Божхона органларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг асосий йўналишлари



Download 115,5 Kb.
bet3/7
Sana22.02.2022
Hajmi115,5 Kb.
#115095
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Давлат божхона органларининг хуқуқи ва бурчи.

Божхона органлари:
1. ягона давлат божхона сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этишга;
2. божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, божлар тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини назорат қилишга;
3. давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, атроф муҳитни муҳофаза этиш чора-тадбирлари амалга оширилишига кўмаклашишга;
4. божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўлланиш бўйича белгиланган тартибда услубий кўрсатмалар ва норматив ҳужжатлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни нашр этишга;
5. юридик ва жисмоний шахсларни товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш ҳамда божхона чегарасидан ўтиш вақтидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилишга;
6. фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномаларни (лицензияларни) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда беришга;
7. ўз хизмат вазифаларини бажаришлари натижасида ўзларига маълум бўлиб қолган давлат сири ва тижорат сири ҳисобланган ахборотни ошкор этмасликка мажбурдирлар.
Божхона органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни ҳам бажарадилар.
Божхона органларининг мансабдор шахслари хизмат вазифаларини бажариш вақтида давлат ҳокимиятининг вакиллари ҳисобланадилар ва уларнинг божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш борасидаги талабларини барча юридик ва жисмоний шахслар бажариши шарт.
Божхона органлари мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига аралашишга ҳеч ким ҳақли эмас. Божхона органлари мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажармаслик, уларнинг ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, ўз хизмат вазифаларини бажаришлари муносабати билан уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳақоратлаш, уларга қаршилик кўрсатиш, таҳдид, зўрлик қилиш ёки уларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига тажовуз қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Божхона органларининг мансабдор шахслари хизмат вазифаларини бажариш вақтида қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда табель ўқотар қуролини ҳамда махсус воситаларни сақлаш, олиб юриш ва қўллаш ҳуқуқига эгадирлар.
Божхона органларида хизматни ўташ, божхона органларининг мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўлланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади1.
Давлат божхона қўмитасини Олий Мажлис томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан тайинланадиган Раис бошқаради.
ДБК Раиси биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, ДБКБ ва СТК бошлиқлари ДБК раиси тақдимига асосан Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида тайинланади.
Давлат божхона қўмитасида 9 кишидан иборат ўз таркибига қўмита Раиси — Ҳайъат раиси, унинг ўринбосарлари ва бошқа раҳбар ходимларни олувчи кенгаш тузилади, Ҳайъат таркиби аъзолари ДБК Раиси тақдимига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
ДБК Ҳайъат иш регламенти унинг раиси томонидан белгиланади. Ҳайъатнинг қарори ДБК Раиси буйруғи билан амалга оширилади. Бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қабул қилинган Ҳайъат қарори ДБК Раиси ва тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг биргаликдаги буйруқлари билан амалга оширилади.
Божхона органлари фаолияти, уларнинг илмий, моддий-техник ривожланиши, кадрлар билан таъминлаш масалаларини комплекс ҳал қилиш, бошқарув масалаларини ва таклифларни ишлаб чиқиш учун ДБКда низоми ДБК Раиси томонидан тасдиқланувчи кенгаш ва комиссиялар тузилади.
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиесатининг таркибий қисми ҳисобланувчи ягона божхона сиесати амалга оширилади.
Божхона сиесатининг асосий мақсадлари Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида самарали божхона назоратини ҳамда товар айирбошлашни тартибга солишни таъминлашдан, иқтисодиетнинг ривожланишини рағбатлантиришдан, ички бозорни ҳимоялашдан иборат.

  • Божхона иши Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш, бож тўловларини ундириш, божхона расмийлаштируви, божхона назоратини амалга ошириш тартиби ва шартларидан ҳамда божхона сиесатини амалга оширишнинг бошқа воситаларидан иборатдир.


Download 115,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish