошқаларга маъқул тушадиган одам бўлишга интилади.

  23. У бирдан янги ишга қўл ура олмайди, лекин ҳаммасини тушуниб олгач, ишни бошқалардан яхши бажаради.

  24. Қарорлари ва ҳаракатлари ишончли ҳамда аниқ экани билан бошқалардан фарқланади.

  25. Жамоада доим етакчиликка даъво қилади.

  26. У қийин вазиятлардан чиқиш йўлини тезгина топади.

  27. Вазият ўзгариши билан унинг ҳаракатлари ҳам ўзгаради.

  28. Ён босиш ва бўйсунишга мойиллик билдиради.

  29. Ҳар хил миш – мишларга осонгина ишониб қўя қолади.

  30. Масъулиятни ўз зиммасига олишдан ўзини олиб қочади.

  31. Қондан қўрқади.

  32. Дангаллик ва очиқлик унинг табиатига хос.

  33. Кўпчиликнинг қарашларига зид келувчи фикр тарафдори бўлиши мумкин.

  34. Бошқалар билан мулоқот қилишда ўзининг хатти – ҳаракатлари қандай бўлишини таҳлил этади.

  35. Обрўсини йўқотишдан қўрқмай, узоқ вақт ўз қарашлари ва ғояларини ҳимоя қилиш учун кураш олиб бориши мумкин.

  36. Қатъий қарор қабул қилишга қийналиб узоқ мулоҳаза юритади.

  37. У ғалаба қозониш рақибининг кучига эмас, энг аввало ўзининг матонатига боғлиқ, деб билади.

  38. Ўз вазифаларига жиддий муносабатда бўлмаган пайтлари учраб туради.

  39. Баъзида бир неча кун, ҳатто, ҳафталаб ўз оламига «кириб кетиши» мумкин.

  40. Унинг хулқ атвори биринчи навбатда жамиятда қабул қилинган меъёрлар билан белгилаб берилади.

  41. Ваҳима қилишга мойил.

  42. Дўстлари билан бўлган мулоқотда ўта ишонувчан.

  43. Интизомли, ўз бурчига содиқ.

  44. Унинг шиори – «Ҳамма қайси тарафга бўлса, мен ҳам ўша тарафга».

  45. У камгап, зарурат туғилгандагина мулоқотга киришадиган инсон.

  46. Ўз кайфиятини осонгина ўзгартириши мумкин.

  47. Уришиб қолган бўлса, ярашиш томон биринчи бўлиб қадам ташламайди.

  48. Кўпинча ишларнинг бажарилишини эрта – индинга ёки кейинги хафтанинг шу кунига қолдиради.

  49. Ҳаётий режалар тузиб эмас, реал ҳаёт кечириб яшашни истайди.

  50. Жамоанинг «юраги» бўла олади.

  51. Ўзига нима керагини баъзида ўзи ҳам билмайди.

  52. Шовқин – сўронли давраларни ёқтирмайди, улардан ўзини олиб қочади.

  53. Бадиий дид соҳиби.

  54. Бошқаларнинг унга бўлган муносабатини жуда нозик ҳис этади.

  55. Уни ҳафа қилиш осон.

  56. Мақсадга эришиш учун синалган усул ва воситалардан фойдаланишни маъқул кўради.

  57. Меҳнатда ишни қандай қилиб яхшироқ, тезроқ, кам вақт ва куч сарфлаб бажариш мумкинлигини кўп ўйлайди.

  58. Уни бошқалар диққатини жалб этадиган одам деса бўлади.

  59. Уни бировдан узоқ вақт ҳафа бўлиб юрадиган одам деса бўлади.

  60. Уни нарсаларнинг майда – чуйдаларига кўп эътибор берадиган одам деса бўлади.

  61. Уни ўйламай иш қилиб қўядиган одам деса бўлади.

  62. Уни доим келажакка умид билан қаровчи одам деса бўлади.

  63. Унда гоҳ ўта умидворлик, гоҳ ўта умидсизлик кузатилади.

  64. Уни келажакка умидсизлик билан муносабатда бўлувчи одам деса бўлади.

  65. Уни ҳиссиётга жуда берилувчан одам деса бўлади.

  66. Уни ўта хавотирланувчан одам деса бўлади.

  67. Уни ҳаддан ташқари тинчликсевар одам деса бўлади.

  68. Уни киришимли, одамшинаванда одам деса бўлади.

  69. Уни яккаланувчан, одамови одам деса бўлади.

Эслатма № 2. Сўровномадан эксперт баҳоларини олиш учун фойдаланиш самарали бўлиши мумкин.


Жавоб варақаси





Баллар

Шахс акцентуацияси типлари ва уларга мувофиқ келувчи таъкидларнинг тартиб рақами

01

02

03

04

05

06

07

08

09

10

11

12

5

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

4

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

3

25

26

27

28

29

30

31

32

33

34

35

36

2

37

38

39

40

41

42

43

44

45

46

47

48

1

49

50

51

52

53

54

55

56

57

58

59

60

6

61

62

63

64

65

66

67

68

69

70

71

72

Баллар йиғиндиси




































Эслатма № 3. Натижаларни қайта ишлаш ва ҳисоблашда текширилувчи фақат ўзига хос деб билган таъкидлар миқдори ҳисобга олинади.


Методика манбаси: Шевандрин Н.И. Психодиагностика, коррекция и развитие личности. – М.: Гуманит.изд.Центр ВЛАДОС, 1998. 319 – 323 бетлар.

Гуруҳдаги психологик иқлимни ўрганиш методикаси

Мазкур методика гуруҳдаки мижтимоий – психологик иқлимни ўрганишга мўлжалланган, махсус икки қутбли шкаладан ташкил топган. Шкала Ф.Фидлер томонидан таклиф қилинган.


Кўрсатма: «Қуйида маъно жиҳатидан бир – бирига зид ўн жуфт жумла келтирилган. Ушбу жумлалар ёрдамида гуруҳдаги шахслараро муносабатларга баҳо бериш мумкин. Бунда шуни эътиборга олиш керакки, баҳо чап томонга яқинлашган сари чап тарафдаги хусусият даражаси, ўнг томонга яқинлашган сайин ўнг тарафдаги хусусият даражаси ортади. Энди ўйлаб кўринг: гуруҳингиз аъзолари ўртасидаги муносабат учун кўпроқ қайси хусусиятлар хос?».




8

7

6

5

4

3

2

1




Дўстона муносабат



























Душманлик кайфияти

Келиша олиш



























Келиша олмаслик

Гуруҳдошлардан қониқиш



























Гуруҳдошлардан қониқмаслик

Гуруҳ ишларига қизиқиш



























Гуруҳ ишларига бефарқлик

Бир – бирини ҳимоя қилиш



























Бир – бирин ҳимоя қилмаслик

Иноқлик, аҳиллик



























Чиқишмаслик, ноаҳиллик

Ҳамкорлик, ҳамфикрлик



























Бир – бирига ишонмаслик

Ўзаро ёрдам



























Яхшиликни раво кўролмаслик

Гуруҳдошларни хурмат қилиш

























Гуруҳдошларга хурматсизлик

Гуруҳдош ютуғидан қувониш



























Гуруҳдош ютуғига бефарқлик

Натижаларни қайта ишлаш ва изоҳлаш:


1) Барча жумлаларга қўйилган балларнинг йиғиндиси топилади (80 - энг юқори кўрсаткич, 10 – энг қуйи кўрсаткич); 2) ҳар бир жуфтлик бўйича барча иштирокчилар тўплаган ўртача баллар ҳисоблаб чиқилади (ҳар бир жуфтлик бўйича барча иштирокчиларнинг баллари ўзаро қўшилиб, йиғиндиси иштирокчилар сонига бўлинади); 3) ўртача балларнинг бандлари ўзаро бирлаштирилиб чиқилади (ҳосил бўлган эгри чизиқ иштирокчилар гуруҳдаги психологик иқлим ҳақида қандай фикрда эканини акс эттиради)
Эслатма: гуруҳнинг умумий кўрсаткичларини ҳар бир иштирокчининг кўрсаткичлари билан солиштириш орқали гуруҳдаги ижтимоий – психологик иқлимга ноадекват юқори ёки паст баҳо берувчи синалувчиларни аниқлаб олиш мумкин.
Методика манбаси: Ратанова Т.А, Шляхта Н.Ф. Психодиагностические методы изучения личности: Учебное пособие. – Переработанное и дополненное издание пособия Т.А.Ратанова, Л.И. Золотарева, Н.Ф.Шляхта «Методы изучения и психодиагностика личности» - М.: Мсосковский психолого – социальный институ: Флинта, 1998. 101 – 102 бетлар
Мулоқотчиликнинг умумий даражасини аниқлаш сўровномаси

Мазкур сўровнома В.Ф.Ряховский томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, мулоқатчанликнинг умумий даражасини аниқлаш мақсадида қўлланади.


Синалувчига кўрсатма: «Сизнинг эътиборингизга бир қатор оддий саволлар хавола этилади. Сиз уларга «ҳа», «йўқ» «баъзида» деб жавоб қайтаришингиз мумкин. Саволларга тез, кўп ўйламай жавоб беришингиз талаб этилади».

Саволлар


1. Сизни оддий ёки иш билан боғлиқ учрашув кутиб турибди. Учрашув вақтини кутиш сизни асабийлаштирадими?
2. Сизга бирор мажлис, анжуман ёки шу каби бошқа тадбирда нутқ сўзлаш, маърўза ўқиш, ахборот етказиш топширилса, бунда халоватингизни йўқотиб, бевосита бўлиб кўрасизми?

  1. Шифокор қабулига боришни касал зўрайиб кетгунча чўзиб юрадиган одатингиз борми?

  2. Сизни бошқа шаҳарга меҳнат сафарига жўнатишмоқда. Сиз авваллари ҳеч қачон бу шаҳарда бўлмагансиз. Сиз бор имкониятингизни ишга солиб, ушбу меҳнат сафаридан қутилиб қолишга уринасизми?

  3. Ўз кечинмалирингизни бировга у ким бўлишидан қатъий назар гапириб беришни ёқтирасизми?

  4. Кўчада нотаниш одам сизга илтимос билан (йўлни кўрсатиб юбориш, вақтни айтиб юбориш ва бошқа илтимослар) мурожаат қилиши жонингизга тегадими?

  5. Ҳар хил авлод вакиллари, ҳақиқатдан ҳам, бир – бирини тушуниши қийин, деб ўйлайсизми?

  6. Танишингиз бир неча ой аввал сиздан қарз олган бўлса, унга пулни қайтариш илтимоси билан мурожаат қилишга уяласизми?

  7. Ресторан ёки кафеда сизга сифатсиз таом келтирилди. Сиз индамай ликопчани жаҳл билан бир четга суриб қўясизми?

  8. Нотаниш одам билан ёлғиз қолганда, сиз суҳбатга киришмайсиз, ўзингиз гап бошламайсиз. Шундайми?

  9. Сиз борган жойда одамлар узун навбат ҳосил қилиб туришган бўлса (масалан, дўконда, кутубхонада, кассада) ниятингиздан қайтмай қатор охирига келиб турармидингиз?

  10. Низоли вазиятларни ҳал этиш билан шуғулланувчи бирор комиссия ишида қатнашиш сизни чўчитадими?

  11. Сиз санъат асарларига, бадиий асарларга баҳо беришда бошқаларнинг фикр – мулоҳазаларини эътиборга олмайсиз. Шундайми?

  12. Сиз яхши билган бирор масала бўйича биров аниқ хато гапираётган бўлса, бу одам билан бахслашмасдан индамай қўя қоласизми?

  13. Иш ёки ўқиш юзасидан биров муайян муаммони ҳал этишда ёрдам беришингизни илтимос қилганда, энсангиз қотадими?

  14. Фикрингизни оғзаки айтгандан кўра ёзма тарзда билдиришни маъқул кўрасизми?

Натижаларни баҳолаш


Ҳар бир «ҳа» деган жавоб учун 2 балл қўйилади.
Ҳар бир «баъзида» деган жавоб учун 1 балл қўйилади.
Ҳар бир «йўқ» деган жавоб учун 0 балл қўйилади.

Натижалар талқини.


30 – 32 балл. Мулоқотчанлик даражаси анча паст. Бу сиздаги жиддий муаммо. Чунки бундан аввало ўзингиз азият чекасиз. Бироқ яқинларингизга ҳам осон тутиб бўлмайди. Ҳамкорликдаги фаолиятни талаб қилувчи ишни сизга ишониб топшириб бўлмайди. Мулоқотчанроқ бўлишга, ўзингизни бошқаришга ҳаракат қилинг.
25 – 29 балл. Сиз ёлғизланишни яхши кўрасиз, шунинг учун дўстларингиз кам. Нотаниш одамлар билан танишиш, нотаниш жойларга бориш зарурати ҳаловатингизни бузади. Сиз ўзингизнинг бу хусусиятларингизни биласиз ва ўзингиздан норози ҳам бўласиз. Лекин фақат норозилик билан чекланманг – характерни ўзгартириш ўз қўлингизда. Эслаб кўринг: бирорта ишга қизиқиб кетганингизда анча мулоқотчанг бўлиб қоласиз-ку!
19 – 24 балл. Сиз маълум даражада мулоқотчансиз ва нотаниш вазиятда ўзингизни йўқотиб қўймайсиз. Янги муаммолар сизни қўрқитмайди, аммо нотаниш одамлар билан мулоқот қилишда анча эҳтиёткорсиз, бахс – мунозараларга бажонидил қўшилмайсиз. Баъзида гапларингизда заруратсиз киноя – кесатиқ кўпайиб кетади. Бироқ бу камчиликни тузатса бўлади.
14 – 18 балл. Сиз етарлича мулоқотчансиз, қизиқувчансиз, суҳбатдош қизиқ нарсалар ҳақида гапирганда, уни диққат билан тинглайсиз. Мулоқотда анча сабрлисиз, ўз нуқтаи назарингизни ҳиссиётга берилмай ҳимоя қиласиз. Нотаниш одамлар билан суҳбатлашишга тўғри келганда, безовта бўлмайсиз, айни пайтда шовқин сўрон давраларни ёқтирмайсиз, бировнинг бачкана қилиқлари ва кўп гапириши ғашингизга тегади.
9 – 13 балл. Сиз жуда мулоқотчансиз (баъзида меъёридан ортиқ), қизиқувчан, гапдонсиз, ҳар хил масалалар бўйича ўз фикрингизни билдиришни яхши кўрасиз, бу эса баъзида атрофдагиларни ғашига тегади. Нотаниш одамлар билан бажонидил танишасиз, одамларнинг диққат марказида бўлишни ёқтирасиз. Ҳеч кимнинг илтимосини ерда қолдирмайсиз, лекин берилган ҳамма ваъдаларни бажара олмаслигингиз мумкин. Баъзида жаҳл устида қаттиқ гапириб юборасиз, бироқ тезда жаҳлингиздан тушасиз. Жиддий муаммолар билан тўқнашганда сизга сабр – тоқат етишмайди. Аммо ҳохласангиз ҳеч қандай муаммо олдида таслим бўлмаслигингиз мумкин.
4 – 8 балл. Сиз жуда мулоқотчансиз, гапингиз ичингизга сиғмайди. Доим ҳамма воқеалардан хабардорсиз, ҳар хил бахс мунозара, тортишувларда қатнашишни хуш кўрасиз, лекин жиддий мавзулар сизни зериктириб юбориши мумкин. Бирор масала бўйича тўлиқ тасаввурга эга бўлмасанигз ҳам, бу масала юзасидан сўзга чиқишга доим тайёрсиз. Ҳамма жойда ўзингизни эркин ҳис этасиз, ҳар қандай ишга киришиб кетаверасиз, аммо ҳар доим ҳам уни охиригача етказмайсиз. Шунинг учун раҳбарият ва ҳамкасблар сизга бироз хавотир ва шубҳа билан қарайдилар. Бу хусусиятларингиз ҳақида бош қотириб кўринг.
3 ва ундан кам балл. Сизнинг мулоқотчанлик даражангиз меъёрдан ортиқ даражада юқори. Жуда сергапсиз, сизга алоқаси бўлмаган ишларга аралашаверасиз, ҳал этишга қурбингиз етмайдиган муаммоларни бартараф этишга киришаверасиз, ихтиёрий ёки ихтиёрсиз равишда ҳар хил низоларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлиб қоласиз. Анча хафаланувчан, жазавага мойилсиз, жиддий ишни сизга топширмаган маъқул. Ўзингизнинг устингизда, характерингиз устида ишланг. Аввало ўзингизда сабр – тоқатни, вазминлик ва босиқликни тарбияланг, бошқаларга ҳурмат кўзи билан қарашни ўрганинг. Энг муҳими, ўз соғлигингиз ҳақида қайғуринг. Ишонинг бундай ҳаёт тарзининг оқибатлари жиддий бўлиши мумкин.
Методика манбаси: Рогов Е.И. Настольная книга практического психолога: Учеб.пособие: В 2 кн. – з – е изд. – М.: Гуманит.изд.центр ВЛАДОС, 2000. – Кн.2: Работа психолога со взрослыми. Коррекционные приёмы и упражнение. 52 – 55 бетлар.

Гуруҳнинг социал – психологик жиҳатдан ўз – ўзини жамоа сифатида аттестация қилиш методикаси


Мазкур методика гуруҳдаги муносабатларнинг ривожланиш даражасини аниқлашга мўлжалланган. У 75 та ҳукмдан иборат. Синалувчилар ҳар бир ҳукм гуруҳнинг қанча аъзосига таълуқли эканини белгилайдилар.


Кўрсатма. «Қуйида 75 та ҳукм берилган. сиз ҳар бир ҳукмнинг мазмуни билан танишиб, сўнгра у гуруҳингизнинг қанча аъзосига тегишли эканлигини қуйида берилган баллардан фойдаланиб белгиланг: 0 балл – ҳуч ким, 1 балл – деярли ҳеч ким, 2 балл – камчилик, 3 балл – ярми, 4 балл – кўпчилик, 5 балл – деярли барча, 6 балл – барча, «__» - бир нарса дейишим қийин».
1. Ўз сўзини иш билан исботлайдилар.
2. Худбинлик ва индивидуализмни қоралайдилар.
3. Қарашлари бир хил.
4. Бир – бирининг муваффақиятига хурсанд бўладилар.
5. Бошқа гуруҳларга ва ўз гуруҳининг янги вакилларига ёрдам берадилар.

  1. Бир – бири билан келишган, уюшган ҳолда ишлайдилар.

  2. Гуруҳ олдидаги вазифаларни биладилар.

  3. Бир – бирларига талабчанлиги юқори.

  4. Барча масалаларни келишиб ҳал этадилар.

  5. Гуруҳ олдидаги муаммоларни баҳолашда ҳамфикрдирлар.

  6. Бир – бирига ишонадилар.

  7. Бошқа гуруҳлар ва ўз гуруҳининг янги вакиллари билан тажриба алмашадилар.

  8. Низога йўл қўймай вазифаларни ўзаро тақсимлайдилар.

  9. Гуруҳ фаолиятининг натижаларини яхши биладилар.

  10. Ҳеч қачон, ҳеч нарсада адашмайдилар.

  11. Ўз ютуқ ва муваффақиятсизликларини тўғри баҳолайдилар.

  12. Шахсий манфаатларини гуруҳ манфаатларидан юқори қўймайдилар.

  13. Умумий хоббилар /қизиқишлар/га эгалар.

  14. Бир бирларини ҳимоя қиладилар.

  15. Бошқа гуруҳлар ва ўз гуруҳининг янги вакиллари манфаатлари билан ҳисоблашадилар.

  16. Зарурат туғилганда гуруҳий ишда бир – бирининг ўрнига ишлаб турадилар.

  17. Гуруҳ ишининг ҳам ижобий, ҳам салбий томонларидан хабардордирлар.

  18. Гуруҳ олдидаги вазифаларни бажариш учун сидқидилдан меҳнат қиладилар.

  19. Гуруҳ манфаатларига зиён етса, бунга бефарқ қараб турмайдилар.

  20. Вазифаларни ўзаро тақсимлашда тез келишиб оладилар.

  21. Бир – бирларига кўмак берадилар.

  22. Нафақат ўз гуруҳларига, балки бошқа гуруҳларга ҳам, ўз гуруҳининг нафақат фахрий аъзолари, балки янги аъзоларига ҳам адолатли муносабатда бўладилар.

  23. Гуруҳ ишидаги камчиликларни мустақил аниқлайдилар ва бартараф этадилар.

  24. Гуруҳ ичида ўзларини қандай тутишни яхши биладилар.

  25. Ҳеч қачон, ҳеч нарсада шубҳаланмайдилар.

  26. Бошлаган ишларини чала қолдирмайдилар.

  27. Гуруҳда қабул қилинган хулқ – атвор меъёрлари ва қоидаларини қаттиқ ҳимоя қиладилар.

  28. Гуруҳ манфаатларини бир хилда тўғри баҳолайдилар.

  29. Гуруҳдошларнинг муваффақиятсизликларидан самимий қайғурадилар.

  30. Ўз гуруҳининг ҳам, бошқа гуруҳнинг ҳам, гуруҳдаги фахрий аъзоларнинг ҳам янгит аъзоларнинг янги аъзоларнинг ҳам ишини тўғри баҳолайдилар.

  31. Гуруҳда вужудга келадиган низоларнинг олдини олишни ва бартараф этишни биладилар.

  32. Ўз вазифаларини ва мажбуриятларини яхши биладилар.

  33. Онгли равишда интизомга риоя қиладилар.

  34. Ўз гуруҳига чин дилдан ишонадилар.

  35. Ўз гуруҳининг муваффақиятсизларини бир хилда тўғри баҳолайдилар.

  36. Бир – бирига бўлган муносабатда ўзларини жуда маданиятли тутадилар.

  37. Ҳеч қачон ўз гуруҳларини бошқа гуруҳлардан, ўз гуруҳидаги фахрий аъзоларни янги аъзолардан устун қўймайдилар.

  38. Бир – бирлари билан тез тилд топиша оладилар.

  39. Гуруҳдаги фаолиятда ўзаро қандай муносабатда бўлиш кераклигини яхши биладилар.

  40. Доим ҳар нарсада ҳақлар.

  41. Шахсий манфаатларини гуруҳнинг бошқа аъзолари манфаатидан устун қўймайдилар.

  42. Гуруҳ учун фойдали бўлган ташаббусларни фаол қўллаб – қувватлайдилар.

  43. Ахлоқ ҳакида ўхшаш тасаввурларга эгалар.

  44. Бир – бирларига дўстона муносабатда бўладилар.

  45. Нафақат ўз гуруҳларига, балки бегона гуруҳларга ҳам, нафақат ўз гуруҳидаги фахрий аъзоларга, балки янги аъзоларга ҳам муносабатда ўзларини маданиятли тутадилар.

  46. Зарурат туғилса, гуруҳга раҳбарлик қилишни ўз қўлларига олишлари мумкин.

  47. Бир – бирининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини яхши биладилар.

  48. Гуруҳнинг моддий бойлигига ўзиникидай муносабатда бўладилар.

  49. Гуруҳдаги эзгу ғояларни, тадбирларни қўллаб – қувватлайдилар.

  50. Гуруҳнинг ҳар бир аъзоси қандай хусусиятларга эга бўлиши лозимлиги ҳақида ўхшаш қарашларга эгалар.

  51. Бир – бирларини ҳурмат қиладилар.

  52. Бошқа гуруҳлар билан, ўз гуруҳининг янги аъзолари билан фаол ҳакорлик қилишга интиладилар.

  53. Зарурат туғилганда гуруҳдошлар вазифаларини ўз зиммаларига оладилар.

  54. Бир – бирларининг характер хусусиятларини яхши биладилар.

  55. Ҳамма нарсани биладилар.

  56. Ҳар қандай ишни масъулият билан бажарадилар.

  57. Гуруҳ жипслигига путур етказувчи ҳар қандай нарсага фаол қаршилик қиладилар.

  58. Гуруҳ аъзолари ўртасидаги рағбат тақсимотини бир хилда тўғри баҳолайдилар.

  59. Қийин дамларда бир – бирини қўллаб – қувватлайдилар.

  60. Бошқа гуруҳларнинг, ўз гуруҳидаги янги аъзоларнинг муваффақиятидан самимй хурсанд бўладилар.

  61. Қийин вазиятларда уюшган ҳолда, келишиб, ҳаракат қиладилар.

  62. Бир – бирининг индивидуал қизиқишлари ва одатларини яхши биладилар.

  63. Бутун гуруҳ учун фойдали бўлган ишда фаол қатнашадилар.

  64. Гуруҳ муваффақиятлари ҳақида шахсан қайғурадилар

  65. Гуруҳ аъзолари йўл қўйган камчиликлари учун оладиган жазоларини тўғри баҳолайди.

  66. Бир – бирига эътиборли муносабатда бўладилар.

  67. Нафақат ўз гуруҳлари, балки бошқа гуруҳларнинг ҳам, ўз гуруҳининг нафақат фахрий аъзолари, балки янги аъзоларининг ҳам муваффақиятсизлигидан самимий қайғурадилар.

  68. Низоларсиз тезгина ҳамма рози бўладиган қилиб вазифаларни тақсимлай оладилар.

  69. Бир – бирларининг ишлариқандай эканини яхши биладилар.

  70. Ҳамма саволларга тўғри жавоб бера оладилар.




Жавоб варақаси

1.
8.
16.
23.
31.
38.
46.
53.
61.
68.

2.
9.
17.
24.
32.
39.
47.
54.
62.
69.

3.
10.
18.
25.
33.
40.
48.
55.
63.
70.

4.
11.
19.
26.
34.
41.
49.
56.
64.
71.

5.
12.
20.
27.
35.
42.
50.
57.
65.
72.

6.
13.
21.
28.
36.
43.
51.
58.
66.
73

7.
14.
22.
29.
37.
44.
52.
59.
67.
74.

15.

30.

45.

60.

75.


Ҳукмларнинг 70 таси ишчи бўлиб, 5 таси назоратчи ҳукмдир. Назоратчи ҳукмлар жавобларнинг чинлигини аниқлаш учун ишлатилади. Агар назоратчи ҳукмлар юзасидан берилган жавоблар самимий жавобни билдирувчи вариантда бўлса, ишчи ҳукмларга берилган жавоблар ишончли бўлиб, ҳисобланади, акс ҳолда улар ишончсиз бўлади.


Ишчи 70 та ҳукм 7 гуруҳга ажратилган. Ушбу 7 гуруҳ ҳукмлари жамоа сифатида гуруҳдаги 7 хил муносабатнинг қанчалик ривожланганлигини аниқлашга ёрдам беради. Бу муносабатлар қуйидагилардан иборат 1. Масъулият – гуруҳ олдидаги мақсад ва вазифаларга масъулият билан ёндошиш; 2. Коллективизм – гуруҳ олдида турган муаммоларни ҳал этиш, гуруҳий фаолиятни бажаришда ҳамкорлик қилиш3. Жипслик – гуруҳ ҳаётидаги асосий масалалар бўйича гуруҳ аъзолари ўртасидаги ҳамкорлик ва гуруҳий фаолиятда «бир тану бир жон» бўлиб ҳаракат қилиш; 4. Мулоқотчанлик – гуруҳ аъзоларининг ўзаро мулоқотга, шахсий – эмоционал муносабатларга киришувчанлиги; 5. Очиқлиқ – бошқа гуруҳларга ва гуруҳнинг янги аъзоларига ижобий муносабатда бўлиш; 6. Тартиб – интизомлилик гуруҳ фаолияти самарадорлиги йўлида унинг таркибий тузилишини тез ўзгартира олиш, янгидан туза олиш; 7. Ахборотга эгалик – гуруҳ ишлари ва гуруҳ аъзолари ҳақидаги маълумотни бемалол қўлга киритиш имкониятининг мавжудлиги.
Натижаларни қайта ишлашга тайёрлаш.
Жавоб варақаларидаги натижалар қайта ишланиши учун қуйидаги талаблар бажарилиши керак: 1) 15, 30, 45, 60, 75 ҳукмларга қўйилган балл «0» бўлиши (вербал баҳода «ҳеч ким» деган жавоб берилган бўлиши) керак. Эслатма: Кўп ҳолларда жавоб варақасида назорат саволларига (15, 30, 45, 60, 75) берилган жавоблар орасида тўғри ва нотўғри жавоб вариантлари биргаликда мавжуд бўлади. Бундай вазиятда назорат саволларига нотўғри жавоб берилган сатр ва ундан олдинги сатр ўчирилади ва натижаларни ҳисоблашда инобатга олинмайди; 2) Ҳукмларга жавобан қўйилган баллар камида уч хил (масалан, 1, 4, 6 ёки 1, 3, 4) бўлиши керак.
Ушбу икки талаб бажарилгандагина натижаларни қайта ишлаш жараёнини бошлаш мумкин. Натижалар статистик қайта ишланиши учун қуйидагича тайёрланади.
1. Статистик қайта ишлашга яроқли бўлган барча жавоб варақалари 7 та устунга ажратиб кесиб чиқилади. Қуйида тўлдирилган жавоб варақасининг қаеридан кесиш кераклиги пунктир чизиқлар билан кўрсатилган.

1.3
8. -
16.3
23.4
31.5
38.4
46.5
53.3
61.5
68.3

2.4
9.5
17.6
24.5
32.3
39.3
47.3
54.4
62.3
69.3

3.5
10.4
18.5
25.4
33.2
40.2
48.4
55.5
63.2
70.4

4. –
11.2
19.3
26.3
34.1
41.5
49.5
56.2
64.4
71.5

5.3
12.4
20.2
27.1
35.3
42.6
50.4
57.3
65.6
72.4

6.5
13.1
21.3
28.4
36.5
43.4
51.6
58.5
66.5
73.6

7.6
14.6
22.5
29.4
37.5
44.6
52.5
59.6
67.4
74.5

2. Ҳосил бўлган тасмалар ичида тартиб рақами бир шкалага тегишли бўлганлари тоза вараққа ёнма ён қилиб ёпиштирилади. Бундай варақлар сони 7 та бўлади. Натижада қуйидаги манзара ҳосил бўлади.



1.
8.
16.
23.
31.
33.
46.
53.
61.
68.

1.
8.
16.
23.
31.
33.
46.
53.
61.
68.



1.
8.
16.
23.
31.
33.
46.
53.
61.
68.

1.
8.
16.
23.
31.
33.
46.
53.
61.
68.

1.
8.
16.
23.
31.
33.
46.
53.
61.
68.

1.
8.
16.
23.
31.
33.
46.
53.
61.
68.

1.
8.
16.
23.
31.
33.
46.
53.
61.
68.

Муҳтарам ўқитувчи

Ушбу саволларга жавоб беришда бировнинг фикрини инобатга олмаслигингизни, бировнинг кўрсатмасига амал қилмаслигингизни сўраймиз. Биз шунчаки ҳақиқатни билмоқчимиз. Шу сабабли ҳам ҳар бир варақани ким тўлғазаётганини сўрамаймиз. Саволлар диққат билан ўқинг ва ўз фикрингизни билдиринг. Айнан бир ўқитувчининг исми – шарифи, агар савол мазмунига тўла жавоб берса, бир неча марта қайтарилиши мумкин.


Муҳтарам ўқитувчи! Сиз билан бирга, бир коллективда ишлайдиган ўқитувчилардан:
1) Энг зеҳнли ва фаросатли деб билган ўқитувчиларингиздан уч кишининг исми – шарифини айтишингизни сўраймиз:
биринчи ўринда __________________________
иккинчи ўринда___________________________
учинчи ўринда_____________________________
2) Педагогик маҳорати аъло бўлган ва сизнингча бутун вужуди, қалби билан педагог бўлган ҳамкасбларингиздан яна уч кишини атанг:
биринчи ўринда __________________________
иккинчи ўринда___________________________
учинчи ўринда_____________________________
3) Жуда болажон, ўқувчи руҳида чуқур из қолдира оладиган, орқасидан болаларни эргаштириб юрувчи, ота – оналар ҳурматига сазовор бўлган, педагогик меҳнатни ҳаёт мазмуни деб тушунадиган муаллимларни билсангиз яна уч кишини кўрсатинг:
биринчи ўринда __________________________
иккинчи ўринда___________________________
учинчи ўринда_____________________________
4) Нафақат ўқувчиларга ва ҳаттоки ўқитувчиларга ҳам ўзининг ҳаёт тарзининг софлиги билан, мураббийлик қобилияти билан ўрнак бўла оладиган ҳамкасбларингиздан яна уч кишини атанг:
биринчи ўринда __________________________
иккинчи ўринда___________________________
учинчи ўринда_____________________________
5) Характер хусусиятлари билан, муаллимлик, мураббийликка, бола таълими ва тарбиясига малҳамдек таъсир қила оладиган ва шу билан бирга олий инсоний фазилатларга эга бўлган ҳамкасбларингиз ҳам бўлса керак. Улар:
биринчи ўринда __________________________
иккинчи ўринда___________________________
учинчи ўринда_____________________________
Содиқлик билан тўғри жавоб берганингиз учун истеъдод маркази ходимлари номидан Сизга катта раҳмат!

Сиз билан яшаш осонми?


Қуйидаги тест – синовлари етарли жавоб олишингизга имкон беради.


1. Азонда соат жиринглаганда. Сиз:
а) бошқа томонингизга ёнбошлаганда яна бир оз ётасиз (2)
б) тўшакдан ирғиб тушасиз (5)
в) соат тўла жиринглаб бўлгунча ётаверасиз (0)
2. Сиз нонуштага:
а) кийиниб бўлиб ўтирасиз (6)
б) кийиниб оласиз – у, аммо кўчага чиқиб кетишга тўла шай
бўлмайсиз (5)
в) қайси кийимда ётган бўлсангиз, ушандай ювиниб – таранмай ўтирасиз. (2)
3. Одатда эрталабдан сиз :
а) белгилаб олган режаларингизни бажаришга киришасиз (5)
б) доимо ўйқисираб юрасиз (0)
в) эринибгина иш кунини бошлайсиз (1)
4. (Хотинингиз ёки эрингиз) билан қахвахонада овқатланиш учун учрашганингизда сиз:
а) кундузи содир бўлган воқеа – ҳодисалар гирдобидан чиқолмайсиз (2)
б) учрашувчи ёддан сақланадиган бўлишига харакат қиласиз (6)
в) одатдаги ҳолатда бўласиз (3)
5. Сиз севган телекўрсатув келаётган вақтда эрингиз (ота – онангиз)нинг дўстлари меҳмонга келишди? Сиз:
а) ҳеч иккиланмай телевизорни ўчирасиз (6)
б) овозини сал пасайтириб, томоша қилаверасиз (5)
в) томошани биргаликда кўришни таклиф қиласиз (3)
6. Сизнинг турмуш ўртоғингиз:
а) қалби тоза инсон – ку, аммо сал зиқнароқ (2)
б) бирга яшаш учун кўнгилдагидек инсон (5)
в) оддийгина одам (4)
7. Сиз:
а) дўстларингизнинг туғилган кунлари ва улар учун муҳим бўлган саналарни ёдда сақлайсиз (6)
б) ёқтирмасангиз ҳам аммо баъзи саналарни одоб юзасидан нишонлайсиз (4)
в) дўстларингиз ҳаётидаги бундай саналарни ёдингизда тутмайсиз (4)
8. Эрингиз (хотингиз)нинг камчиликларини болаларингиз олдида юзига соласизми?
а) ҳеч қачон (6)
б) баъзан (2)
в) ҳар доим (5)
9. Жаҳлингиз кўпроқ нимадан чиқади? У:
а) нонуштага кеч қолса (4)
б) яхши нарса харид қила олмаса (5)
в) фаромушхотир бўлса (2)
10. Оилани одамни баъзан ёлғиз қолишга интилишини қандай баҳолайсиз?
а) бу яхшилик белгиси эмас (0)
б) табиий ҳолат деб биламан (6)
в) ортиқча қилиқ деб баҳолайман (2)
11. Бошқалар ҳақида сиз:
а) танқидий фикр юритасиз (0)
б) фикрингизни юмир билан билдирасиз (4)
в) бошқаларни ғийбат қилишни ёқтирмайсиз (2)
12. Хазил мутоибага нисбатан муносабатингиз :
а) кўпам ёқтирмайман (2)
б) доимо хазиллашишга тайёрман (5)
в) умуман юморни жиним суймайди (0)



Download 4,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish