Божхона органларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг асосий йўналишлари



Download 115,5 Kb.
bet2/7
Sana22.02.2022
Hajmi115,5 Kb.
#115095
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Давлат божхона органларининг хуқуқи ва бурчи.

ДБКнинг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
— Республиканинг иқтисодий манфаатларини ва белгиланган тартиб доирасида иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш;
— Республиканинг божхона сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
— божхона қонунчилигига риоя қилиниши устидан назорат қилиш;
— божхона ишларини амалга оширишда фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш;
— контробанда, божхона қонунчилиги бузилишига қарши кураш, республиканинг божхона чегараларидан ноқонуний равишда наркотик моддалар, психотроп ва портлатиш моддаларини, қурол, валюта бойликлари, миллий бойлик ҳисобланувчи тасвирий санъат, тарихий-маданий ва археологик мерос предметларини, интеллектуал мулк объекларини олиб чиқиб кетилишини бартараф этиш;
— Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро шартнома келишувларида мустаҳкамланган бошқа вазифалар.
ДБК зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб:
— ягона божхона сиёсатини амалга оширишнинг ҳуқуқий-иқтисодий ва ташкилий механизмини ишлаб чиқади уни амалиётда қўлланилишини таъминлайди, божхона соҳасидаги қонун ва норматив актларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
— Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома-ларини ишлаб чиқишда иштирок этади, ўз ваколатлари доирасида ва белгиланган тартибда божхона масалалари бўйича халқаро шартномаларни имзолайди;
— давлат хавфсизлиги, жамоат тартиби, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини, ҳайвонлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш, республика божхона ҳудудини ўраб турувчи муҳитни муҳофаза қилиниш чора-тардирларини амалга оширилишига таъсир кўрсатади;
— мустақил ёки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда кантробанда, божхона ва ўз ваколатлари доирасида солиқ қонунларини бузилишини огоҳлантириш ва тўхтатишга оид чора-тадбирларни, шунингдек, халқаро терроризмга қарши кураш, шунингдек, Ўзбекистон аэропортларда халқаро фуқаро авиацияси фаолиятига ноқонуний аралашишларига таъсир этиш чораларини ишлаб чиқади;
— божхона органлари ваколатларига кирувчи ишлар бўйича суриштирувни амалга оширади ва қонунга асосан божхона қоидаларини бузишга доир ишларни юритади.
— жисмоний ва юридик шахсларга белгиланган тартибда қонунда назарда тутилган божхона қоидаларини бузганлиги учун таъсир чорасини кўради;
— республика божхона чегарасидан ноқонуний тарзда наркотик, психатроп ва портлатиш моддалари, қуролларни олиб ўтилишининг олдини олиш учун тегишли чоралар ишлаб чиқади ва қўллайди;
— республиканинг ва хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда назорат остига олинган наркотик ва психотроп воситаларни ташишни амалга оширади;
— миллий хавфсизлик ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда қонунда белгиланган тартибда тезкор - қидирув фаолиятини амалга оширади;
— қоида бузарлик фактлари бўйича айбдорни жавобгарликка тортиш масаласи божхона органлари ваколатидан ташқарида бўлган ҳолларда материалларни тергов, суд ва бошқа органларга беради.
— божхона органлари мансабдор шахсларининг қонунга риоя қилишларини назорат қилади, мансабдор шахслар ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоят ва протестларни кўради;
— ташқи савдо юкларини расмийлаштириш пунктлари ва бошқа божхона инфратузилмаларини сетини ўз ичига олган ҳолда божхона органлари моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чораларини ишлаб чиқади;
— республика ҳудудида божхона ишларини ривожлантириш мақсадидаги тадбирларни ДБКнинг моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кутилмаган харажатларни қоплаш учун тузилган махсус фондлар ҳисобига молиялаштиради;
— қонунчиликка асосан хавфли юклар, қуролланиш, ҳарбий техника, ҳарбий мулк, портлатиш моддалари ва буюмларни, ҳарбий қисмларни хулосасини юритади ва назоратни амалга оширади.1
Қонунга асосан Давлат божхона қўмитаси зиммасига бошқа функциялар ҳам юклатилиши мумкин.2
Замонавий иқтисодий ривожланиш миллий иқтисодга эркин савдо ҳудудларини ташкил этишга қаратилган, молия ресурсларининг ҳаракати, товар ва хизматлар айирбошлаш бўйича халқаро келишувлар ролини ошириш мақсадидаги соҳалараро ҳудудий ва ягона тинчликпарвар комплексларни киритишнинг авж олганлиги билан характерланади.
Сўнгги пайтларда давлатнинг товарларни, хизматларни, ишларни, хизматларни ва ахборотларни халқаро айирбошлашдаги роли ошиб бормоқда. Давлат, товарларни ва транспорт воситаларни чегарадан олиб киришнинг тартибини, божхона тўловларини ва солиқларни ўрнатади, ташқи иқтисодий муносабат иштирокчиларига божхона қоидалари ва уларни бошқаришни тартибга солишнинг бошқа шаклларини аниқ юридик актга асосланган ҳолда белгилайди.
Божхона органлари божхона сиёсатини амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида тузилади.
Божхона назорати ўзида божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва халқаро шартномаларига амал қилинишини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган қатор чора-тадбирлар мажмуидан иборат.
Божхони ишини ташкил қилишнинг асосий элементларидан бири бўлиб божхона хизматининг фаолияти тузилишини танлаш ва уларни давлат ҳудудида тўғри жойлашишини белгилаш ҳисобланади. Божхона хизмати Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг ягона тизими асосида қурилади ва амалга оширилади. Божхона органларининг ягона тизимини белгилаш ва ривожлантириш 1997 йилда қабул қилинган "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги қонун ва "Божхона кодекси"1 билан бевосита боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат божхона Қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, божхона комплекслари ва божхона постлари божхона органларидир.
Божхона органлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Респуб-ликаси Конституциясига, ушбу Қонунга, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларга амал қиладилар.
Божхона органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз фаолиятини давлат ҳокимияти маҳаллий органларидан мустақил тарзда амалга оширадилар.
Божхона органлари ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлар барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижро этилиши шарт.
Давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимининг ҳарбий элементи бўлиб, божхона хизмати контробанда, ўз ваколатига кирувчи бошқа жиноятларга қарши курашиш ва божхона қоидаларини бузишни олдини олиш муҳим бўлиб ҳисобланади.
Бироқ бу босқичда божхона органлари олдида давлат бюджетининг даромад қисмининг бир қисмини шакллантириш, иқтисодий суверинитет иқтисодий хавфсизликни таъминлаш каби катта масштабдаги маъсулиятли вазифалар туради.
Божхона органларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти давлатнинг божхона соҳасидаги фаолияти, давлатни ишга ва ташқи функцияларини амалга оширишнинг бир тури бўлиб ҳисобланади. Бу фаолиятнинг мақсади конституциявий, маъмурий, божхона, фуқаролик ва бошқа ҳуқуқ соҳалари нормаларини божхона органлари фаолияти доираси томонидан кузатиш, қўллаш, ижро этишни таъминлашга қаратилган.
Божхона органларининг самарадорлигини ошириш учун улар олдига қўйилган вазифаларни бажаришлари лозим.
Божхона органларининг асосий вазифалари қуйидаги-лардан иборат:
— юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларини ҳимоя қилиш;
— Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўз ваколати доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;
— божхона сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
— божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш;
— божхона тўловларини ундириш;
— божхона назоратидан ўтказилиши керак бўлган товарлар ва транспорт воситалари шундай назоратдан ўтказилишини таъминлаш;
— божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг, шу жумладан контробанданинг олдини олиш, уни аниқлаш ва уларга чек қўйиш;
— ташқи иқтисодий фаолиятга доир божхона статистикасини ҳамда товар номенклатурасини юритиш;
— Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг божхона ишига оид қисмидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш.
Божхона органлари ўз олдига қўйилган вазифаларни қонун доирасида рўёбга чиқариши учун кенг доирадаги ҳуқуқларга эга. Божхона органлари юридик ва жисмоний шахсларнинг товарларини ва транспорт воситаларини, уларнинг ҳужжатларини, шу жумладан уларнинг ўзларини ҳам текширишга ҳақли ҳисобланади. Улар валюта назоратини амалга оширишга, молия, банк ва бошқа ташкилотлардан, юридик ва жисмоний шахслардан экспорт-импорт операцияларини амалга оширишга доир маълумотларни қонунда белгиланган тартибда олишга ҳақлидирлар.
Божхона органлари тезкор-қидирув фаолиятини юритади ва суриштирувни амалга оширади. Шу билан боғлиқ равишда бу органлар ўз фаолиятини самарали амалга ошириши мумкин бўлган бир қатор ҳуқуқларини кўрсатиш мумкин. Бу ҳуқуқлар қуйидагилардан иборат:
— товарлар ва транспорт воситаларини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса, жисмоний шахсларнинг ўзини кўздан кечириш;
— юридик ва жисмоний шахслардан кўздан кечириш учун товарлар ва транспорт воситаларини, шунингдек, зарур ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш;
— валюта назоратини амалга ошириш;
— молия, банк ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслардан экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ахборот ва ҳужжатларни ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ахборотни олиш;
— божхона назоратидан ўтказиш мақсадида товарлар ҳамда бошқа буюмлардан намуна ва нусхалар олиш;
— божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар сақланаётган ҳудудларга ва биноларга белгиланган тартибда кириш;
— божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига доир материалларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш;
— божхонага оид ҳуқуқбузарликларнинг бевосита предмети бўлган товарлар ва транспорт воситаларини қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда ушлаб туриш ҳамда олиб қўйиш;
— экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилаётганда: шунингдек, акциз маркалари қўйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда, транспортировка (халқаро транзит бундан мустасно) қилинганда ва сақланганда уларни мусодара этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
— суриштирув ўтказиш ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш;
— божхонага оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашга хизмат қиладиган техникавий ва махсус воситаларни қўллаш.
Божхона органлари ("Божхона хизмати тўғрисида"ги қонун 1997й 29.08. 5-модда.) қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.

Download 115,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish