Баҳолар тавсифи.
Коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлари суст.
Коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлари ўртача даражага етмайди. Ташаббусни ўз зиммасига олмайдиган, вақтни танҳоликда ўтказишни ҳуш кўрадиган, нотаниш одамлар билан суҳбатлашаётганда, кўпчилик олдида бирор нарсани айтиб бераётганда ўзини ноқулай ҳис этадиган, хафагарчиликни оғир ўтказадиган одам.
Коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлари ўртача. Одамлар билан алоқа қилишга интиладиган, танишлари доирасини чегарал қўймайдиган, ўз фикрини ҳимоя қиладиган одам. Аммо унинг бу ҳусусиятлари барқарор эмас.
Коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлари юқори даражада. Янги шароитда ўзини йўқотиб қўймайдиган, танишлари доирасини доим кенгайтиришга интилувчи, мулоқотда ташаббускор, ижтимоий фаолиятда жонбозлик билан иштирок этадиган, мураккаб вазиятда мустақил қарор қабул қила оладиган одам.
Коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлари жуда юқори. Коммуникация ва ташкилотчилик эҳтиёжи бўлиб қолган, доим уни қондиришга интиладиган, янги жамоада, янги муҳитда ўзини жуда эркин тутадиган, ташаббускор, ўз фикрини охиригача ҳимоя қиладиган, турли ўйинларни, тадбирларни уюштиришни яхши кўрадиган одам.
Методика манбаси: Рогов Е.И. Настольная книга практического психолога: Учеб. Пособие, В 2кн. – З – е. – М.: Гуманитар. Изд. Центр ВЛАДОС, 2000. – Кн. 1: Система работы психолога с детьми разного возраста. 374 – 379 б
Эгоцентрик ассоциациялар тести
Мазкур проектив проектив тест ўсмирлар ва катта тактаб ёши ўқувчиларидаги эгоцентризм даражасини аниқлашга хизмат қилади. Эгоцентризм даражасини аниқлашга хизмат қилади. Эгоцентризм – индивиднинг тегишли ахборот таъсирида ҳам бирор билиш объектига нисбатан бўлган ўзининг бошланғич қарашларини ўзгартиришга қодир бўлмаслиги: воқеа – ҳодисаларга бошқа одамлар кўзи билан қарай олмаслик, бошқалар нуқтаи назарини тушуна билмаслик. Ушбу ҳусусият одатда 12 – 14 ёшларга келиб, йуқолиб боради ёки, аксинча, ўсмирлик даврида эгоцентрик типдаги шахсга хос хусусиятлар шаклланиши ва мустаҳкамланиши мумкин.
Методика Т.И.Пашукова томонидан тавсия этилган бўлиб, 40 та тугалланмаган гапдан иборат. Текширилувчи ҳаёлига келган биринчи фикрни ёзиб, гапни тугаллаши талаб қилинади.
Бундай вазиятда …
Энг осони…
Шунга қарамй…
Борган сайин…
Унга нисбатан…
Ҳар қайси…
Аттанг…
Натижада…
Агар…
Бир неча йил аввал…
Энг муҳими…
Аслини олганда…
Фақат…
Ҳақиқий муаммо шундаки…
Барибир…
Шундай кун келадики…
Энг катта …
Ҳеч қачон…
Бунга…
Иложсиз ҳолатда…
Муҳими шундаки…
Баъазан…
Таҳминан…
Ўтмишда…
Гап шундаки…
Айни пайтда…
Яхшиси…
Ҳаммасини эътиборга олиб…
Агар бундай бўлмаганда…
Доим…
Имконияти бўлса…
Бу ҳолда…
Одатда…
Ҳатто, шундай бўлса ҳам…
Ҳозиргача…
Шарт – шароитлар бўлса…
Энг қизиғи…
Қандай қилиб…
Яқин кунлардан буён…
Фақат шундан кейин…
Натижалар таҳлили:
Эгоцентризм индексини аниқлашга йўналтирилади. Эгоцентризм индексини аниқлашга йўналтирилади. Эгоцентризм индексини топиш учун текширилувчи нечта гапда бирликдаги биринчи шахс кишилик олмоши ва унинг ҳар хил шакллари – «мен», «менинг», «мени», «менга» ва бошқалар қўллангани ҳисоблаб чиқилади. Шунингдек, тегишли олмошлар ишлатилмаган, аммо аниқ назарда тутилган гаплар, охиригача етказилмаган, лекин тегишли олмошни ўз ичига олган гаплар миқдори ҳисобланади. Нечта гапда юқорида таъкидланган ҳолатлар қайд этилса, уларнинг миқдори эгоцентризм индекси сифатида қабул қилинади.
Эслатма: № 1: 10 тадан ортиқ гапни якунламаган текширилувчининг жавоблари таҳлил этилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |