Божхона иши фанидан д а р с л и к



Download 1,62 Mb.
bet56/64
Sana13.06.2022
Hajmi1,62 Mb.
#665095
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   64
Bog'liq
2 5436192591047561074

Назорат саволлари:
1. Савдо ва тарифлар бўйича бош келишув качон тўзилган?
2. Савдо ва тарифлар бўйича бош келишувнинг асосий тамойиллари кандай масалаларни ечишга каратилган?
3. Шу давргача ГАТТ/ЖСТни нечта раундлари утказилди?
4. Бу раундларда кандай асосий масалалар курилган?
5. Уругвай раундининг энг аҳамиятли натижаси нимадан иборат?
6. Жаҳон савдо ташкилоти качон ташкил топди?
7. Ўзбекистон Республикаси Жаҳон савдо ташкилотига кушилиш истагини качон билдирди?
8. Жаҳон савдо ташкилотининг асосий келишувлари.
9. Ўзбекистон Республикаси ЖСТнинг кайси келишувларига кушилди?
10. Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиши кандай ижобий ва салбий окибатларга олиб келиши мумкин?


Aсосий адабиетлар:



  1. И.А.Каримов – Узбекистон ХХI асрга нтилмокда. Т: Узбекистон, 1999 й

2. В.К.Ломакин – Мировая экономика, П-изд., Учебник, М., ЮНИТИ, 2004 г.
3.Узбекистон Республикасини «Бож тарифи тугрисида»ги конуни. Т: Иктисодиет ва хукук дунеси, 1997 й
4.Российское таможенное право. Учебник для вузов. Руководитель авторского коллектива и ответственнўй редактор доктор юридических наук, профессор Габричидзе Б.Н. - М.: Изд. Норма, 2000.
5.И.В.Малкова – Мировая экономика, В вопросах и ответах. М., Проспект, 2004 г.
6.Таможенное дело. Учебник 2003.
www. professija.ru/contextbookdetailhtml?10к64-24k.
6.4. Узбекистон Республикасининг жахон хужалигига интеграциялашуви.

Узбекистон Республикаси жахон хамжамиятига иктисодий интеграцияси учун чет мамлакатларининг бу соха буйича экспортга мулжалланган ва импорт урнини босувчи товарлар ишлаб чикаришда тупланган ютуклари жуда хам мухимдир.


Халкаро иктисодий интеграция деганда мамлакатларнинг иктисодий ривожланиш даражаси, узоро иктисодий аълокаларнинг чукур ривожланиши ва маллатлар уртасидаги хужаликларнинг мехнат таксимоти тушунилади.
Шундан келиб чикиб бу жароён факатгина мамлакатларнинг ташки иктисодий алмашинуви, бозор иктисодиёти эмас, балки халкаро хамкорликда ва жахон бозорида уз урнига эга булиш жараёнини уз ичига олади. Лекин бу товарлар ишлаб чикариш доирасига чукур кириб боради ва хар хил куринишда чукур иктисодий аълока урнатишга олиб келадиган жараён хисобланади.
Узбекистон Республикаси мустакилликка эришганидан сунг унинг олдида жахон хамжамиятига аъзо булиш йулида янги имкониятлар пайдо була бошлади.
Узбекистон Республикасининг жахон хамжамиятига интеграциялашувининг:
- сиёсий асоси булиб Узбекистон Республикасининг сиёсий мустакиллиги ва демократия асосида курилган жамият;
- иктисодий асоси булиб мулкчиликнинг хар-хил шакллари куринишда бозор иктисодиётига утиши ва улар учун барча шарт-шароитлари яратиш шу жумладан хукукий базани хам;
- материал асоси булиб Узбекистон Республикасининг миллий бойлиги ва Узбекистон Республикасида иктисодий интеграцияни ривожлантириш;
- ижтимоий асоси булиб –Узбекистон Республикасида эркин мехнат, тадбиркорлик ва ишбилармонликни куллаб-кувватлаш, хакикий мулкдорлар синфларини шакллантириш:
- маънавий асоси булиб эса-гояларнинг яратилиши маънавий бойлигимиз ва миллатнинг уз-узини англаши хисобланади.
Узбекистон республикасида интеграцион узаро алокаларини юкорида келтирилган асослари булиб

  • мамлакатнинг ташки иктисодий стратегиясини амалга оширишда;

  • ташки иктисодий фаолиятни келгусида хам мутадиллаштиришга йуналтирилган;

  • Республиканинг миллий Халк хужалик комплексини бозор иктисодиётига утказиш ва бундан ташкари интеграцион имкониятларни ва ундан самарали фойдаланишини кучайтириш зарур.

Бизнинг назаримизда интеграцион салохият деганда –Халкаро иктисодий интеграция субъектларини, иктисодий манфаатдор томонларни халкаро иктисодий ишлаб-чикариш, илмий техника сохасидаги хамкорлиги ва узаро алмашинув предмети хисобланган табиий комплекси, мехнат, ишлаб чикариш, молия-кредит, ташки ва ички савдо ресурслари, илмий салохиятли кадрлар ва инсонларнинг мулклари тушунилади.
Узбекистон республикасининг жахон хамжамиятига интеграцион алокаларига кумаклашувчи факторлари ва шартлари орасида бахслашиб булмайдиганлари куйидаги интеграцион патенционалини ривожлантиришга каратилганларини ажратиш мумкин.
- Узбекистон Республикасининг Евро-Осиё китъасида мухим географик жойда жойлашганлиги;
ер ости ва ер усти захираларини минерал хом-ашё ва усимлик ресурслари, кишлок хужалигини ва кишлок хужалиги махсулотларини ривожлантириш учун кулайлиги;
ташки савдо ва экспорт салохиятини юкорилиги;
юкори ишлаб чикриш салохияти;
инсонларни салохияти юкорилиги усувчи мехнат ресурслари;
бундан ташкари жахон хамжамиятига нисбатан арзон ишчи кучи мавжудлиги;
Республикамизни бошка худудлар билан боглаб турувчи автомобиль ва темир йул магистраллари мавжудлиги;
ривожланган ишлаб чикариш инфратузилмаси мавжудлиги;
икки томонлама манфаатли ташки иктисодий ва интеграцион хамкорлик, чет эл капитали, инвесторлар жалб этиш учун давлат гаранти ва тургун сиёсий холат мавжудлиги;
Юкорида санаб утилганларда белгилардан Узбекистон Республикаси минерал хом-ашё салохиятини алохида айтиб утиш мумкин. Чунки Д. Менделеев жадвалидаги деярли барча элеменлар мавжуд булиб, у чет эл экспертлари томонидан 3.3 трлн доллар кийматида бахоланган. Шу билан биргаликда хар йили Узбекистон Республикаси Недрларидан 5.5 млрд АКШ доллори микдорида ер ости казилма бойликлари казиб олинади, хар йили ер ости ва ер усти захиралари 6-7 млрд. долларга усади. Шу билан бир каторда республикмизда мавжуд ана шу салохиятдан ва яратилган иктисодий жараёндан самарали фойдаланиш зарур. Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш, бозор иктисодиёти шароитида ташки иктисодий фаолиятни фаоллаштириш устувор йуналиш хисобланади.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка бевосита кумак берувчи бир катор давлат институтлари ташкил этилган улар: товар ишлаб чикарувчилар палатаси, кичик бизнес ва тадбиркорликни куллаб кувватловчи фонд (бизнес фонд), “Мадад” ва “Узбекинвест” экспорт импорт миллий сугурта компанияси, махсуслаштирилган акциядорлик тижорат “Тадбиркорбанк”, республика товар биржаси ва фонд биржаси, бизнес-инкубаторлар, кучмас мулк биржаси ва бошкалар.
Узбекистон Республикаси хукумати кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун ривожланган чет эл банкларининг кредитларини жалб этиш буйича самарали ишлар олиб бормокда. Шу максадда 2002 йилда чет эл кредитлари республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни куллаб кувватлаш учун 700 млн. АКШ доллари микдорида кредит жалб этилди. Бизнес фонд 2002-2003 йилларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун 25 та инвестицион проектларни хусусийлаштириш йули билан тушган маблаглар хисобидан 5,7 млрд. сум ажратилди.
Осиё тараккиёт банки кичик ва урта кишлок хужалик корхоналарини кайта жихозлаш максадида 724 млн. АКШ доллари микдорида маблаг ажратди. Шундай килиб жуда катта геостратегик, захирали инсоний интелектуал ва ишлаб чикариш салохиятига эга булган ва республикамиз мустакиллиги билан уйгунлашиб кетган жараён хисобланади.
Узбекистон Республикаси миллий иктисодиётини бозор шароитига мослаштириш уни ривожлантириш (масалан Республикада саноат ишлаб чикаришни усиши 2003 йилнинг 9 ойида 2002 йилга нисбатан 106,4 % даражасида усди.) Республика ташки иктисодий алокаларини кенгайтириш ва ташки савдо айланмасини усишига эришиш. Узбекистон Республикасини жахон ареналарида хурматини ошириш интеграцион алкаларини кенгайтириш ва чукурлашиши учун мухим шароит яратиб беради.
Бугунги кунда Узбекистон Республикасини давлат сифатида 165 та мамлакат тан олди. Шулардан 120 таси билан дипломатик алокалар урнатилган. Узбекистон Республикаси билан дипломатик алока урнатган 120 та мамлкатнинг 40 тадан ортиги Республикамиз пойтахти Тошкентда уз элчихоналарини ташкил этганлар. Республикамизда 88 та чет эл мамлакатларининг ваколатхоналари ва 13 та нодавлат ташкилотлари ташкил этилган ва улар хозирги кунда фаолият курсатмокда. Узбекистон Республикаси мустакилликка эришиши биланок куп томонлама халкаро хамкорлик механизмига фаол киришди. Бир катор обрули халкаро сиёсий иктисодий ва молиявий ташкилотлар, БМТ ва унинг институтлари; бутун жахон банки, халкаро валюта фонди, халкаро молия корпорацияси, иктисодий ривожланишга кумаклашувчи ташкитлотлар, Бутун жахон божхона ташкилоти ва бошкалар. Узбекистон Республикаси билан Хиндистон мамлакати, Хитой халк Республикаси, Туркия Республикаси, Венгрия Республикаси, Шимолий Корея Республикаси, Малазия Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Германия Республикаси, Америка Кушма Штатлари, Австралия мамлакати, Эрон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси, Козогистон Республикаси, Киргизистон Республикаси ва бошкалар давлатлар билан хукуматлараро савдо-иктисодий хамкорлик тугрисида келишув имзоланган.
Савдо-иктисодий хамкорлик янги куриниши бу хар йилда бир марта утказиладаган Америка-Узбекистон савдо палатаси хисобланади (АУСП). Бу савдо палатасининг асосий максади савдо-иктисодий алокаларини кенгайтириш ва Узбекистон Республикаси иктисодиётига Америка инвестициялари окимини купайтиришдан иборат. Бу ташкилот уз ичига Американинг 63 та чет эл мамлакатлари томонидан тан олган йирик компаниялари ва корпорацияларини бирлаштиради булар “Боинг”, “Уайт энд Кейнс”, “Кока-кола”, “Катерпиллер”, “Каргил”, “Дир энд Компани”, “Энрон”, “Энксон”, “Тексако”, “Техналоджиз”, “Ньюмент энд Маййинг”, “Амермкан интернейшнл”, “Гринн”, “Мейр Браин энд плетт”. Ана шундай конференцияларнинг бирида 1998 йил Нью-Йорк шахрида АКШ нинг 150 дан ортик компания ва корпарациялари иштирок этди.
Юкорида олиб борилаётган барча тадбирлар натижасида чет эл мамлакатларининг сармояларининг хажми йилдан йилга ошиб бормокда.
Чет эл мамлакатлари сармоялари асосида Узбекистон Республикасида бир катор йирик кушма корхоналар ташкил этилган булар: “Зарафшон-Ньюман”, “УзДЕУавто”, “УзДЕУэлектроникс”, “УзБАТ”, “УзИталматор” ва бошкалар. Шу билан биргаликда Узбекистон Республикаси мустакилликка эришган даврдан сунг 100 дан ортик чет эл инвесторларининг сармоялари билан 3600 дан ортик кушма корхоналарташкил этилди.
Узбекистон Республикасини интеграцион салохиятини ташкилий булинмаси сифатида ташки савдони курадиган булсак, шундай хулоса чикариш мумкинки Узбекистон Республикасининг интеграцион позицияси сезиларли даражада ошди, бу Узбекистон Республикасининг жахон интеграцион мухити билан узоро алокаси хар хил боскичларда-Глобал (халкаро иктисодий ва молия ташкилотларда), Трансконтенентал (трансосиё иктисодий хамкорлик ташкилоти), Субрегионал (Мустакил давлаилар иктисодий хамкорлик ташкилоти), Худудий (Марказий Осиё Республикалари иктисодий хамкорлик ташкилоти) микро даражада (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари даражаси) ташкил этилган ва бу ривожлантирилмокда.
Лекин миллий интеграцион салохиятни барча юкорида курсатилган узаро алокасини тулик тадбик этиш учун унинг аник механизмини ишлаб чикиш керак. Бунинг учун иктисодий усуллар, ташкилий чегара ва иинститутларни тушуниш зарур.
Узбекистон Республикасини иктисодий салохиятидан самарали фойдаланиш ва уни тадбик этишни таъминлаш ва жахон хужалик системасига хар хил даражадаги интеграцион алокаларни ва миллий интеграцион жараёнини чукурлаштириш максадга мувофик хисобланади. Узбекистон Республикасини жахон иктисодий бозорига кириб боришида интеграцион салохиятини иккита стратегияси мавжуд.:
Жахон бозорига киришнинг автоном стратегияси.
Худудий интеграцион блоклар базаларига келишилган холда кушилиш.
Жахон бозорига киришнинг автоном стратегияси Узбекистон Республикаси учун жуда огир масала булиб унда товар ишлаб чикарувчилар жахон бозоридаги кучли ракобатга бардош беришларига тугри келади. Шунинг учун хам дастлабки 1-чи боскичда жахон бозорида факатгина хом-ашё ва малакали арзон ишчи кучини таклиф этиш максадга мувофик булиб хисобланади.
Кейинчалик узаро муносабатларни кучайтириш натижасида иктисодий усишнинг локал нуктасини шакллантириш келиб чикади. Бунда Узбекистон Республикаси ташкилотлари сохалар комплекси ва худудлар чет эл мамлакатлари инвестицияларига сезиларли кизикишлари ортади.
Бу – мехнат сигими юкори булган экологик хавфсиз ташкилотлар, ишлаб чикаришнинг хом -ашё сохаси.
Лекин жахон амалиёти шуни курсатдики худудий интеграцион блокларга кушилиш жахон бозорига кириб бориш учун жуда хам самарали хисобланади, масалан, Жахон интеграцион бирлашмаси, Европа иттифоки, Шимолий Америка интеграцион блоки, НАФТА, Осиё-Тинч океани мамлакатлари худудий коалицияси ва бошкалар.
Шу Билан бир каторда Узбекистон Республикасининг тарихий социал-иктисодий ривожланиши жараёнида Узбекистон учун алохида худуд доирасида маълум интеграцион кенглик шакллантириш учун объектив шароит яратилди.
Суз аввалом бор Мустакил Давлатлар Хамдустлиги мамлакатлари устида бормокда.
СССР мамлакатининг таркалиб кетиши натижасида бир катор янги субъектив давлатлар пайдо булди. Шулар каторида Узбекистон Республикаси хам. Собик Иттифокдаги Республикалар уртасидаги алока бирданига узилганлиги сабабли ягона иктисодий худуд сакланиб колинмади. Реал холатда собик иттифокдош Республикалар уртасидаги алокалар чет эл давлатлари сингари ташки савдо куринишни олди. Яъни собик иттифокдаги республикалар уртасидаги алокаларни йукотилиши дастлабки даврларда социал иктисодий алокаларни кийинлашишига олиб келди, булардан ташкари собик иттифокдан республикаларни хавфсизлигига хам тахрид солинди. Натижада 1993-1994 йилларда мустакил давлатлар хамдустлиги МДХ интеграцион тузилма тузишга ва анна шу тузилма таркибида ягона иктисодий худуд тузиш гояси пайдо булди. Ва 1993 йил 24 сентябрда ягона иктисодий худуд ташкил этиш буйича шартнома имзоланди. Ушбу шартнома томонларни хужалик субъектлари уртасида узаро тенг хукуклилик ва бозор принциплари асосида ва ягона иктисодий худудни ташкил этиш ва уни такомиллаштиришни боскичма - боскич амалга оширишга келишилиб олинди. Ягона иктисодий худуд тугрисидаги шартнома бир катор боскичларини назарда тутган:
- куп томонлама эркин савдо ассоциациясини тузиш;
- ягона божхона иттифокини тузиш;
- тулов иттифокини тузиш;
- ягона мустакил давлатлар хамдустлиги умумий бозорга утиш.
Мустакил давлатлар хамдустлиги Иктисодий хамкорлик кенгаши уз олдига куйган максадларини амалга ошириш, купгина аъзо мамлакатлар фикрига кура мажбурий характер касб этмайди, чунки бу хамкорлик ташкилоти миллатларни келтириб чикарувчи ва уларни мустакиллиги ва эркинлигини чегараловчи миллатлараро хокимият ва бошкарув ташкил килмайди. Узбекистон Республикаси учун мустакил давлатлар хамдустлиги иктисодий ташкилоти ичида асосий ва энг мухим стратегик шерик булиб Россия Федерацияси хисобланади. Шунинг учун хам Узбекистон Республикаси Россия Федерацияси билан калин хужалик алокаларини урнатган. Буни Узбекистон Республикаси билан Росиия Федерацияси уртасидаги ташки савдо айланмасидан хам куриш мумкин. 2003 йилда Узбекистон Республикасининг ташки савдо айланмасини 28% Россия Федерацияси улушига тугри келади. Бу курсаткич 1989 йилда 53 % ни 2000 йилда 17% ни ташкил этган. Шунинг учун хам Ушбу йуналишни саклаб колиш ва уни ривожлантириш Республикамизни ташки иктисодий фаолиятини ривождлантиришга янги туртки булади, чунки якинда икки мамлакат уртасида стратегик шерикчилик тугрисида хукуматлараро келишув имзоланди.
Узбекистон Республикаси интеграцион салохиятини мухим стратегик йуналишларидан яна бири булиб бу Республикамизни Урта Осиё Республикалари билан якин хамкорлиги хисобланади. Шунинг учун хам Урта Осиё Республикалари 1992 йил январ ойида бирлашиб мамлакатлараро иктисодий бирлашма туздилар ва уни номини Марказий Осиё худудий хамдустлиги (ЦАРС) деб атадилар ва хамдустлик таркибида 5-та марказий Осиё Республикалари аъзо булдидар. Булар-Узбекистон Республикаси, Козогистон Республикаси, Киргизизтон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Туркманистон Республикаларидир.
Бу хамдустликнинг асосий максади ягона ички бозорни шакллантириш йули билан худудий иктисодий интеграцияга эришиш ва бундан ташкари иктисодиётнинг олий боскичи сифатида тарнсосиё иктисодий хамкорлик ташкилотига Марказий Осиё худудий хамдустлик аъзоларини интеграциялаш эди. Бу эса Марказий Осиё давлатлари хамкорлик ташкилоти аъзолари томонидан олдиндан режалаштирилган асосий йуналиш эди.
Урта Осиё худудида иктисодиёт ва таъминотни бошкариш бир-хил тизимлиги, юкори ишлаб-чикариш даражаси бир хиллиги, кишлок хужалик экинларини ухшашлиги, транспорт ва энерго таъминот ягона интеграцияни равнакини белгилайди.
Шулар билан бир каторда айрим факторлар мухим урин тутади, булар каторига куйидагилар киради:
-худудни уз-узини барча турдаги энергетик, минерал ва кишлок хужалик хом-ашёси билан таъминланиш;
-сезиларли даражадаги ялпи экспорт салохияти;
-кучли ялпи ишлаб чикариш салохияти;
-мехнат ресурслари ва киёсий арзон ишчи кучи;
-сув ресурсларидан роционал ва хамкорликда фойдаланиш имконияти;
-экологик, иктисодий ва сиёсий хавфсизликни таъминлашга эришишда максадларни умумийлиги;
Юкорида келтирилганларнинг хаммаси Марказий Осиё худудида мамлакатларининг интеграциясига объектив замин яратади.
1994 йил Козогистон Республикаси ва Киргизистон Республикалари уртасида интеграцион салохиятни амалга оширишни кузда тутувчи бир катор тадбирларни амалга ошириш буйича шартнома имзоланди. Ушбу масалаларни хал этиш уз навбатида худудий иктисодий бирлашма таркибидаги интеграцион институтлар олдидаги асосий максадлардан биридир.
Интеграцион жараёнларини кенгайтириш комплекс чораларига асосий урин транспорт факторига, асосан сув транспортига ажратилади:
Собик иттифок таркалгунгача барча узининг шахсий портига эга булмаган иттифокдаги республикалар узларининг шахсий портларига эга булишларига эхтиёж сезмасдилар, чунки улар Россия, Украина, Болтикбуйи республикалари ва Грузия портларидан тенг хукукли субъектлар сифатида фойдаланадилар.
Собик иттифок таркалиб республикалар мустакил булганидан кейин барча уз портига эга булмаган Республикалар сингари Узбекистон Республикаси хам бу сохада анча кийинчиликларга учради.
Бу кийин масалани хал этиш йулидаги биринчи кадам 1993 йилда Бельгияни Брюссел шахрида Урта Осиё республикалари ва Кавказ минтакаси Республикалари, бундан ташкари Европа иттифоки мамлакатлари вакиллари томонидан Марказий Осиё Республикалари Грузия ва Озарбайжон Республикалар оркали Кора денгизга чикиш йулида «Европа-Кавказ-Осиё» транспорт коридорини ташкил этиш буйича деклорация кабул килиниши булди. 1998 йил 8 сентябрда Азарбайжон Республикасининг Баку шахрида булиб этган халкаро конференцияда «Европа – Кавказ - Осиё» транспорт коридорини ривожлантириш буйича куп томонлама келишув имзоланди.
Бу эса купгина мамлакатларга шу жумладан Узбекистон Республикасига хам товарларни транспорт харажатларини камайтирган холда энг киска йуллар оркали ташиш имкониятини очиб беради. Ушбу транспорт коридори оркали бир тонна пастани ташиш харажати икки маротабага кискаради.
Иктисодий интеграцияни юкорида келтирилган ижобий томонларидан келиб чикиб Узбекистон Республикасини янада Ташки Иктисодий фаолиятини эркинлаштириб жахон хамжамиятига интеграциясини чукурлаштирса шунчалик халкимиз учун ва республикамизни келажакда ривожланиши учун замин хозирланган булади.



Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish