Кўрсатма. «Қуйида келтирилган саволларга жавоб беринг. Бунинг учун жавоб варақасидаги 5 устундан бирига белги қўйинг».
№
|
Саволлар
|
Жавоб вариантлари
|
Ҳа
|
Ҳа, шекилли
|
Билмадим
|
Йўқ, шекилли
|
Йўқ
|
1
|
Оғир касалга ёрдам бериш учун машинада белгиланган тезликдан ошармидингиз?
|
|
|
|
|
|
2
|
Катта тезликда кетаётган поезднинг зинапоясида кета олармидингиз?
|
|
|
|
|
|
3
|
Қочиб кетаётган ҳавфли жиноятининг йўлини тўсган бўлармидинги?
|
|
|
|
|
|
4
|
Саёҳат вақтида суви жуда совуқ бўлган дарёни биринчи бўлиб сузиб ўтармидингиз?
|
|
|
|
|
|
5
|
Дрессировкачи билан бирга шерларни қафасига кирармидингиз?
|
|
|
|
|
|
6
|
Махсус машқларсиз ҳам елканли қайиқни бошқаришга рози бўлармидингиз?
|
|
|
|
|
|
7
|
Бировнинг кўрсатмаси билан баланд бинонинг томига чиқа олармидингиз?
|
|
|
|
|
|
8
|
Чопиб кетаётган отнинг жиловидан ушлашга уринган бўлармидингиз?
|
|
|
|
|
|
9
|
Машинани яқинда автоҳалокатга учраган танишингиз ҳайдаб кетадиган бўлса, автомабиль саёҳатига чиқармадингиз?
|
|
|
|
|
|
10
|
10 метрлик баландликдан ўт ўчирувчиларнинг ерга оғриқсиз тушишни таъминлайдиган мосламасига сакрай олармидингиз?
|
|
|
|
|
|
11
|
Кўп вақтдан буён қийнаб келаётган касалдан қутилиш учун хавфли операцияга рози бўлармидингиз?
|
|
|
|
|
|
12
|
Олти кишига мўлжалланган лифтга етти киши билан кирган бўлармидингиз?
|
|
|
|
|
|
13
|
Раҳбарингиз электр токи ўчирилганига ишонтирса, ток уриши мумкин бўлган симни ушлай олармидингиз?
|
|
|
|
|
|
14
|
Тегишли кўрсатмаларсиз вертолётни бошқарган бўлармидингиз?
|
|
|
|
|
|
Жавобларни қайта ишлаш.
Ҳар бир «ҳа» жавоби учун – 5 балл
Ҳар бир «ҳа, шекилли» жавоби учун – 4 балл
Ҳар бир «билмадим» жавоби учун – 3 балл
Ҳар бир «йўқ, шекилли» жавоби учун – 2 балл
Ҳар бир «йўқ» жавоби учун – 1балл.
Натижалар таҳлили:
66 ва ундан юқори балл олган текширилувчиларда одатда таваккалчиликка мойилликнинг юқори даражаси кузатилади. 25 ва ундан кам балл тўплаганлар кўпинча жуда эҳтиёткор одам бўладилар.
Методика манбаси: Семенюк Л.М. Психологическое особенности агрессивного поведения подростков и условия его коррекции: Учебное пособие. – М.: Московский психолого – социальный институт: Флинта, 1998 33 – 35 бетлар.
Маъқулланиш мотивациясини баҳолаш шкаласи
Мазкур шкала Д.Марлоу ва Д.Краунлар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у синалувчининг маъқулланишга бўлган эҳтиёжи даражасини аниқлаш имконини беради.
Кўрсатма: Қуйидаги ҳукмларни ўқиб, уларнинг қайси бири сизнинг хулқ – атвонигизга мос эканини, қайси бири мос эмаслигини кўрсатинг. Мос ҳукмни «ҳа» жавогби, мос бўлмаганини «йўқ» жавоби билан тасдиқланг.
Мен ҳар бир ҳужжатни имзолашдан олдин уни диққат билан ўқийман.
Зарурат туғилганда мен бировга ҳеч иккиланмасдан ёрдам бераман.
Мен кийинишимни назорат қиламан.
Мен уйдаги дастурхон атрофида ўзимни ҳудди меҳмендагидек тутаман.
Мен ҳеч қачон ҳеч кимни қаттиқ ёмон кўрмаганман?
Мен ўзимга ишонмаганим учун айрим дамларда қилаётган ишимни ташлаб кетганман.
Мен баъзида бирор киши ҳақида ғийбат қилишни хуш кўраман.
Мен ҳар доим суҳбатдошимни у ким бўлишидан қатъий назар диққат билан тинглайман.
Ўзимни оқлаш учун ҳар хил баҳоналар ўйлаб топган пайтларим бўлган.
Шундай пайтлар бўлганки, мен бошқа одамнинг хатосидан фойдаланиб қолагман.ўз айтганимни қилдириш учун қатъий
Мен доим тезгина ўз хатоларимни тан олман.
Мен баъзида инсонни кечирмай, ёмонликка ёмонлик билан жаоб беришга ҳаракат киламан.
Шундай пайтлар бўлганки, мен ўз айтганимни қилдириш учун қатъий туриб олганман.
Ёрдамлашиб юборишни илтимос қилишганда менда ҳеч қачон ички қаршилик пайдо бўлмайди.
Биров менинг фикримга қарши фикр билдирганда ҳеч қачон ҳа бўлмайман.
Узоқ сафарга чиқишдан аввал мен доимо ўзим билан нималар олиб
Шундай пайтлар бўлганки, мен бошқаларнинг муваффақиятларига ҳавас қилганман.
Базида менга савол билан мурожаат қилган одамлар ғашимга тегади.
Одам билан бирор нохушлик рўй берса, мен баъзида ишига яраша жазосини олди, деб ҳисоблайман.
Мен ҳеч қачон ёқимсиз нарсалар ҳақида кулиб гапирган эмасман.
Калит.
«ҳа» - 1,2,3,4,5,8,11,14,15,16,20.
«йўқ» - 6,7,9,10,12,13, 17, 18, 19
Натижаларни баҳолаш.
13 – 20 балл – маъқулланиш мотивацияси юқори
10 – 12 балл – маъқулланиш мотивацияси ўртача.
0 – 9 балл – маъқулланиш мотивацияси паст.
Айрим эслатмалар.
Маъқулланиш мотивацияси паст бўлган инсонлар бошқалар фикрига бефарқ, нонконформ, ижтимоий таъсирга берилмайдиган, рисоладагидек одам бўлишга интилмайдиган бўладилар. Улар учун шахсий фикр ҳамиша муҳимроқдир.
Маъқулланиш мотивацияси юқори бўлган инсонлар бошқаларнинг фикрига эътибор берувчи, конформ, ижтимоий таъсирга берилувчан, ижобий образга ўхшашга ҳаракат қилувчилар сирасига кирадилар. Улар ёқимсиз ва зерикарли ишга ҳаракат қилувчиилар сирасига кирадилар. Улар ёқимсиз ва зерикарли ишга нисбатан қаршилик қилмайдилар, агрессив реакцияларни тутиб тура оладилар.
Шахснинг коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлари диагностикаси методикаси
Ушбу методика юқори синф ўқувчилари билан олиб бориладиган психодиагностик чора – тадбирлар ва касбга йўналтириш ишларида кенг қўлланади. Уни индивидуал тарзда ҳам, гуруҳда ҳам ўтказиш мумкин.
Кўрсатма: қуйидаги саволларга жавоб беринг, саволга «ҳа» деб жавоб берсангиз тегишли тартиб рақами олдига «+» белгисини, «йўқ» деб жавоб берсангиз «-» белгисини қўйинг.
Саволлар.
Доим суҳбатлашиб турадиган дўстларингиз кўпми?
Кўп ҳолларда дўстларингизни ўз фикрингизга оғдира оласизми?
Дўстларингиздан бири сизни ранжитса, узоқ вақт хафа бўлиб юрасизми?
Мураккаб вазиятларда ўзингизни ўнглаб олишингиз доим қийин кечадими?
Ҳар хил янги одамлар билан танишишга интиласизми?
Ижтимоий фаолият билан шуғулланиш сизга ёқадими?
Вақтингизни одамлар билан эмас, кўпроқ китоб ўқиш билан ёки бошқа ишлар билан ўтказишни ёқтиришингиз ростми?
Бирор мақсадга эришиш йўлида олдингизда тўсиқлар пайдо бўлса, ниятингиздан тезда воз кечасизми?
Ёши сиздан анча катта бўлган одамлар билан осон алоқа ўрната оласизми?
Дўстларингиз билан ҳар хил ўйинлар, кўнгилочар тадбирларни уюштиришни яхши кўрасизми?
Янги жамоага қўшилиб олишингиз қийинми?
Бугун бажарилиши мумкин бўлган ишларни тез – тез эртага қолдириб турасизми?
Нотаниш одамлар билан осон алоқа ўрната оласизми?
Дўстларингиз сизнинг фикрингизга монад иш қилишини талаб этасизми?
Сиз учун янги бўлган жамоага қўшилиб кетишингиз қийинми?
Дўстларингиз ўз мажбуриятларини, вазифаларини бажармаганда, улар билан «сан - ман»га бормаслигингиз ростми ?
Имконият бўлди дегунча янги одам билан танишишга, суҳбатлашишга интиласизми?
Муҳим масалаларни ҳал этишда, кўпинча ташаббусни ўз зиммамизга оласизми?
Атрофдагилар ғашингизга тегадими, ёлғиз қолишни хоҳлайсизми?
Нотаниш жойда ўзингизни тез ўнглаб ололмаслигингиз ростми?
Доим одамлар орасида бўлиш сизга ёқадими?
Бошлаган ишни охирига етказа олмасангиз асабийлашасизми?
Бирор янги одам билан танишмоқчи бўлганингизда, сизда уялиш, тортиниш ҳислари пайдо бўладими?
Дўстларингиз билан кўп сўхбатлашишдан чарчайсизми?
Жамоа бўлиб ўйналадиган ўйинларни ёқтирасизми?
Дўстларингиз манфаатларига тегишли масалаларни ҳал этишда тез – тез ташаббускор бўлиб турасизми?
Сиз унчалик яхши танимайдиган одамлар даврасида ўзингизни ишончсиз ҳис этасизми?
Камдан кам ҳолларда фикрингиз тўғри эканлигини исботлашга уринасизми?
Сизнингча, нотаниш одамлар гуруҳига кўтаринки кайфиятни олиб кириш осонми?
Ижтимоий фаолиятда иштирок этасизми?
Танишларингиз сони озгина бўлишига интиласизми?
Дўстларингиз сизнинг фикрингизга қўшилмаса, барибир уни исботлашга уринасизми?
Нотаниш одамлар жамоасида ўзингизни эркин ҳис этасизми?
Турли тадбирларни ташкил этишга жондилдан киришасизми?
Кўпчилик олдида сўзлаётганингизда ўзингизни эркин ҳис этасизми?
Турли учрашувларга тез – тез кеч қолиб турасизми?
Дўстларингиз сизнинг фикрингизга қўшилмаса, барибир уни исботлашга уринасизми?
Кўпинча дўстларингиз диққат – эътибори марказида бўлиб турасизми?
Нотаниш одамлар билан суҳбатлашганингизда кўпинча ўзингизни ноқулай ҳис этасизми?
Дўстларингизнинг катта даврасида ўзингизни ишончли ҳис этишингиз ростми?
Натижаларни қайта ишлаш.
1. Синалувчилар жавобларини калит билан солиштириш ва ўзаро мос жавоблар миқдорини аниқлаш керак.
КАЛИТ
Коммуникатив мойиллик
|
Ташкилотчилик мойиллик
|
1. +
|
3. -
|
5. +
|
7. -
|
2. +
|
4. -
|
6. +
|
8. -
|
9. +
|
11. -
|
13. +
|
15. -
|
10. +
|
12. -
|
14. +
|
16. -
|
17. +
|
19. -
|
21. +
|
23. -
|
18. +
|
20. -
|
22. +
|
24. -
|
25. +
|
27. -
|
29. +
|
31. -
|
26. +
|
28. -
|
30. +
|
32. -
|
33. +
|
35. -
|
37. +
|
39. -
|
34. +
|
36. -
|
38. +
|
40. -
|
2. Коммуникатив мойилликлар коэффиценти /Кк/ ни ва ташкилотчилик мойилликлари /Кт/ ни қуйидаги формулалар орқали аниқлаш.
Кк = ўзаро мос жавоблар миқдори Х 0,05
Кт= ўзаро мос жавоблар миқдори Х 0,05
Олинган натижалар 0 ва 1оралиғида жойлашади. Кўрсаткичнинг 1га яқин бўлиши коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлари юқори эканини, 0 га яқин бўлиши эса паст эканлигини кўрсатади.
Кўрсаткичларни баҳолаш учун қуйидаги жадвалдан фойдаланилади.
-
Кк
|
Кт
|
Баҳо
|
0,1 – 0,45
|
0,2 – 0,55
|
1
|
0,46 – 0,55
|
0,56 – 0,65
|
2
|
0,56 – 0,65
|
0,66 – 0,70
|
3
|
0,66 – 0,75
|
0,71 – 0,80
|
4
|
0,76 – 1,00
|
0,81 – 1,00
|
5
|
Do'stlaringiz bilan baham: |