– 96 –
Жонзотларга шафқатли бўлиш
й фарзанд, одобли боланинг қалби инсонларга ва жами-
ки жонзотларга нисбатан меҳр-шафқатга тўла бўлади,
биронтанинг кўнглига озор етказмайди, ҳайвонларга
зарар
бермайди. Ҳайвонларда инсон учун фойда кўп. Мол гўштини
ейилади, сутини ичилади, териси ва жунидан кийимлар
тикилади, бир жойдан бошқа жойга боришда унга мини-
лади. У деҳқонга беминнат дастёр ва ёрдамчидир: ерини
ҳайдаб беради, суғориш чархпалакларини айлантиради ва
оғир юкларини манзилга етказади ва йиғилган ҳосилини уйга
ташиб келтиради. Шунинг учун биз жонзотларга меҳрибон
бўлиб, мулойимлик билан муомала қилишимиз керак. Чунки
улар ҳам ҳис қилади, агар урилса, жони оғрийди.
Лекин буни
гапира олмайди. Баъзи нодон ва жоҳил одамлар от-уловини
юришдан бош тортса, бошига калтак билан уради. Бу эса улар-
нинг ҳақини поймол қилишга киради. Инсон қалбидаги меҳр-
муҳаббат унинг имон-эътиқодига боғлиқ. Имони кучли одам
барча тирик жонзотларга меҳр-шафқатли бўлиши табиийдир.
Кўнглида кири бор ёмон кимсалар ҳайвонларга шафқат нима-
лигини унутади, уларни бекордан-бекор қийнайдилар,
уради-
лар ва ҳақоратлайдилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Бир одам йўлда
кетаётганида жуда чанқабди, ниҳоят бир қудуқни кўриб, унинг
олдига бориб, ундан сув олиб ичиб чанқоғини қондирибди. Шу
пайт бир ит тилини чиқариб, чанқоқликдан намли тупроқни
ялаётган экан. У одамнинг раҳми келиб: “Бу ит ҳам менга
ўхшаб чанқабди”, деб қудуққа тушиб, маҳсисига сув тўлдириб
итга ичирибди. Унинг бу ишидан Аллоҳ рози бўлибди ва уни
кечирибди”.
Ҳайвонлар инсонлар фойдаланишлари учун яратил-
ган. Ҳар бир ҳайвондан
бирон ишда фойдаланилиб, уни
тоқати кўтармайдиган юмушларни қилишга мажбурлан-
майди. Ҳайвонларни вақтида едириб, ичиришга эътибор
бериш, уларни оч-наҳор ва сувсиз ташлаб қўймаслик ке-
– 97 –
рак. Шунингдек, уларни кучлари етмайдиган ишларга
мажбурлаш, калтаклаш,
юзларига уриш, исканжага олиш,
сўкиб-ҳақоратлаш, оч ва сувсиз ҳолда қолдириш гуноҳдир.
Қушларнинг уясини бузиш, полапонини олиб қўйиб, онаси-
ни чирқиллатиш ҳам яхши эмас. Ҳайвон зоти бизнинг фой-
дамизга
яратилган экан, фойдаланишдан бошқа мақсадларда
уларни эрмак учун қатл этиш, шунчаки ўйин қилиб бирон
нарса билан пойлаб, уларга озор бериш яхши иш эмас. Ёмон
болалар тош ва таёққа ўхшаш нарсалар билан чумчуқ ва ка-
бутарларга шикаст етказади ёки бир оёғини боғлаб осмонга
учириб ўйнайди.
Азиз болалар, унутмайликки, бу ишнинг
жавоби ва масъулияти бор. Бир қушни ўлдирган бола бир
куни бу қилмиши учун албатта жавоб беради. Шундай экан,
ҳайвон ва қушларга зарар келтирмаслик ва
уларга нисбатан
меҳрибон бўлиш керак.
Қуйидагилар жонзотларга мулойимлик қилиш жумласи-
дандир:
1. Унга етарли озуқа бериши.
2. Озуқаси, танаси ва жойлари тозалигига эътибор бериш.
3. Устига оғир юкларни юклаш ва дам бермасдан тўхтовсиз
ишлатиш каби тоқатидан ошиғини унга мажбурламаслик.
4. Уни уриб, ўйнаб, боласидан ажратиб олмаслик.
5. Етарли миқдорда дам бериш ва касал бўлса даволатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: