Божхона органлари фаолиятининг ташкилий ҳуқуқий асослари.
Ўзбекистон Республикасининг божхона иши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Ўзбекистон Республикасининг Божхона Кодексидан ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Божхона ишида Ўзбекистон Республикасининг божхона органи божхона декларациясини ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиб олаетган куни амалда бўлган қонун ҳужжатлари қўлланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситалари қонунга хилоф равишда олиб ўтилган тақдирда, товарлар ва транспорт воситалари божхона чегараси орқали олиб ўтилган куни амалда бўлган қонун ҳужжатлари қўлланилади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
ДБК ўз зиммасига юклатилган самарали бажаришларини таъминлашлари учун қонунда белгиланган ҳуқуқларга эга:
— божхона ҳуқуқбузарликларини аниқлаш учун техник ва махсус воситаларни қўллаш;
— божхона органлари ваколатига кирувчи ишлар бўйича суриштирувни амалга ошириш;
— божхона қоидаларини бузиш соҳасидаги ишларни юритиш, кўриб чиқиш ва божхона қонунларини бузган юридик ва жисмоний шахсларга таъсир чораларини қўллаш, улар профилактикаси бўйича чораларни ишлаб чиқади ва қўллайди;
— тезкор қидирув фаолиятини амалга оширади;
— божхона назоратидан ўтиши керак бўлган товар ва транспорт воситалари ва уларнинг ҳужжатларини кўриш (қайта кўриш)ни талаб қилиш;
— товар ва транспорт воситаларини, етарли асослар бўлган ҳолларда жисмоний шахсларни текшириш (қайта текшириш);
— товарлар, транспорт воситалари ва бошқа бевосита божхона ҳуқуқбузарлиги предметларини ушлаш ва йўқ қилиш;
— божхона органлари розилигисиз Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудини тарк этган транспорт воситаларини мажбурий тўхтатиш, дарё, денгиз ва ҳаво кемаларини қайтариш;
— пломбаларни бузиш, багажхоналарнинг қулфли қурилмаларини, юк бўлмаларини, транспорт воситалари кузовларини, кантейнер ва бошқа транспорт қадоқларини очиш;
— божхона назоратига тегишли бўлган товарлар ва транспорт воситалари мавжуд бўлган мулкчилик шаклидан қатъи назар юридик ва жисмоний шахслар биноларига ва ҳудудларига ҳеч қандай тўсиқларсиз кириш, шунингдек, божхона органларига тегишли бўлган фаолият ва назоратни амалга ошириш;
— пробаларни ва товар намуналарини, бошқа предметларни олиб қўйиш, уларни текширувларини (экспертиза) ўтказиш;
— шахсдан унинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилиш;
— вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган юридик ва жисмоний шахслардан (мулкчилик шаклидан қатъи назар) божхона ишларини (назорат) амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотлар, материаллар ва ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
— божхона органлари ўз вазифаларини амалга ошириш жараёнида шахсий ҳимоя воситалари ва ўқ отар қуролларни олиб юриш, қўллаш ва фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Божхона иши Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан амалга оширилади
Ўзбекистон Республикасининг қуруқликдаги ҳудуди, ҳудудий ва ички сувлари ҳамда улар устидаги ҳаво бўшлиги божхона ҳудудини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин божхона зоналари ва эркин омборлар бўлиши мумкин, уларнинг ҳудудлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарида жойлашган деб қаралади.
Божхона ҳудуди сарҳадлари, шунингдек эркин божхона зоналари ва эркин омборларнинг тегралари Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси ҳисобланади.
Барча шахслар, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишда тенг ҳуқуқларга эгадирлар.
Товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
Товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтиш уларнинг божхона режимларига мувофиқ амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |